3:07

Йод танқислиги ҳақида

MP3

Бугунги суҳбатимиз медицинага тегишли бўлса ҳам аёлларимиз билиши лозим бўлган маълумотлардан бири. Шунинг учун ҳам ҳар бир аёл оиласи ва яқинларининг кераклича йод миқдорини олаётганини билиши зарур. Организмда йод танқисли турли хил касалликларга сабаб бўлишини жуда яхши биламиз. Ҳозирги вақтда қалқонсимон без касалликлари дунёда энг кўп тарқалган касалликлардан биридир. Қалқонсимон без бор йўғи 15-20 грамм келадиган миттигина аъзо бўлиб, бўйиннинг олд қисмида жойлашган у бошқа безлар билан биргаликда гормонлар деб аталувчи биологик фаол моддалар ишлаб чиқаради. Гормонлар эса инсон умри давомида юз берадиган ҳар бир жараёнда ғоят муҳим аҳамият касб этади. Қалқонсимон без ҳасталикларининг асосий боиси йод танқислигидир. Йод қалқонсимон без гормонларининг таркибий қисмидир. Қалқонсимон без йодни организмга овқат ва сув орқали тушган қондан олади. Организмга келиб тушган йоднинг ярмидан кўпи сийдик орқали чиқиб кетади. Етарли миқдорда гормонлар ҳосил бўлиши учун организмга йод маромда келиб туриши лозим. Йоднинг киши организмида маромда ўзлаштирилиши учун озиқ овқат таркибида оқсил, темир, Рух, мис ҳамда А ва Е витаминлари етарлича бўлиши зарур. Катталарда йод танқислиги бир қатор муаммоларни келтириб чиқаради, чунончи қалқонсимон без касалликлари, бепуштлик, ақлий ва жисмоний иш қобилиятининг пасайиши, серуйқулик, қабзият, тез-тез шамоллаш, юрак ҳасталиклари, соч тўкилиши ва толаларнинг ингичкалашиши, тирноқларнинг синувчан бўлиб қолиши, юракни ёғ босиши, кўкрак сутининг камайиб кетиши каби муаммолар. Йод танқислиги эса ҳомиланинг тушишига ёки боланинг ўлик туғилишига, туғма касалликларга ақлий заифликка, кар соқовликка, ғилайликка, паканаликка сабаб бўлиши мумкин. Чақалоқларда йод танқислиги, бўқоққа, қалқонсимон без фаолиятининг ошкора ва пинҳона сусайишига олиб келади. Болалар ва ўсмирларда эса, ички бўқоқ, қалқонсимон без фаолиятининг сусайишига, ақлий ва жисмоний ривожланишнинг издан чиқишига сабаб бўлади. организмга етарли миқдорда йод олиш учун кўпроқ денгиз махсулотларидан истеъмол қилиб туриш лозим. Ундан ташқари доимий маҳсулотлар, сут маҳсулотлари, гўшт, товуқ тухуми, нон, картошка, кўкат, сабзавотларда ҳам йод мавжуд. Картошкадан кўра кўкатларда йод миқдори кўпроқ экан.

Азиз аёллар агар ўзингизда ёки фарзандларингизда йод миқдорини билишни истайсизми? Унда учига пахта ўралган чўпни йоднинг спиртли эритмасига ботириб ухлаш олдидан билагингизга уч хил: ингичга, икки ҳисса энлироқ ва энг йўғон чизиқни уч марта чизинг. Агар эрталаб биринчи чизиқ кўринмай кетган бўлса, демак сизда йод муаммоси йўқ. Борди-ю, дастлабки икки чизиқ ўчган бўлса, соғлиғингизга диққат қилинг. Агар чизган чизиқларингизнинг ҳаммаси ўчиб кетган бўлса дарҳол шифокор ҳузурига шошилинг, зеро сизда йод тақчил! Бу маслаҳатимиз сизга ёрдам бериши шубҳасиз. Бугунги суҳбатимиз сизларга ёқди деган умиддамиз. Омон бўлинг!

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top