3:21

Истакларимиз

MP3

Ассалому алайкум. Истакларингиз ҳаётингизнинг ҳар бир қисмига – соғлигингизга, вақтингизга, Худо билан муносабатингизга, ҳуллас ҳаётингизнинг ҳар бир қисмига ўз таъсирини кўрсатади. Ҳўш, энди сизлардан сўрасам, сизнинг кўнглингиздаги энг катта истак нима? Нимани бошқа нарсалардан кўра кўпроқ ҳоҳлайсиз? Бу ҳақда ўйлаганингизда ўзингизга савол беринг… Бу пул билан боғлиқми? Соғлигимга алоқаси борми? Муносабатларимга алоқадорми? Ўз қадр-қимматимга бирон алоқаси борми? Қайси энг кучли ҳоҳишингиз ҳаётингизга чиндан алоқадор? Ҳаммамизнинг ҳам истакларимиз бор, буни ҳеч қандай ёмон жойи йўқ, чунки Худо бизга ҳоҳиш-истаклар берган. Ҳақиқат шундаки, агар Худо бизга ҳоҳиш-истак бермаганида, ҳаётда кўп нарсаларга эришолмаган бўлардик. Бир инсоннинг бошқа бир инсонга бўлган истаги уларни эр-хотин қилиб бирлаштиради.

Моддий томондан ҳам етук бўлишни истаймиз, чунки бу истак инсонларни қаттиқ меҳнат қилишларига сабаб бўлади. Демак, бизнинг ҳоҳиш-истакларимиз жуда кўп. Бу истакларимиз баъзан яхши, баъзан эса йўқ. Сизнинг юрак ҳоҳишингиз нима? Одамлар кўпинча Муқаддас Каломдаги баъзи оятларга эътибор қаратиб, бошқа оятларни унутиб қўйишади. Улар диққат қиладиган оятда “Худо кўнглингдаги орзуларингга етказади”, дейилган. Шунинг учун одамлар шундай дейди: “Мен бу нарса учун ибодат қилиб, қаттиқ ҳаракат қиляпман. Худо ҳам кўнгил исталарингга етказаман, деган ва мен Худо буни амалга оширишини кутиб турибман”. Лекин ўша оятни бошқа қисми ҳам бор ва мен бугун сизлар билан ўша қисм ҳақида суҳбатлашмоқчиман. Чунки Худонинг ҳам биз учун истаклари бор.

Ҳаётимиз учун ҳам қандайдир истаклари бор. Ҳўш, ҳаётимизнинг асосий қисмини ташкил этадиган бундай истакларга қандай эришиш мумкин? Унутманг, ҳоҳиш қанчалик кучли бўлса, унга эришиш учун қаттиқ ҳаракат қилишни ҳоҳлайсиз ва натижада вазиятни назорат қилиш васвасасига тушасиз ҳамда орзуингизга етиш учун нотўғри йўлга кириб кетишингиз мумкин. Кўнгил истакларингиз рўёбга чиқиши ҳақида Худо нима деган? Унинг талаблари нималар? Ҳаётда орзуларингизга эришишингизда Унинг режаси қандай? Ҳозир Муқаддас Каломдан Забур 36 бобнинг биринчи саккиз оятини ўқиб чиқсак. Бу оятларда шоҳ Довуд кўнгил истакларимизга қандай етишиш мумкин, деган саволга аниқ жавоб берган. Бу ерда Довуд уч марта таъқиқлаб, сўзларини шундай бошлаган: “Фосиқларга ғайирлик қилмагин, Бадкирдорларга хасад қилмагин”.

“Улар майсадай тезда қуриб қолади, ям-яшил ўтдай тезда сўлиб қолади. Эгамизга умид боғлаб, яхшилик қилгин, шу юртда яшаб, ҳаловат топгин. Эгамизни ўзингни шодлигинг деб бил, кўнглингдаги орзуларингга У етказади. Йўлларингни топширгин Эгамизга, ишон Унга, У мадад беради. Солиҳлигингни У тонг каби порлатади, ҳақлигингни кундузги қуёш каби қилади. Сабрли бўл, мунтазир бўл Эгамизга, ғайирлик қилмагин йўлларини топганларга, фосиқ ниятларин амалга оширганларга. Ғазабдан ўзингни тий, қаҳрдан қайтгин, ич-этингни ема, бу фақатгина зарарга олиб боради. Бу оятларда Довуд уч марта “ғайирлик қилма, ғайирлик қилма, ич-этингни ема” деб айтган. Бу сўзлар “безовта бўлма” деган маънони билдиради. Бошқача айтганда “ғазабланма, жаҳлинг чиқмасин” дегани. Нима учун Довуд бу сўзларни айтган? Чунки бизнинг сал нарсага ғайирлик қилишимизни билган.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top