3:34

Зиддиятдан қочиш

MP3

Ассалому алайкум қадрдон опа сингиллар. Деярли ҳар кунимизда катта ёки кичик зиддиятларга дуч келамиз. Бироқ кўпчилик бу зиддиятлардан қочишни маъқул кўради. Аммо аслида зиддиятни ҳал қилиш керак. Биринчи зиддиятни эсланг. Қизиқ, Адан боғида Одам Ато билан Момо Ҳаво гуноҳ қилганларидан кейин Худога нисбатан қандай ҳаракат қилишган экан?! Улар беркиниб олишган. Зиддиятларга айнан мана шундай муносабатда бўлган инсон билан қанчалик кўп гаплашсам, у шунчалик камгап бўлиб қолишини англаб етдим. Ундан бирон жавоб олиш мақсадида овозимни кўтарганим сайин натижа бунинг акси бўлади ва зиддиятни янада кучлироқ иборалар билан ифода қиламан. Кўп ҳолларда зиддиятга қуйидагича муносабатда бўламиз: Зиддиятнинг аҳамиятини инкор қиламиз. “Бизга фарқи йўқ” ибораси шиоримизга айланади.

Бундай вазиятда хафа бўлган киши шундай ўйлайди: “Менга фарқи йўқ, чунки ҳар қандай ҳолатда ҳам у менга қулоқ солмайди”. Ёки “Менга фарқи йўқ, чунки у барибир ўзгармайди”. Ёки бўлмаса “Ҳаммаси ўтиб кетади”. Зиддиятга юзаки ёки бепарволик билан қараш уни бартараф этмайди. Аксинча, унга янада кучлироқ портлаши учун жуда яхши имконият яратади. “Руҳий” ёндашув. Тез-тез ишлатиладиган “Шунисига ҳам шукур!” ибораси Римликлар 8:28 – оятдаги “Ҳамма нарсалар яхшилик бўлиб хизмат қилади”, деган сўзлар билан бирга келади. Лекин жуда кўп ҳолларда самимийликнинг етишмаслиги ва ушбу ёндашув шунчаки қочиш усулининг бир кўриниши ҳисобланади. Гина сақлаш. Зиддият оқибатида юзага келган хафачилик ва жаҳл ҳислари юракда ўрнашиб қолади ва бир кун портлайди.

Филиппиликларга ёзилган мактуб ўтмишни унутиш учун бунинг ўрнига “руҳий ўт ўчириш мосламаси” дан фойдаланишимизни маслаҳат беради. Менимча, ҳар бир жуфтлик мунозара вақтида аввал бўлиб ўтган воқеаларни тилга олмасликка келишиб олишлари лозим. Бир одам оилавий муаммолар бўйича мутаҳассис олдига шикоят билан келди: “Ҳар гал рафиқам билан жанжаллашганимизда у тарихчига айланади!” Маслаҳатчи унинг гапини бўлиб, “Ваҳимага тушиб қолади, демоқчимисиз?”, деди. “Йўқ, тарихчи бўлиб қолади! – деб жавоб берди эркак. – Ҳар гал ўтмишни юзимни солади”. Мана шу нарса гина сақлаш деганидир. Муаммо ўрнига шахсга эътибор қаратиш. Айбни бировга ағдариш. Одатда, бу нарса айбловчи кишинг ўз хатосини тан ололмаслигидан далолат беради. Одам Ато ва Момо Ҳавонинг таъқиқланган мевадан еганларидан кейинги ҳатти-ҳаракати бунга яққол мисол бўлади.

Худо ундан: “Сен нима қилиб қўйдинг?” деб сўраганида, Одам Ато шундай жавоб берган: “Ўзинг менга берган хотин ўша дарахтнинг мевасидан менга берди, мен ҳам едим”. Одам Ато аввал Худони айблади, кейин хотинни. Момо Ҳаво эса “Илон мени алдади”, деб жавоб берди. Иккаласи ҳам бошқа бировни айблашди. Ҳар қандай йўл билан бўлса ҳам ғалаба қилиш истаги. Зиддиятдан қочиш учун ҳар нарса қилиш. Бу ҳолатларнинг биронтаси ҳам муаммони ҳал қилмайди. Иккала ҳолатда ҳам жуфтликнинг биттаси нимагадир эришганини ҳис қилади. Қолаверса, иккала усул ҳам хафачиликка сабаб бўлади. Зиддиятдаги кишига махсус совға сотиб олиш. Бу – эрларнинг энг ёқтирган усули. Зиддиятларни бартараф қилиш ўрнига улар аёли учун ҳақ тўлашга ҳаракат қилишади. Бу ўртадаги совуқчиликни аритса-да, зиддиятнинг сабабини бартараф қилмайди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top