3:28

Текшириш

MP3

Ассалому алайкум синчков опа-сингиллар. Ҳикматлар 28 бобдан “Ўз вақтида айтилган сўз қанчалик яхши!”, деган оятни ўқиган бўлсангиз керак. Менга бу бобдаги 28 – оят ҳам ёқади: “Солиҳ ўйлаб жавоб беради, фосиқнинг оғзидан эса ёмонлик чиқаверади”. Шифокоримнинг айтишича, менда ошқозон яраси йўқлигининг сабаби – кўп кулишим ва нимани ўйласам, ўшани гапиришим экан. Мен унисини ҳам бунисини ҳам қиламан, лекин одамларга ўз фикримни айтишда қулай фурсатни танлашга, тўғри бажаришга ва ҳотиржам бўлишга ҳаракат қиламан. Зиддиятли вазиятда ҳар доим яхши томонга эътибор бериш лозим. Диққатингизни зиддиятнинг ижобий томонига қаратинг. Филиппиликлар 4:8 – оят бизга шундай ўргатади: “Энди эса, эй биродарларим, фикр-зикрингиз ҳақиқий, шарафли, тўғри, пок, ёқимли, таҳсинга сазовор нарсаларда бўлсин. Ҳа, олқишга лойиқ, аъло нарсалар ҳақида фикр юритинглар”.

Қуйидаги саволларни диққат билан ўйлаб кўринг: Кўп вақтингизни нимага сарфлайсиз: одамларни танқид қилишгами ёки уларнинг яхши томонини ўрганишгами? Бошқаларни ҳукм қиласизми? Бошқаларни ўзингиз ҳам мос келмайдиган талаблар бўйича баҳолайсизми? Уларни осонроқ қабул қилишингиз учун одамлар сизнинг талабингизга мос келиши керакми? Бу саволларга берган жавобингиз зиддиятни бартараф қилиш вақтида ўзингизни қандай тутишингиз ҳақида кўп нарсаларни ошкор қилади. Ҳаётимда мен қандай бўлсам, шундайлигимча қабул қиладиган инсонлар бор. Улар мени янада яхшироқ бўлишга даъват қилгани билан агар мен ҳеч қачон яхшироқ бўлолмасам ҳам уларнинг менга бўлган муҳаббати камаймайди. Улар салбий томонларимга эмас, ижобий томонларимга қарашади. Эҳтимол, сиз ижобий томонни кўра олишингиз учун янада кўпроқ ҳаракат қилишингиз керак бўлар.

Муқаддас Руҳ ҳаётингизни бошқараётганига ишонинг – бу менинг энг сўнгги, лекин энг муҳим маслаҳатим. Агар сиз Муқаддас Руҳга тўлмаган бўлсангиз, буни амалда қўллаш имконсиз бўлмаса ҳам, жуда қийин бўлади. У – ўрганганларингизни аста-секин ҳаётда тадбиқ қилишингиз учун куч берувчи манбаа бўлиб, сизни ҳали ўрганишингиз лозим бўлган янги очиқликлар сари етаклайди. Ўз-ўзимизни доим кузатиб, текшириб юриш кўпгина зиддиятли вазиятларнинг олдини олади. Зиддиятларга сабабчи бўлиб қолиш кишини ноқулай аҳволга солиб қўяди. Шу онда Дейл Карнегининг “Қандай қилиб дўст орттириш ва одамларнинг ишончини қозониш мумкин” деган китобидаги бир парча ёдимга тушди. Унда ёзилишича, Қўшма Штатларнинг буюк президентларидан бири бўлган, тарихда ажойиб нотиқлиги ва муаммоларни ҳал қилиши билан ном қолдирган Абрам Линкольн ёш йигитлигида танқид қилишга уста бўлган экан.

Бир сафар ҳали президент бўлмасидан олдин газетада бошқа бир нуфузли одамни очиқдан очиқ танқид қилгани учун уни дуэлга чақиришган. Дуэлни вақтида тўхтатишмаганида бу икки одамдан бирининг ўлими билан якун топган бўлар эди. Шу воқеадан Линкольн ўзига катта сабоқ олди. Одамларга танқид эмас, севги керак экан. Севги билан қилинган ҳар бир ҳаракат муносабатларнинг гуллаб-яшнашига хизмат қилади. Вақтида кечирим бера олиш эса келгуси зиддиятларнинг олдини олади. Чиндан ҳам кечирим зиддиятларнинг энг яхши ечими. Биз кечиримга муҳтожмиз. Кўплаб психологларнинг фикрича касалхоналардаги беморларнинг 50 фоизи кечиримга муҳтож ёки кечиришни билмайдиган одамларни ташкил қилади. Азизлар, бизнинг www.dilkashradio.com сайтимизга киришни ҳам унутманг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top