Ассалому алайкум қадрдон опа сингиллар. Масиҳнинг кимлигини билмай, Унинг илоҳий шахсиятини тушунмай улғаяётган фарзандлар жамиятни жамоатдан устун қўяди. Шундай бўлмаслиги биз оналарнинг ҳаракатига боғлиқ. Агар фарзандларимизга Масиҳнинг шахсини Худонинг ёрдамида очиб беролсак, энг шарафли ишни амалга оширган бўламиз. Ҳеч бир дин ёки инсон, Масиҳнинг муросасиз солиҳлиги ва мулойим ҳамдардлиги, Унинг болаларга ғамхўрлиги ва рад этилганларга севгиси, Унинг мукаммаллиги ва фидоийлигини рад этолмайди. Ундан ташқари, Унинг шафқатсиз ўлими ҳам ҳаётига нуқта қўя олмади. Эълон қилинишича, У ўлимидан кейин тирилган ҳолати энг ишончли далил ҳисобланади. Агар Исо Масиҳ Худонинг Ўғли бўлган деб тахмин қиладиган бўлсак, масиҳийликнинг асослари фақат шунга таянадими? Йўқ.
Агар аввал биз Исо шахсининг илоҳийлигини тан олган бўлсак, энди Унинг ишлари моҳиятини ўрганишимиз керак. У нима учун келди? Муқаддас Китоб бунга шундай деб жавоб беради: “У гуноҳкорларни қутқариш учун келган”. Носиралик Исо бу – биз гуноҳкорларга керак бўлган самовий Қутқарувчи. Биз Худонинг кечиримига муҳтожмиз ва гуноҳ туфайли ажралган муқаддас Худога қайтишимиз керак. Бизни ўз-ўзимизни севишдан озод қилиши ва идеалларимизга мувофик яшашга куч бериши керак. Биз бир-биримизни севишга ва дўстимизга ҳам душманимизга ҳам бирдек муносабатда бўлишга ўрганишимиз керак. “Қутқарилиш” дегани мана шу. Исо Масиҳ Ўз ўлими ва тирилиши билан бизга мана шуни тақдим қилди. Демак, масиҳийлик имонининг асоси бу Исо Масиҳнинг дунёнинг Қутқарувчиси бўлиш учун келган Худонинг Ўғли эканлиги ҳақидаги факт эканда? Йўқ, ҳатто бу ҳам эмас.
Бу илоҳий Зотга бўйсуниш, инсоннинг нажотга муҳтожлиги ва Масиҳнинг қутқарувчи ҳаракатига ишонишнинг ўзи ҳам етарли эмас. Масиҳийлик – бу шунчаки имон эмас, у ҳаракатни талаб этади. Онг билан эътиқод қилишимиз танқидга учрамаслиги мумкин, аммо бу имонни амалга кўчириш керак. Ундай бўлса нима қилиш керак? Ўзимизни, юрагимизни, қалбимиз ва иродамизни, хонадонимиз ва ҳаётимизни, боримизни тўлиқлигича Исо Масиҳга топширишимиз керак. У билан ярашишимиз керак. Унга ўзимизнинг Нажоткоримиз деб ишониб, Худойимиз деб итоат қилишимиз, кейин эса жамоатнинг садоқатли аъзолари қаторидан ва жамиятнинг масъулиятли фуқароларидан бири сифатида ўз ўрнимизни эгаллашимиз керак. Бироқ, Исо Масиҳнинг илоҳийлиги ҳақидаги гувоҳликни бошлашдан олдин, бу мавзуни тўғри ўрганишга йўналтирадиган кириш қисмидан бошлашимиз керак.
Масиҳийларнинг таъкидлашича, биз Худони Исо Масиҳ шахсидан топишимиз мумкин. Бу хабарни кўриб чиқишда Худонинг Ўзи бизни қандай қидириши ва биз ўзимиз ҳам Худони қидиришимиз кераклиги ҳақидаги фараз ёрдам бериши мумкин. “Азалда Худо…” Муқаддас Каломнинг дастлабки икки сўзи тарихга дунё яратилишининг ёки Ибтидо китобига киритилишидан ҳам муҳимрроқ. Бу – Муқаддас Каломни тўлиқлигича тушунишимизга ёрдам берадиган калитдир. Айтишларича, Муқаддас Китобдаги эътиқодда Худонинг Ўзи ташаббус кўрсатган. Худони ажаблантира олмайсиз. Унинг нима қилишини ҳам олдиндан била олмайсиз. Биринчи қадамни ҳар доим У ташлайди. У ҳар доим олдинда. Ҳали одам пайдо бўлмасидан олдин, Худованд ҳаракат қилган. Инсон Худони қидиришни бошлашидан олдин, Худо инсонни излаган. Муқаддас Китобда инсон Худони пайпаслаб қидириб топганини эмас, аксинча, Худо инсонга қўл чўзганини кўрамиз.