3:13

Ўсмир қиз муаммоси

MP3

Ассалому алайкум. Бир пайтлар ўсмир фарзандлари бор бўлган бир танишимдан: «Ўсмир фарзандни қандай тарбиялаш мумкин?», — деб сўраганимда, у шундай жавоб қилган эди: «Чуқур нафас олволиб, бошлайсан». Чиндан ҳам ўсмир фарзандларни тарбиялаш болакайларни тарбиялашдан анча қийин кечади. Бу даврда онадан фарзандига нисбатан жуда эътиборли, сабрли ва доно бўлиш талаб этилади. Мутахасисслар фарзандларга имкон қадар камроқ бўш вақт қолдириш керак. Бўш вақтларини фарзандлар спорт, турли хил тўгараклар билан банд қилиши уларнинг ўсишларига ёрдам беради, дея уқтиришади. Улар ҳақ, бўш вақтнинг кўп бўлиши ўсмир қиз учун яхши эмас. Ўсмир ёшдаги қизларда бўш вақт пайдо бўлиши улар учун салбий ҳолат ҳисобланади. Унинг қизиқишлари чегараланмагани, бўш вақтдан фойдаланиб, уларни амалга ошириш иштиёқи пайдо бўлишини унутмаслик лозим.

Чунки ўсмирлик даврида қиз бола ўзини барча имкониятларини амалга оширадиган даражада етакчи, илғор деб ҳис қилади. Бу қизиқиш-имкониятлар салбий эканлигини, оқибати фожеали якунланишини у тушунмайди. Шунинг учун ҳам ўсмирлик даврида қизларнинг ҳулқида салбий ўзгаришлар кузатилиб, бу унинг характерига, келажагига таъсирини кўрсатади. Замонавий бўлишга интилаётган тенгдошини кўриб, ўсмир қиз ундан очиқ кийинишни ўзлаштириши мумкин. Ўсмир қизнинг бўш вақтини тўғри тақсимлашида онанинг ўзи аввало ибрат бўлиши керак. Бунинг учун онадан савод, тарбия маданияти талаб этилади. Шу ўринда ўсмирнинг қизиқишларига сабаб бўлаётган ахборот оқими тўғрисида ҳам айтиб ўтмоқчиман. Бугун ахборот олами чекланмаган даврда яшаяпмиз.

Интернетдан фойдаланиш, ўзига керакли маълумотларни олиш, албатта ҳар бир ўсмир қизни қизиқтириши шубҳасиз. Ота-оналар фарзандининг интернетдан фойдаланишини замон билан ҳамнафас улғаяётганга йўйишади. Бироқ қизи қабул қилаётган ахборот уни салбий ҳатти-харакатларга чорламайди, деб кафолат бера олмайди. Шу сабабли ҳам она бу борада илмли ва доно бўлса, қизи қандай маълумотларни олаётгани билан қизиқиб, ахборотларнинг тўғри-нотўғрисини ажратиб олишига ёрдам беради. Агар уйда интернетга киришга имкон бўлса, она қизи билан бирга керакли маълумотларни олишга вақт ажратсин. Бир мавриди бўлганида, она қизи билан ўтириб, бугунги кундаги яхши ва ёмон ахборотлар инсон онгига таъсири ҳақида гаплашиб, қизига тўғри маълумотларни танлашни ўргатиши керак, деб ҳисоблайман.

Умаман олганда қизига танбеҳ беришни оталар ўзларига маъқул кўрмайдилар. Уни назорат қилишга ийманадилар. Ундан ташқари отасининг танбеҳи қизга қаттиқ таъсир қилади. Бироқ оналар қизларини истаганча назорат қилиши, уларнинг ишларини муҳокама қилиши, хатоларини кўрсатиб, тўғри йўл кўрсатиши мумкин. Чунки бу ҳолатни қиз осонроқ қабул қилади. Ҳар қандай ҳолатда ҳам оналар қизларининг ўқишини, хатти-ҳаракатларини, ўй-фикрларини эътибордан четда қолдирмасликлари шарт. Шундай қила олган она назокатли, яхшидан ёмонни ажрата оладиган, хушхулқ қизни тарбиялай олади. Азиз аёллар оилада учрайдиган кичик муаммолар, болалар тарбияси каби мавзулар сизни қизиқтирса, бизнинг www.najot.com сайтимиз сизга етарлича маълумот бера олади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top