3:27

Она билан бола…

MP3

Ҳаммамиз яхши биламиз, ҳаётнинг ўз қонун қоидалари борки, шуларга оғишмай амал қилиб яшамоқ ҳар бир оқил инсоннинг бурчи ҳисобланади. Икки ёш ўсиб-улғайиб, вояга етгач, йигит билан қизнинг бир бирларига интилиши, бир-бирини қўмсаши, изтиробларига дучор бўлган, ишқ оташида ёнган икки қалб, никоҳ тўйлари ўтиб, қовушиб бир-бирларининг васлига етади. Анна шундай бахтли висол натижаси келин куёвнинг нафақат ҳаёти, балки улардан бўлган боланинг ҳам ҳаёти гўзал, ўзи соғ саломат, бахтли саодатли, пок қалбли бўлишига замин яратади. Айниқса ҳаромдан ҳазар қилиб, спиртли ичимлик ва бошқа зарарли қусурлардан ҳоли қовушсалар, уларнинг ёруғ дунёга келадиган зурриёди ҳам саодатли бўлиши тайин.

Қадимги Юнонистонда икки севишган ёр ҳардаган ер серҳосил бўлади, деб ҳисоблаганлар. Бир-бирини бутун вужуди билан севиб қўшилган эркак ва аёладан дунёга келган фарзанд келажакда руҳан ва жисман соғ-саломат бўлишини яхши билганлар. Ҳаётда шундай ҳодисалар бўладики, ёш оила ҳали ёшмиз, бола кўриш қочмайди, 3-4 йил ўйнаб кулиб ҳаёт гаштини суриб қолайлик, деб бола бўлишдан сақланадилар. Бироқ ана шундай вақтларда истакдан ташқари, келиннинг бўйида бўлиб қолади. Шу тариқа истак-хоҳишсиз дунёга келган болада психологик, ҳатто психик ўзгаришлар, нуқсонлар пайдо бўлади.

Шуни унутмаслик керакки, икки ёш қовушгандан сўнг бино бўлган фарзанднинг руҳи шу лаҳзадан бошлаб шакллана бошлайди, афсуски бу кўпчилик одамларнинг ҳаёлига ҳам келмайди. Ҳомила она қорнида 9 ой ётар экан унинг руҳий шаклланиши бир лаҳза ҳам тинмай давом этади. Агар аёл ҳомиладорлиги даврида витаминлари оз, минерал тузлари кам, ҳатто калорияси унча етарли бўлмаган овқатларни доимо истеъмол қилаверса, бола табиийки, жисман ва руҳан носоғлом бўлиб туғилиши эҳтимолдан ҳоли эмас. Бола онасининг қорнида ётганидаёқ, у ёки бу одамнинг ўзига ва онажонига қандай муносабат қилганини бехато билади. Ҳомила биринчи навбатда “бегона одамнинг” биомайдонини идрок этади. Бошқача айтганда, ҳомила кимни севишни кимни ёмон кўришни ва қай даражада эканини билади. Анна шу муҳаббат ёки нафрат боланинг умри охиригача кўнглида қолади. Бу оғир депрессияга ёки ҳатто тажовузкор бўлиб қолишгача олиб боради. Яна шуниси борки, она ақлий иш билан шуғулланса, зийрак оқила, ширинсухан, ҳар жиҳатдан покиза, саранжом-саришта бўлса, бу хислатларни ҳомила ҳам миқдорий жихатдан, ҳам маънавий жиҳатдан ўзига сингдиради. Агар онанинг ҳадеб асаби бузилиб, сиқилаверса, изтироб чекса, инжиқ, серзарда бўлса, у ҳолда бола келажакда ниҳоятда ўзини тутаолмайдиган, жиззаки, жоҳил бўлади.

Ота-она доимо уришиб-жанжаллашадиган оилалардаги 2-3 яшар болаларга назар солсангиз, уларнинг жуда маъюслигини кўриб, юрагингиз эзилади. Шунинг учун азиз оналар болаларингизнинг келажакда қандай инсон бўлиши, сизнинг сабр-тоқатингизга боғлиқлигини унутманг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top