2:50

Нега эркаклар бошқача?

MP3

Ассалому алайкум. Баъзан оилада эрининг баъзи қилиқларини ёки ўзини тутишини кўриб аёлнинг баъзан кулгиси қистаса, баъзан жаҳли чиқади. Нега эркаклар шундай а?! Нега улар бошқача?! Бугун айнан мана шу ҳақида бироз сирлашиб оламиз. Чиндан ҳам уларнинг овозлари, тана тузилишлари бошқача. Дезодорант ишлаб чиқарадиган экспертларнинг фикрича, уларнинг терлаши ҳам бошқача экан. Ҳамда, улар ўзларига ҳаддан ташқари бино қўйган, худбин бўладилар. Ҳаммасидан ҳам улар жуда ғалати фикр юритишади.

Эркак билан аёл ўртасида кўзга ташланадиган фарқдан ҳам кўпроқ хар-хиллик бор. Психологик ва жисмоний изланишларни вароқлаб чиқадиган бўлсак, улар орасида қўл билан санаб бўлмайдиган даражада фарқ борлигини кўрасиз.

Шахсан мен эркак ва аёлнинг ҳам ҳиссий ҳам псиҳологик ва жисмоний фарқ билан яратилиши Худо режасининг бир қисми деб биламан. У икки жинс вакилига алоҳида ўзига ҳос тана берди, ўзига ҳос, ажралиб турадиган фикрлаш тарзи ва турлича инстинктлар билан яратди. Бундай фикрлаш тарзи ва инстинктлар ўргатилмайди, аксинча улар ҳар бир жинснинг ички борлиғининг бир қисмидир.

Азалда Худованд эркакни яратиб унга муносиб мададкор яратганида аёлга керакли бўлган нарсаларни эркакнинг ўзидан олган эди. У эркакдан аёл учун зарур бўлган ҳислатларни олиб, аёл юрагига жойлаштирди. Шу билан бирга эркакдаги жавобгарлик ҳислатининг бир қисми ҳам аёлга берилди.

Бу жавобгарлик ҳисси аёлнинг «оналик инстинкти» билан аралашиб кетган. Ундан ташқари аёллар бошқаларга эркаклардан кўра меҳрибонроқ ва кўнгли бўшроқ. Бу сифатлар аёлнинг оилада эрига ҳақиқий мададкор бўлишига ёрдам беради. Эркаклар ҳам кўп нарсада жавобгар. Аммо ҳиссий масалаларда эркаклар сал нўноқроқ. Шунга қарамай, эркакларда оиласини ва аёлини ҳимоя қилишга бўлган сифатлар мавжуд. Улар жисмонан кучли ва бироз тажвузкор ҳам. Шу сифатлари билан улар ўз бошлиқлик ўрнини кўрсатади ва оиласини бошқалардан ҳимоя қилади. Демак шу сифатларини ҳам ижобий сифатлар сирасига киритсак бўлар экан.

Юқорида эркакларнинг жисмонан бақувватлигидан ташқари уларнинг анчагина худбинроқ эканлиги ҳақида ҳам айдик.

«Эгоист» сўзи асл лотинча «эго» сўзидан келиб чиққан бўлиб, бу сўз мен деган маънони англатади. Ўз менига эга бўлган инсон, атрофдаги нарсаларга, кишиларга ва ҳолатларга ўзининг нуқтаи назаридан келиб чиққани ҳолда фикр юритади ва муносабатда бўлади. «Эго» сўзи ўз қадр-қимматини билиш маъносида ҳам келади. Демак эгони биз ҳам ижобий ҳам салбий маънога эга сўз деб ҳисоблашимиз мумкин. Аммо бу сўзнинг асл маъноси «бошқалардан ўзини фарқли ва бошқача эканини англаш» деганидир. «эго» аёлда ҳам эркакда ҳам бор. Бироқ эркакларда у салгина кўпроқ. Эркаклар ўз жинсдошлари орасида кўпроқ муваффақиятга эришишга, бошқаларни ўзининг ортидан эргаштиришга мойилроқ бўлади. Эркаклар айниқса аёлни бўйсундиришни ўзининг ортидан эргаштиришни ёқтиради. Аёлини бошқара олган эркак ўзини қадрли, керакли ва яхши одам деб ҳис қилади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top