2:50

Хушхабар тарихи 06

MP3

Ассалому алайкум азиз мухлислар, сиз азиз дўстларимиз билан яна учрашиш имкони учун Отамиз Худога шукроналар айтамиз. Азиз дўстлар, масиҳийлик ва хушхабарчилик. Бу иккита тушунча ажратиб бўлмас даражада бир-бирига ўзаро боғлиқ.

Кейинги бир неча асрлар давомида давом этаётган ва эллигинчидан сўнг пайдо бўлган хушхабарчиликнинг ривожланишисиз бугун масиҳийлик устида фикр юритиш қизиқ бўларди. Балки у ҳам Зороастризм каби эски топишмоқ дин бўлиб қолган, мамлакатнинг чеккаларида пайдо бўлаётган кам танилган, ўқимишли эркакларнинг тадқиқот предмети бўлиб қолган бўларди.

Лекин масиҳийлик пайдо бўлишидан бошлаб бошқа динлардан ажралиб турди. Бу эътиқоднинг юраги ер юзининг чеккаларигача Хушхабарни етказиш буйруғи бўлиб ҳисобланади.

Эллигинчилардан кейинги авлод Фаластиннинг чеккаларидан бошлаб Римгача ва ундан ҳам узоқларга, умуман олганда бутун Шарқий Империянинг ҳар бир катта шаҳарларигача масиҳийликни тарқатиб, бутун дунёни остин-устун қилди.

“Масиҳ туғилишидан олдин 30 йиллари яҳудий мазҳаби бошланди, – деб ёзади Ж. Ҳерберт Кейн, – 60 йилларга келиб дунё миқёсидаги дин бўлиб ўсиб борди”. Бутрус ва Павлус сингари улуғ масиҳий раҳбарлардан руҳланганлар, таъқиблар билан мамлакат чеккасига қувилган, кўплаб инъомларга эга бўлган оддий ваъзхонлар, Хушхабарни тарғиб қилиб бутун дунёга ёйилиб кетдилар.

“Ҳар бир масиҳий гувоҳ бўлди”, – деб ёзади Стефан Нейл ва “энг аҳамиятли ҳақиқат аввалги хушхабарчиларнинг ўз исмларини кўрсатмаганлари ҳисобланади”. Уларнинг исмлари хушхабарчилик йилномаларида ва қабр тошларида ҳам топилмаган.

Улар ҳамма вақтдаги хушхабарчилар орасида энг яхши муваффақиятга эришдилар. Яхшиямки, биринчи хушхабарчилар учун шарт-шароит деярли юксак эди. Бу одамларни кейинги авлодлар билан таққослаганда, деярли енгиб бўлмас тўсиқларга тез-тез учрайдиган, бир сўз билан айтганда, олдинги хушхабарчилар уларнинг хизматлари учун кўприк бўлиб хизмат қилдилар.

Рим империясининг ўзида эрамизнинг биринчи асрларида силжишнинг ажойиб имконияти туғилди. Римнинг ажойиб қурилган йўллари сафар учун очиқ таклиф бўлиб хизмат қилди ва ўша даврда ҳукм сурган дунёга нисбатан бундай сафарни янада ёқимлироқ қилди.

Кейинги вақтлардаги хушхабарчилардан фарқли ўлароқ, аввалги хушхабарчиларга кўп йиллар давомида бегона тилни ўрганиш керак эмас эди. Юнон тили Империядаги мулоқот учун умумий тил бўлиб ҳисобланарди ва масиҳийлар қаерга боришса ҳам Хушхабарни осонгина гапира олардилар. Шунинг билан азизлар, мавзумизга якун ясаймиз. Бизнинг электрон почтамиз манзили: dilkash@najot.com Хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top