Салом азизлар. Каломда ўлим хам хаёт хам тилдаги қудратда экани айтилган. Худонинг Ўзи дунёни пайдо қилишда яратувчи сўз қудратини ишлатди яъни гапирди. Бу хақида бир оз тўхтаб ўйлаб кўр-сен сўзларинг билан келажагингни мархаматлашинг ёки лаънатлашинг мумкин.
Сўзларимиз орқали жуда кўп нарсаларга таъсир ўтказамиз. Қизишиб кетганимизда биз хис -туйғулардан чиққан сўзларни айтишимиз мумкин. Биз бошқаларнинг гапини эшитиб, уларнинг маслахатлари ёки ғоялари таъсирига тушиб гапириб қўйишимиз мумкин. Телевизордан, интернетдан ёки янгиликлардан хам таъсирланамиз.
Доно киши қалбига қарайди, уларнинг қалби нима деб айтишни ўргатади. Имонли қалбига қулоқ солганида Худонинг Рухи сўзларига таъсир ўтказишига изн берган бўлади. Қалбингдан гапирганингда Худонинг қалбидан гапираётган бўласан.
Бугун қалбингга қулоқ сол. Тинч бўл ва Раббинг олдида жим тур. У сенга нима деб айтишни ўргатсин. Йўлларинг ва сўзларингни Унга топширганингда У сени етаклаб, хаётингнинг хамма томонларида сени ғолиб қилади!
Буларни сизларга Менда хотиржам бўлишингиз учун айтдим. Дунёда қайғу алам чекасизлар, лекин дадил бўлинглар, Мен дунёни енгдим. Юханно 16:33 Машаққат ва қийинчиликлар келганда қайғуга ботиб хафа бўлиш жуда хам осон. Сен нима қилишни билмай, саросамага тушиб қолишинг мумкин. Айнан шу пайтда қалбимиз ва фикримизни Худога қаратишимиз керак, чунки қандай холат бўлишидан қатъий назар, Унинг комил тинчлиги бизни хотиржам қилиши ваъда қилинган.
Биз Унинг комил севгисини хис этишимиз мумкин. Биз амин бўла оламиз чунки Исо аллақачон дунёни енгди. Биз мангу келажакни унутмаслигимиз керак, бу калитимиздир. Бишимизга тушган қийинчиликлар вақтинчалик эканини унутмайлик. Бу хаётда мусибатларга ва жудоликларга дуч келишимиз мумкин, лекин Худо биз томонда ва биз мангуликда охири ғалаба билан тугашини биламиз. Ер юзида қайғули ва оғир дамларни бошимиздан кечиришимиз мумкин, лекин У бизнинг юпатувчимиздир.
Охирида У бизнинг хамма кўз ёшларимизни артиб қўяди. Қийин вақтлар келганда ғалаба сен томонда эканини унутма ва назаринг шунда бўлсин. Қўрқув силлангни қуритмасин, бугун Худога ишониб, Унга умид қил. Душманнинг сенга қилмоқчи бўлган ёмонлигини Худо сен учун яхшиликка айлантириб юборади. У сени шу қийинчиликлар ичидан илгаригига қараганда кучлироқ, донороқ ва қайноқроқ қилиб қўяди.
Азизлар, бордию, ўз фикрингизни билдириш истагида бўлсангиз, Дилкаш Радио телеграм каналимиздан фойдаланиб бизга хабар юборинг. Раббимиз инояти сиз муҳтарамга ёр бўлсин. Хайр, омон бўлинг.