2:51

Дўстликни синаш

MP3

Ассалому алайкум. Аёл зоти ҳис-туйғуларга берилувчан бўлади, аммо у тез ишонадиган, ўрганишга иштиёқи баланд, итоаткор ҳамдир. Агар аёл табиатидаги мана шу ҳислатларни тўғри йўлда ишлатса, бу унинг фойдасига хизмат қилади. Мана шу ҳислатларни бизга Худованд берган экан, уларни Унинг йўлида ишлатиш айни муддао бўлади. Бугун аёлнинг ишончи, ҳис-туйғуларига боғлиқ бўлган бир мавзу – дўстлик ҳақида суҳбатлашамиз. Бу инсоний дўстлик эмас. Агар ўқиган бўлсангиз Исо Масиҳ шогирдларига шундай деган эди: «Мен сизларни энди қул деб атамайман. Қул хўжайини нима қилишини билмайди. Сизларни дўстларим дейман, чунки Отамдан эшитган ҳамма нарсани сизларга билдирдим» (Юҳ 15:15).

Ҳаётимиздаги Худо билан муносабатимизни Худованд дўстлик деб атайди. Дўстлик эса турли ҳолатларда синалади. Албатта, дўстинг сенга доимо яхшилик қилиб турса, сени қувонтирса, доимо сенга ширин ва ёқадиган сўзлар сўзласа уни яхши кўришинг осон бўлади. Бироқ у сендан узоқлашганида, сенга ёқмайдиган ишлар қилганида уни аввалгидай яхши кўриб, у билан дўстликни сақлаб қола оласанми? Мана шу иккинчи ҳолат қийинроқ. Худованд ҳам Ўзи билан муносабатимизни мустаҳкамлаш, дўстликни синаш мақсадида баъзан Ўзини биздан узоқлаштиради. Аниқроғи бизга шундай кўринади. Бир куни тонгда уйғонасиз қалбингиз бўм-бўш, руҳий туйғулар йўқолган. Ибодат қиласиз, ҳеч нарса содир бўлмайди. Гуноҳ қилдимми деб, гуноҳларингиз учун тавба қиласиз, ҳеч нарса ўзгармайди.

Руҳий бўлган нарсаларни қиласиз – дўстларингиз билан учрашасиз, жамоатга борасиз, тинимсиз Калом ўқийсиз, биродарларингиздан сиз учун дуо қилишларини сўрайсиз, рўза тутасиз. Аммо ўшанда ҳам ҳеч нарса ўзгармайди. Кунлар, ҳафталар, ойлар ўтади. Бундай қурғоқчиликнинг охири борми? Ибодат қилганингизда худди ибодатларингиз шифтга тегиб қайтиб тушаётгандай, Худонинг олдига етиб бормаётгандай туюлади. Кучли умидсизлик билан нола қиласиз, «Менга нима бўлаяпти ўзи?» Ҳақиқат шундаки, сизга ҳеч нарса бўлгҳани йўқ. Ҳаммаси одатдагидай, фақат сиз учун Худованднинг режаси бор. У сиздаги дўстлик туйғусини синаб мустаҳкамламоқчи. Ҳар бир имонли аёл мана шу ҳолатни бир неча марта бошидан кечиради.

Биламан, бу жуда оғриқли, аммо имонингизнинг ўсиши учун бу жуда керак. Буни билиш Аюб пайғамбарга умид берган: «Мен шарққа бораман, бироқ У у ерда эмас. Ғарбга бораман, аммо Уни у ердан ҳам тополмайман. Уни шимолдан ҳам топа олмайман, зеро У яширинган. Мен жанубга юзланаман, аммо у ердан ҳам тополмайман. Бироқ У менинг қаерга бораётганимни билади. У мени худди олтинни оловда синагандай синаганида, мени солиҳ деб айтади» (Аюб 23:8-10). Худо сизда узоқда туюлганида, сиз У мендан хафа, жахли чиққан ёки бирор бир гуноҳим учун мени жазолаяпти, деб ўйлайсиз. Чиндан ҳам биз гуноҳ қилиш билан юрагимиздаги Муқаддас Руҳ оловини ўчирамиз. Бизнинг гуноҳимиз бизни Худодан узоқлаштиради, аммо ташлаб кетилгандай ҳис қилиш кўпинча гуноҳнинг оқибати эмас. Бу дўстликнинг синови бўлади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top