4:08

Худонинг олий хокимияти 2 қисм

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчилар. Муқаддас Ёзувлардан Худонинг чексиз қудратга эга эканлигини биламиз; бу ҳақда биз шунингдек Унинг баъзи бир хусусиятларини кўриб чиқаётганимизда ҳам билиб олишимиз мумкин. Аммо Худонинг ҳокимияти ҳақида нима дейиш мумкин? Қудратли Худо ҳокимиятини муҳокама қилишнинг ҳожати йўқдек, ундан шубҳаланиш эса ғирт беъманиликдир.

Тангримиз Худо юқорироқ лавозим илинжида кимдандир рухсат сўрашини ёки кимгадир мурожаат қилишини биз тасаввур қила олармидик? Худо рухсат сўраб кимга бўюрган бўлар эди? Тангри Таолодан ким юксакроқ экан? Қудратлидан

ҳам қудратлироқ бормикан? Кимнинг лавозими Абадий Худо лавозимидан баландроқ? Худо кимнинг тахти қаршисида тиз чўккан бўларди? У илтимос билан мурожаат қилиши керак бўлган буюкроқ зот қаерда?

Худонинг олий ҳокимияти — бу Муқаддас Ёзувлар аниқ ифодасини топган ва у ҳақда ҳақиқат логикаси ҳаммага жар солиб гувоҳлик берадиган далилдир. Бироқ бу далилдан шу пайтгача тайинли бир ечимга эга бўлмаган баъзи бир муаммолар келиб чиқади. Бу ерда асосий муаммо иккитадир. Биринчи муаммо — бу Худо яратган мавжудотлар ўртасидаги Худога маъқул келмайдиган баъзи бир иллатларнинг

масалан, ёвузлик, хасталик ва ўлим кабиларнинг мавжуд бўлишидир. Агарда Худо олий ҳокимиятга эга бўлса, У бу каби иллатларнинг юзага келишига йўл қўймаслиги мумкин эди. Нима учун Худо шундай қилмади? Муқаддас Китоб эътиқодидан бошқа буюк динлар ичида юксакроқ бўлгани зардуштийликдир. Зардуштийликнинг

муқаддас китоби «Авесто»да бу муаммо теологик дуализмни эътироф этиш йўли орқали эҳтиётлик билан четлаб ўтилган.

Иккита Худо — Ахурамазда ва Аҳриман бор бўлиб, улар иккиси биргаликда дунёни яратишади. Раҳмдил Ахурамазда барча яхши нарсаларни яратган, қолган барча нарсаларни ёвуз Аҳриман яратган. Бу жуда оддий бўлган. Ахурамазда ташвиш

қилиши керак бўлган олий ҳокимиятга эга бўлмаган ва кўриниб турибдики, ўз ваколатларини бошқа биров билан бўлишишга қаршилик қилмаган. Масиҳий учун бундай тушунча тўғри келмайди, чунки бу тушунча Муқаддас Китобнинг ҳамма жойида таъкидлаб ўтилган ҳақиқат — Худо ягона ва У самони, ерни ва ерда мавжуд бўлган ҳамма нарсани ёлғиз Ўзи яратган деган ҳақиқатга қарама- қаршидир.

Худонинг атрибутлари бошқа худонинг мавжуд бўлишига имкон бермайди. Масиҳий дунёда ёвузликнинг борлиги ҳақидаги жумбоққа узил-кесил жавоб бера олмаслигини тан олади. Бироқ у бу жавобнинг қандай бўла олмаслигини билади. Шунингдек у Авестода ҳам аниқ жавоб йўқлигини билади. Ёвузликнинг келиб чиқиши ҳақидаги тўлиқ изоҳлар маълум бўлмаган бир пайтда ҳам, биз барибир бу ҳақда озгина бўлсада биламиз. Худо Ўзининг юксак донишмандлиги Билан Ўз ижодининг аниқ чегараланган соҳасида ёвузликнинг мавжуд бўлишига йўл қўйди, ёвузлик — бу ўз моҳиятига кўра жазодан қочиб юрган жиноятчидир, унинг ҳаракатлари вақтдан чегараланган ва ўз имкони даражасида чегаралангандир. Худо

бу ишни Ўзининг чексиз донишмандлиги ва раҳмдиллигига муносиб тарзда қилди. Бундан ортиқроғи ҳали ҳеч кимга маълум эмас ва ундан ортиғини бир киши билишининг ҳожати ҳам йўқ. Азизлар, бордию сизларда бирон бир савол ёки фикрингиз бўлса, уларни dilkash@najot.com манзилига йўлланг, ёки бўлмаса www.najot.com сайтига ташриф буюриб хабар қолдиринг. Раббимиз Севгиси ва Нажоти сизга ёр бўлсин. Хайир, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top