3:35

Ҳақиқат 2 қисм

MP3

Ассалому алайкум опа-сингиллар. Бугун ўтган сафарги суҳбатимизнинг давомини эътиборингизга ҳавола қиламиз. Худо ҳақида ҳаммамизда ҳам қандайдир тасаввур бор. Ҳар бир аёл Уни ўзича тасаввур қилади. Мен ҳам Худо мени топмасидан олдин, У узоқда, самолардан маскан қилган ва узоқдан инсон ҳаётини бошқарадиган Зот деб билардим. Кўпчилик Худони то бандалар ўзлари нимадир қилиб, Худони кўнглини топмагунларича, узоқда тахтда индамай, бандаларга бегона ва уларнинг муҳтожликларига бефарқ ўтирадиган Худо деб тасаввур қилишади. Бу тасаввур бутунлай нотўғри. Муқаддас Китоб Худони бизга ҳали инсоннинг ҳаёлига Худога юз буриш фикри келмасидан, қоронғулик ва гуноҳ ботқоғига ботган бир пайтда, Худо Ўз тахтидан туриб, ҳамма шарафни бир четга олиб қўйиб то инсонни топмагунича тинчланмайдиган Худо сифатида ёритиб беради.

Бу Худонинг олий ва олдиндан режа қилинган ҳамма ишлари кўп жойда кўринади. Дунёни яратиш ташаббуси ҳам Ундан чиққан. У коинотга ва ундаги ҳамма нарсага асос солган. “Азалда Худо осмон билан ерни яратди”. Ваҳий бериш ташаббуси ҳам Ундан чиққан эди. Ўшанда У инсониятга Ўзининг иродасини ва сифатларини очиб берди: “Худо қадимда ота–боболаримизга кўп марта ва турли тарзда пайғамбарлар орқали гапирган эди. Бу охирги кунларда эса У бизга Ўз Ўғли орқали гапирди. Худо коинотни Ўғли орқали яратган ва Уни бутун борлиқнинг вориси қилиб тайин этган.” Қутқарилиш фикри ҳам Унга тегишли, чунки Унинг Ўзи Исо Масиҳ қиёфасида эркак ва аёлларни гуноҳдан қутқариш келган: “ Эгамиз … бизга ёрдамга келди, Ўз халқини асоратдан халос қилди.” (Ибт 1:1; Иброн 1:1-2; Луқо 1:68). Худо яратди. Худо гапирди. Худо ишлади.

Бу уч турли доирадаги Худо ташаббусининг тасдиғи Муқаддас Китобда айтилган эътиқоднинг қисқача мазмунини ёритиб беради. Бу китобда биз 2чи ва 3чи тасдиқни кўриб чиқамиз. Сабаби асосан, масиҳийлик тавсифланишича, тарихий шахс Исо Масиҳдан бошланган. Агар Худо гапирган бўлса, Унинг энг сўнгги ва дунёга берган энг буюк Каломи Исо Масиҳ бўлган. Агар Худо ишлаган бўлса, Унинг энг олийжаноб иши бу Исо Масиҳ орқали дунёни қутқариш бўлган. Худо Исо Масиҳда гапирди ва У орқали ишлади. У нимадир деди. У нимадир қилди. Демак, бу — масиҳийлик фақат Худо ҳақидаги суҳбат эмас дегани. Шунингдек, бу диний ғоялар ва бир қатор қоидалар ҳам эмас. Бу ҳаворий Павлуснинг сўзларига кўра, — “Бу Хушхабар инсоний жиҳатдан Довуднинг зурриёти бўлган Худонинг Ўғли ҳақидадир.” (Рим 1:1-4).

Бу биринчи навбатда, инсонга ҳаракат қилишни бошлаш ҳақидаги чақириқ эмас, энг аввало, Худо Исо Масиҳ орқали бизга ўхшаган одамлар учун нималар қилгани ҳақидаги баёнотдир. Муқаддас Каломни яхшилаб ўрганиб чиқадиган бўлсангиз, инсон эмас, Худованд инсонни топгани ва инсон Уни пайпаслаб бўлсада, топишига имкон бергани ҳақида ўқиймиз. Инсон Худо ҳақидаги тасаввурини Худонинг Ўзи очиб бермаса ҳеч қандай ҳолатда ҳам ўзгартира олмаган бўлар эди. Муқаддас Китоб эса бизга қадимда баён этилган художўй одамларнинг ҳаётлари, буйруқлари ва Ўз халқи билан қилган ишлари орқали Унинг қандай Худо эканини тўлиқ очиб беради. Энг асосий воқеа бу дунё яратилишидаёқ Худонинг режасида бўлган, яъни Исо Масиҳнинг келиши эди. Худонинг Ўзи инсон қиёфасига кириб, инсонларга тенг ҳаётни бошидан кечирди ва Худо эканини исботлаб ўлимни ҳам писанд қилмади. Худо учун имконсиз нарса борми? Худо инсонларга яқин бўлиш ва уларнинг гуноҳларини Ўз нажоти билан ювиш учун шундай қилди. Акс ҳолда бутун инсоният Худодан узоқда яшаб ўлиб кетган бўларди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top