3:06

Шарбатлар

MP3

Ассалому алайкум қадрдон уй бекалари. Сиз билан биз оиламизни гуллаб яшнатишга ёрдам берадиган маълумотларни қанча кўп ўргансак шунча оздек. Оила аъзоларнинг соғломлиги, ҳотиржамлиги бекаларнинг қўлида. Айтишларича, бир замонлар одамлар фойдали моддалар суюқ ҳолатда яхшироқ ўзлашишини аниқлашган. Масалан, авваллари одамлар далаларда тер тўкиб ишлашгач, асосан ёвғон хўрда ва шўрвалар ёрдамида куч тиклашган. Бу фактни инсон танасининг ярмидан кўпи сувдан иборат экани билан тушунтириб беришимиз мумкин. Суюқлик асосидаги таом ўз тузилиши бўйича енгил ҳазм бўлади. Ундаги фойдали моддалар эса тўлиқ ўзлаштирилар экан. Шуни билгани ҳолда бугун ҳаммага бирдек ёқадиган ва фойдали бўлган шарбатлар ҳақида суҳбатлашишни маъқул топдик.

Шарбатлар фарзандларингиз ва турмуш ўртоғингизга бирдек ёқиши шубҳасиз. Уларга янги тайёрланган шарбат бериш билан бирга сиз уларнинг соғлиғини ҳам тиклаётган бўласиз. Асосан касалликларни фақат янги тайёрланган шарбатлар билан даволашади. Шарбатлар тайёрлангандан сўнг ўттиз дақиқа ўтгач, биологик фаоллигини йўқота бошлайди. Шарбат тайёрлаш учун фақат етилган сабзавот ва мевалардан фойдаланинг. Шарбатларни мевалардан тайёрлайсизми ёки сабзавотларданми, фарзандларингиз ва турмуш ўртоғингизга шарбатни аста секин, шошилмай, кам-камдан қултумлаб ичишни уқтиринг. Мана шундай ичилса, унинг шифобахшлиги ошади. Даволашни бир хилдаги шарбатлардан бошланг. Турли мева ва сабзавотларни тезда аралаштиришга уринманг.

Шарбатларни овқатдан алоҳида истеъмол қилган маъқул. Айниқса, серкрахмалли шарбатларни овқатланишдан ярим соат олдин ва 2-4 соатдан кейин ичган маъқул. Агар бу қоидага амал қилмасангиз, ичингизда ачиш жараёни бошланади ва шарбат фойда ўрнига зарар келтиради. Мевалар 1, сабзавотлар эса 4 соат мобайнида организмимизда ҳазм бўлса, шарбатлар бир неча дақиқада ўзлаштирилади. Яъни танамиздаги ҳужайралар ортиқча куч кетказмаган ҳолда ўзининг фойдали моддалар заҳирасини тўлдиради. Шарбатлар танадаги шлакларни чиқариб ташлаб, организмнинг ҳимоя вазифасини оширади ва ферментлар ишлаб чиқаришини фаоллаштиради. Шарбатлар таркибида фақат витамин ва кўпгина микроэлементлар эмас, гормонлардек таъсир кучига эга моддалар ҳам мавжуд.

Сабзи шарбатини кўпчилик унча хушламаса ҳам унинг таркибида каротин миқдори анча юқори. Бу моддадан кўзлар саломатлигини сақлаш ва қариш жараёни билан курашишда кўмак берувчи А витамини ҳосил бўлади. Бу шарбатни катта миқдорда ичиш мумкин эмас. Картошка шарбати яралар, гастрит, диспепсия ва жиғилдон қайнаши билан курашишда ёрдам беради. Помидор шарбати таркибида каротин моддаси борлиги сабаб, тетиклаштиради ва кўриш қобилиятини тикалйди. Шунингдек, помидор шарбати озишни истаганлар учун айни муддао. У анча вақтгача ёшликни сақлаб қолувчи кучли антиоксидантдир. Лавлаги шарбати организмни тозалайди, жигар, буйрак ва қовуқ фаолиятини яхшилайди. Шарбатлар борасидаги билимларингизни янгиладик деган умиддамиз. Оилангизнинг соғлиғи сизнинг қўлингизда.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top