3:13

Яқинларимизни кечириш

MP3

Ассалому алайкум қадрдон опа-сингиллар. Кўп одамлар жинсий зўравонлик, ажралиш, қўполлик ёки ичкиликбозлик учун отаси ёки онасидан нафратланишади. Сиз бу ота-онадан тасодиф туфайли туғилиб қолмагансиз – Худо уларни сиз учун танлаган. Вазият қанчалик ёмон бўлмасин, Худо вазиятни сиз учун яхшиликка ишлата олади, сиз эса ота-онангизни кечиришингиз керак. Бу нарса Муқаддас Каломга шунчаки мос келмайди, бунинг баҳоси бор. Оилангизнинг бошқа аъзоларини ҳам кечиришингиз керак. Ҳаворийлар китобининг 7 – бобида, Стефанни тошбўрон қилишаётганида, у “Раббим, бу гуноҳни уларга юкламагин!”, деганини ўқиймиз. Бизга қарши гуноҳ қилганларни кечиришни ўрганишимиз керак.

Голди Бристол исмли бир инсон 21 ёшли қизининг зўрлангани ва шафқатсизларча ўлдирилгани ҳақида терговчидан келган қисқагина телеграммадан билди. Унда шундай ёзилганди: “Қизингиз Диананинг мурдаси бизда. Уни нима қилган бўлар эдингиз?” Дафн маросимидан сўнг Худо бу оилани қотил учун ибодат қилишга илҳомлантирди. Қотил қўлга тушди ва Голди федерал қамоқхонага келишга рухсат олди. У ерда қотилнинг кўзига тик қараб: «Мен сизни кечираман”, деди. Биз ҳатто энг азиз ва суюкли инсонимизга азоб берганларни ҳам кечиришимиз лозим. Мен учун қадрли биродарларимдан бирига турмушга чиққан қизни олти ойдан кейин маст ҳайдовчи уриб кетди. Чарли ўша одамнинг олдига бориб, рафиқасини ўлдиргани учун уни кечирди, мен эса ўша одамни чин юракдан кечиришим учун бор иродамни тўплашимга тўғри келди.

Баъзиларимизни бизнинг кечиримимизни олмасдан бу дунёдан ўтиб кетганларнинг қиёфаси таъқиб қилади. Биз ўтмишдаги инсонларни ҳам кечиришимиз лозим. Атрофимиздагиларни, бизни таъқиб қилаётган, қўрқитаётган, безовта қиладиган, тажовуз қиладиган ва ғазаблантирадиган инсонларни ҳам кечиришимиз керак. Ундан олдин муаммо биз қилаётган ишларда эмас, балки бошқа одамда эканлигига ишонч ҳосил қилишимиз лозим. Биз билан нотўғри муомала қилишаётганини билган заҳотимиз ҳамда бунда ким айбдор эканини аниқлаб олганимизда биз ўзимизни кечира оламиз ва Худодан уларни кечиришини сўраб ибодат қила оламиз. Бизнинг маданиятимиз “Сенинг ҳаққинг бор. Ҳуқуқингни талаб қил!”, дейди. Лекин Худо бизни ҳақ-ҳуқуқларимизни поймол қиладиганларни, қайси соҳада бўлишидан қатъий назар, уларни кечиришга чақиради.

Бу эса ҳаммасини — ҳақоратдан танбеҳгача, барчасини ўз ичига олади. Қоида: “Мен ҳаммасини кечираман, фақат…” – бу ҳақиқий кечирим эмас. Кечирим Ота Худо билан бизнинг муносабатларимизга, ўзимизга ва бошқаларга тегишли. У ҳар томонлама ва абадийдир. Эҳтимол, сиз “Қачон кечиришим керак?”, деб сўрарсиз. Павлус Эфесликлар 4:26 – оятида шундай деган: “Қуёш ботгунча жаҳлдан тушинглар”. Калом бизга ғазабланишни таъқиқламайди, аксинча, ғазабимизни жиловлашни ўргатади. Агар “жаҳл билан” уйқуга ётсангиз, жаҳл сизни бошқаради, деб ҳисоблайман. Асосан, кечирим зудлик билан берилиши, таклиф қилиниши ва қабул қилиниши лозим. Хафачилик ва кечирим ўртасидаги вақт сизнинг Худога бўлган ишончингизни ифода қилади. Бошқалар билан мулоқот қилганда, сиз уларни кечиришингиз ёки агар уларга ёрдам берса, марҳамат келтирса ёки далда берса, ҳар гал улардан кечирим сўрашингиз керак.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top