2:30

Худодек гапир!

MP3

Салом азизлар. Сизларга чинини айтайин: агар кимки бу тоққа: “Қўпорилиб денгизга отил, деса–ю, ўз қалбида шубҳаланмай, айтгани бажо келишига қаттиқ ишонса, айтгани бўлади. (Марк11:23)

Исо бу ерда «Кимки Xудога бу тоғ хақида айтса,» — демаган. У бизга нима хохлашимизни тўппа-тўғри тоққа қараб айтишни буюрган. Дунёвий кўз қараш билан қарайдиган бўлсак бу ўта ахмоқлик. Лекин 1 Коринфликлар китобининг 1-боб, 27-оятда Xудо доноларни шарманда қилиш учун дунёда ақлсиз деб хисобланганларни танлагани ёзилган.

Агар Масихийлар Xудо ваъда қилганларини рўбга чиққандек гапирса айниқса ўша ваъдалар табиат қонунларига зид бўлса улар учун бу нарсалар ахмоқлик бўлади. Агар душманни мағлуб қилиб яшамоқчи бўлсанг, сен хам худди шундай гапиришинг керак.

Mуқаддас Каломда Xудонинг Ўзи худди шундай гапиришини айтади!

Римликларга мактубнинг 4-бобида » У мавжуд бўлмаган нарсаларни вужудга келтиради. У йўқ нарсаларни худди бордек гапиради.» – деб айтилган. Xудо вазиятлар ўзгарсин кейин айтаман демайди, ха У гапиришидан олдин вазиятлар ўзгаришини кутиб ўтирмайди.

У хаммасини жой-жойига қўйиб ўзгартиради, бунга сабаб Унинг гапирганидир. Агар Унинг Каломи билан келишиб яъни рози бўлиб гапирсанг сен хам шундай қила оласан, буни сен ишонч билан айт.

«Лекин айтган захотинг хеч нарса бўлмаса нима бўлади?» -деб сўрашинг мумкин. «Агар вазиятлар тезда ўзгармаса, бирданига бўлмасачи?» -дейишинг хам мумкин. Исо анжир дарахтига гапирганда Maрк 11:14-да У бирор нарса бўлдимикин деб орқага текшириш учун боргани йўқ. Йўқ, У бир марта сўз айтди кейин хаммаси бажо бўлган деб хисоблади. Ундан намуна ол. Имонинг гапирсин.

Унинг Каломига мос гапир. Муқаддас Китобнинг хар бир сўзи билан келишиб яша!

Ибодат: Самодаги Ота мен хам Сеникига ўхшаш имонга эга бўлай ва худди Сендек гапиришимга ёрдам бер. Оғзимни, фикримни ва

қалбимни имон тўла хақиқатинг билан мойла. Менинг оғзим орқали Муқаддас Рух гапирсин ва Сенинг иродангни бажо қилсин. Мен хам вазиятларни Сен каби ўзгартиришимга ва йўқ нарсаларни бор қилишимга ёрдам бер. Исо Номидан омин.

Азизлар, бордию, ўз фикрингизни билдириш истагида бўлсангиз, Дилкаш Радио телеграм каналимиздан фойдаланиб бизга хабар юборинг. Раббимиз инояти сиз муҳтарамга ёр бўлсин. Хайр, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top