3:20

Севги муносабатлари

MP3

Ассалому алайкум меҳрибон опа-сингиллар. Бундан бир неча йиллар олдин, Худованд менга бир ҳақиқатни очиб берган эди. Эр-хотин ўртасидаги муносабатни тиклаш ҳақидаги китобни ўқиётганимда Худованд юрагимга шундай деганини эшитдим, “у сени истаганингдек севишини истасанг, аввал ўзинг унга етарлича севги бер”. Шунда мен ҳам уни етарлича севмаётганимни тушундим. Кейин эса Худованд менга Муқаддас китобдаги оятни эслатди. “Севги сабр–тоқатли ва меҳрибондир. Севги ҳасад қилмайди, мақтанмайди, кеккаймайди. Севги одобсизлик қилмайди, худбинлик қилмайди, аччиқланмайди, кек сақламайди. Севги ноҳақликдан севинмайди, аксинча,

ҳақиқат қарор топганда шодланади. Севги ҳар нарсани кўтаради, ҳеч қачон ишончини йўқотмайди, ҳар шароитда умид сақлайди, ҳар нарсага тоқат қилади.”

Бугун сизлар билан бўлишмоқчи бўлган мавзуимиз, имонлилар доирасида камдан-кам тилга олинадиган, кўп ҳолларда андиша ва уят сабаб умуман тилга олинмайдиган жинсий муносабат ҳақида бўлади. Бугунги кунда кўпчилик ёш оилалар севгини жинсий алоқа билан адаштиришади. Аммо бу ҳақиқий ва тўлиқ севги эмас. Турмушларида кўп йил яшаб қўйган тажрибали эр-хотинлар ҳам тўлиқ ва мукаммал севгини ҳис қилмаганликларини тан олишади. Бундан кўпинча аёллар жабр кўради. Улар бундай алоқадан олдин ҳам кейин ҳам яқинликни ҳис қилмайдилар. Уларнинг орасида “Наҳотки ҳаммаси шу бўлса?” деб ўйлайдиганлари кўплаб топилади. Дейлик, сиз орангизда муносабат пайдо бўляпти деб ўйлагансиз-у, бироқ шеригингиз шунчаки тунни сиз билан ўтказмоқчи бўлгани аён бўлган. Сиз турмушга чиққансиз ва шам ёғдусида романтик кечки овқатни орзу қиласиз, бироқ турмуш ўртоғингиз футбол кўриб ўтириб, норози қичқираётганини эшитасиз.

Эҳтимол, сиз аллақачон ажрашиб улгургандирсиз ва ортга назар ташлаб, “Наҳотки ҳаммаси шу бўлса?” деб ўйлаб қоляпсиз. Агар сиз ўзингизга шундай савол бераётган бўлсангиз, бу савол исканжасида қолган фақат сиз эмассиз. Ҳақиқий севгини излаш кўплаб машҳур қўшиқларнинг мавзуси ҳамда деярли барча фильмларда саундтрек бўлиб хизмат қилади. У кўплаб инсонлар ўқийдиган минглаб машҳур романларнинг эти ва қони ҳисобланади. Бизнинг жинсий яқинликка бўлган иштиёқимизга асосланган рекламалар учун реклама компанияларига миллионлаб доллар маблағ сарф қилинади. Мелодрама ҳамда комедия жанридаги фильмлар бизнинг орзуларимизни акс эттиради. Агар сиз нотиқ сифатида муваффақиятга эришишни истасангиз, “Севги, никоҳ ва жинсий алоқада муваффаққиятга эришиш” мавзусида семинар ташкил қилинг.

Аёлларнинг турмуш қуришидан мақсади, чинакам севгини топиш. Бу ҳар бир аёлнинг умумий мақсади ва орзуси. Бироқ афсуски кўпинча севги муваффақиятсизликка учрамоқда. Энг яхши ҳолатда ҳам чин севгини топиш қийин бўлиб қолмоқда. Машҳур тажқиқотчи ва ёзувчи Лео Баскаль шундай ёзади: “Биз олис йўлни босиб ўтдик. Оиламиз пароканда бўлишигича, руҳий қадриятлардан, барча эзгуликлардан ҳамда аччиқликни ифодаловчи нарсалардан воз кечишгача бордик. Биз ҳамма нарсаларни – жинсий яқинликдаги тушунмовчиликларни ҳам, никоҳда учраб турадиган барча англашилмовчиликларни ҳам синаб кўрдик. Бироқ буларнинг бари ўзидан кейин ёлғизлик ҳамда бўшлиқни қолдиришини англаб етдик. Шунинг учун уларда бироз бўлса ҳам ҳақиқат борлигини англаш учун биз яна мана шу алмисоқдан қолган қадриятларга мурожаат қилишни бошладик.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top