2:46

Башоратлар 01

MP3

Ассалому алайкум азиз биродарлар сиз азиз дўстларимиз билан яна мавзуларимиз орқали учрашиб турганимиздан бағоят хурсандмиз. Азизлар Муқаддас Руҳ катта руҳий хизматчингизга ёки сизнинг жамоатингизнинг аъзоларидан бирига сиз муҳтож бўлган ҳикмат сўзини ёки билим сўзини бериши мумкин.

Ёки сўз бевосита ўзингизга келиши мумкин ва чуқур таассурот қолдирадики, қайсидир бир вазият учун Худонинг иродаси қандайлигини сиз тушуна бошлайсиз. Сизнинг онгингиздан тўғридан тўғри Илоҳий Каломнинг жойи равшан тасаввурда ўз мушкулотингизнинг ечилишида у қандай ишлатилиши мумкинлиги очилади.

Шунингдек, бошқалар муҳтож бўлган сўзларни ҳам Худо сизга бериши мумкин. Сиз кимгадир Раббимиз ҳақида шоҳидлик қилаётганингизда ёки Муқаддас Китоб дарсларини бераётганингизда, сизни Муқаддас Руҳ етаклаши зарур.

Ота-оналар ўзларининг фарзандларига тўғри жавоб беришлари учун Худонинг оқил сўзига муҳтождирлар. Муқаддас Руҳнинг иши нафақат жиддий вазиятлар учун, балки мунтазам кундаги ҳаёт учун ҳам мўлжалланган.

«Ўзини таниб билишингиз учун сизга ҳикмату ваҳий руҳини ато этсин»-деб ёзилган Эфесликларга мактубининг 1 боби 17 оятида. «Ва уни Худонинг Руҳи, донолик, очиқлик ва ҳар қандай санъат маҳоратларига тўлдирди» деб ёзилган Чиқиш китобининг 35 боби 31 оятида.

Башоратлар, янги тилларда ваҳийлар ва бу тилларда таъбир қилиш, Муқаддас Руҳни одамлар билан гаплашиш учун қўллайдиган усулларидандир. Башорат бу гапирувчи тилидаги Худодан хабардир.

У яқин келажакда нима содир бўлиши ҳақида гапириши мумкин. Баъзида у оддий юпатиш сўзи ёки эшитувчилар ёрдамига насиҳатлар бўлиши мумкин. Баъзида сўз аввал тилларда келади, сўнг эса таъбирланади.

Бу икки инъом ҳамкорликда бўлиб, биргаликда башорат қилиш инъоми кабидир. Айрим инсонлар бу инъомлардан қачондир эшитган қалбаки башоратлар сабабли қўрқишади.

Бундай рад этиш, мисол пуллардан фақат уларнинг орасида қалбакилари учраши мумкинлигидан воз кечишга ўхшайди. Шайтон доим инсонларни чалғитишга Худо ўрнида бўлишга уриниб ҳаракатда бўлади.

Қалбаки пайғамбарлар Муқаддас Китоб даврида бўлган, улар ҳозир ҳам мавжуд, аммо сизнинг Дўстингиз, Муқаддас Руҳ Унинг хизматини қалбакилашганини ёки Унинг инъомларидан сохтасини олиш қўрқуви сабаб улардан воз кечишингизни хоҳламайди. Шунинг билан азизлар, бугунги мавзумиз ўз нихоясига етди. Бизнинг электрон почтамиз манзили: dilkash@najot.com хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top