3:22

Ҳукмронликка интилиш

MP3

Ассалому алайкум мунис опа-сингиллар. Оилада эр бош бўлиши кераклиги ҳаммага аён, аммо афсуски жамиятимизда аёл ҳукмронликни қўлга олган оилалар ҳам мавжуд. Аёл турмушни ўз қўлига олишни исташи унинг истаклари ичидаги энг катта хато истак эканини ўзи ҳам англамайди. Агар сиз турмуш қуришдан олдин ҳукмронликка табиий ва тўғри муносабатда бўлсангиз, никоҳдаги энг яхши жуфт ва “исталган” инсон бўласиз. Омадли эр-хотинлик муносабатлари учун ҳукмронликка нисбатан ижобий муносабат ҳаётингиз учун зарур. Агар сиз ҳар доим ўзи истаганига эришиши керак бўлган, ота-онаси, бошлиғи ёки ўқитувчисига қарши исён қиладиган инсон бўлсангиз, яқин ва мустаҳкам муносабат қуришингиз анча қийин бўлади. Бировнинг ҳукмронлик қилишини инкор қиладиган инсон ўз турмуш ўртоғига ижобий муносабатда бўлиши жуда қийин бўлади.

Турмушда икки инсон бирлашиб, оилавий ҳаётга ўзлари билан ўтмишини ҳамда одатларини ҳам олиб киради. Иккисининг ҳам ёқтирадиган ва ёқтирмайдиган нарсалари бор. Уларнинг мақсади – аввалига мустаҳкам никоҳ иттифоқи, кейин мустаҳкам оила қуришдир. Айрим ҳаётий вазифалар никоҳга қараганда кўпроқ мослашувчанликни, ҳокимиятга тўғри муносбатни талаб қилади. Агар жуфтликларнинг биттаси бундай муносабатга ўрганмаган бўлса, зиддиятлар кучаяди. Агар ҳар доим ўз сўзингизни ўтказмасликка ўргансангиз, турмушда умр йўлдошингиз билан яхши муносабатда бўла оласиз. Бундай турмушдаги эр-хотинларнинг асосий хусусияти шундаки, улар “бошқаларга эътиборли бўлишади, бошқаларнинг муҳтожликларини сезишади, ўрталаридаги фарқларни ҳурмат қилишади, ҳис-туйғуларига эътиборли бўлишади, ўзини ўша одамнинг ўрнига қўйиб кўришади”.

2500 та жуфтликни ўрганиб чиққан доктор Льюис Терманн турмушда бахтли бўлиши мумкин бўлган инсонни шундай таърифлайди: “У бошқалар билан ҳамкорлик қилишга тайёр. Унга раҳбарлик қиладиган инсонлар билан яхши келишади. У ўзидан паст лавозимда ишлайдиганларга меҳрибон ва ҳамдард бўлиб, муаммога дуч келган ҳар қандай инсонга ёрдам беришга доим тайёр”. Бу ерда эса, аксинча, турмушда бахтсиз бўлиши мумкин бўлган инсоннинг таърифи келтирилган: у ўзига ва жамият билан муносабатига ишонмайди, одатда, ўзини бошқалардан паст ҳис қилади. Лекин раҳбарлик лавозимида “хўжайин” бўлишга ва бошқалар устидан ҳукмронлик қилишга мойил бўлади. У бошқалардан буйруқ олишни ёқтирмайди ва мусобақаларда қатнашишдан нафратланади, чунки ютқазишни кўтара олмайди. У рад қилишга, доимо шикоят қилишга ва ҳар қандай ҳокимиятга қарши чиқишга мойилдир”.

Севги ҳақида ёзилган энг улуғ парчалардан бири севган инсоннинг истакларига эътиборли бўлиш ҳақида айтади: “Севги худбинлик қилмайди” (1 Коринфликлар 13:5). Бугунги кунда кўпчилик “ҳақ-ҳуқуқлар” ҳақида гапиради. “Менинг ҳуқуқларим бор ва мен ўз ҳуқуқимни талаб қиламан” – бу сўзлар ҳозирги кунда оддий ҳолга айланган. Бундай муносабат севги ҳамда яқинликни бузади, чунки биринчи ўринда бошқа инсонинг эҳтиёжини ҳисобга олиш қийин бўлади. Павлус буни яна бир бор таъкидлаган: “Фақат ўзингизнинг эмас, балки бошқаларнинг ҳам манфаатини кўзланг” (Филиппиликлар 2:4). “Романтик севги тузоқлари” китобида ёзувчи Х. Г. Зироф шундай савол қўйган: “Ҳақ бўлиш сиз учун қанчалик муҳим? Жуфтингиз ҳам ўз ҳис-туйғуларига эга бўлишига, унинг фикрига умуман қўшилмасангиз ҳам ўз фикрини айтишига қаршилик қилмасликка ўрганганмисиз?”

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top