3:02

Чексиз таъминот

MP3

Салом азизлар. Биз садоқатли Xудога хизмат қиламиз- У керагидан, заруратидан ортиғини қилувчи, зиёд Xудодир! У фақат бизнинг мухтожликларимизни қондиришни ваъда қилмаган, бошқаларнинг хам мухтожлигини қондиришинг учун хам сенга беришни ваъда қилган. Сен экувчи бўлсанг — бойликларингни, вақтингни, талантларингни, финансингни ва эга бўлган хамма нарсангни -Xудо кўпайтиришни ваъда қилди, ўшанда атрофингдаги кишиларни хам мархаматлаб яшайсан. Бугун сен фақат қўлингда борига қараб „Бу унча кўпга ўхшамайди“ деб ўйлаб турган бўлишинг мумкин. Лекин ўзингда борини Xудога берсанг У керагидан ортиғини қилишини тушиниб ол! Муқаддас Каломда Исо бир болакайнинг нонини кўпайтириб беш мингдан ортиқ кишини тўйдирганини айтади ва У сенинг хам қўлингда борини кўпайтириб бериши мумкин .

Бугун қўлингда нима бўлса ўшани имон билан Xудога бағишла. Бошқаларга мархамат улашувчи бўлишинг учун қаерга уруғ экишинг кераклигини Xудодан сўра. Шундай қилганингда У баракаларини устингга мўл- кўл қилиб ёғдиради ва умринг мобайнида хамма нарсадан бахраманд бўлиб, кўнглинг тўқ бўлиб яшайсан.

Агар менда жуда катта идишда сув бўлсаю, сенинг қўлингда пиёла бўлса сен мен бермоқчи бўлганни қабул қила олмайсан. Бу ерда таъминот муаммо эмас, сенинг қабул қила олмаслигингда. Сен кичик идишнинг ўрнига каттароқ идиш олиб келсанг сенга кўпроғини бера олардим. Худо билан хам худди шундай. Бизлар ўзимизча „Экономика пасайиб кетди. Энди хеч қачон ўзим истаган уйни сотиб ола олмайман. Энди тижоратим хам яхши бўлмайди. Пул олдингидек келмайди. Мени суяб турадиган одамлар хам қолмаган“- деб ўйлашимиз мумкин. Асло бундай эмас, сен қўлингдаги идишчани ташлаб юбор. Исо сенга океанни бермокчи бўлса-ю, қўлингга пиёла ушлаб келганинг нимаси?

Биз хизмат қиладиган Xудо жуда хам буюкдир! Унинг битмас -туганмас таъминоти бор. Исо „Ceн ишонгандек бўлсин“- деган. Худо ишонгандек ёки хохлагандек эмас сен ишонгандек бўлсин дейилган. Хамма қуч қудрат ва хамма бойликлар Худоникидир. Бу бизларнинг ишончимизга боғлиқдир. Исо у ердан жўнаб кетаётганда, икки кўр Унинг орқасидан эргашганча дод солиб: -эй Довуд ўғли Исо, бизларга рахм қил!- деб фарёд чекишарди. Исо уйга қайтганида, кўрлар Унинг ёнига келишди. Исо улардан сўради: -Мен хохишингизни бажо қилишга кучим борлигига ишонасизларми?

-Ишонамиз, Xазрат! -деб жавоб беришди улар. Шунда Исо уларнинг кўзларига тегиб: -сизнинг ишончингизга яраша бўлсин,-деди. Шу билан уларнинг кўзлари очилиб кетди….Матто 9;27-30) Бугун қабул қилиш даражасини ёки миқдорини ошир. Худо Каломининг мағзини чақиб фикрларингни кенгайдир. Унга шукроналар айтиб Номини улуғла, чунки Худога хамма нарса мумкиндир ва У чексиз таъминотга эгадир!

Азизлар, бордию, ўз фикрингизни билдириш истагида бўлсангиз, Дилкаш Радио телеграм каналимиздан фойдаланиб бизга хабар юборинг. Раббимиз инояти сиз муҳтарамга ёр бўлсин. Хайр, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top