3:16

Қўлимиздан келганича

MP3

Ассалому алайкум. Мен сизлар билан қуйидаги маълумотларни бўлишар эканман, ўзимнинг тажрибамни ҳам қўшиб айтиб кетсам, тўғри бўлади деб ўйлайман. Чиндан ҳам атрофимизда инсонлар ўз-ўзларини ёки бошқалар уларни қабул қилишлари учун аввал қандайдир кўзга кўринарли нарса қилиш керак, бирор нима қилиш керак деган фикр бор. Бу нотўғри. Афсуски, ғилдирагимиз тескари айланади, натижада эса кўпгина одамлар ўзлари билмаган ва тушунмаган ҳолда таназзулга учрайдилар. Мен турмуш қуришдан олдин ўз ўзимга ваъда берганман. “Мен энг яхши рафиқа, энг яхши келин, энг яхши она, энг яхши дўст бўламан”. Аммо шунча йиллар ўтиб ортга қарасам, бу ҳаракатларим зое кетибди. Мен ўз инсоний кучим билан бунга эриша олмас эканман. Буни фақат Худо уддалай олади.Биздан кутиладиган нарса ҳар бир ишга қўлимиздан келганича ва кучимиз етганича ҳаракат қилишдир.

Айрим одамлар овқат пишириш учун бор лаёқатини ишга солишади, бу яхши. Лекин агар улар ҳар куни нонушта, тушлик ёки бутерброд учун бор кучини сарф қилишса, уни пишираётганларида жуда тез куйиб кетади. Биз ҳақиқатдан зарур бўлган вақтдагина бор кучимизни ишга солишимиз керак. Мен қандай бўлсам, Худо мени шундайлигимча севишини эслаганимда буни қабул қилишим осон бўлган. Мен Исо Масиҳга келганимда ва Унга Раббим ва Нажоткорим деб имон келтирганимда, Муқаддас Калом таълимотидан Худо мени севишини ва қандай бўлсам, шундайлигимча қабул қилишини англаб етганман. Худо мени барча нуқсонларим, барча хатоларим билан бирга қабул қилган. Шундай қилиб, ўзимни қабул қилишим мантиқий асосга эга. Қўлингиздан келганича яхши бажарганингизда ҳеч ким билан рақобатлашмайсиз ва Худо сизни қандай яратган бўлса, ўзингизга шундай баҳо бера оласиз.

К. С. Льюис “Баламут мактублари” да шундай ёзган: “охир-оқибат, инсон қўшнисининг қобилиятларидан қувонганидек ўз қобилиятларидан ҳам самимий қувониши – қуёшнинг чиқишидан, фил ёки шаршарадан баҳраманд бўлгандек, баҳраманд бўлиши учун Худо инсонни ноаниқликлардан ҳалос бўлишини истайди. Худо ҳар бир инсон охир-оқибатда барча мавжудодларни (ўзини ҳам) улуғвор ва ажойиб, деб қабул қилишини истайди”. Бу тушунча биз бошқа инсонларни ҳам қабул қилишимиз учун эшик очади. Ўзингиз ҳақингизда соғлом фикрга эга бўлишнинг яна бир усули Худо сизни қандай кўрса, шундай кўриш, яъни севги воситаси бўлишдир. Бугунги кунда жамоатлардаги энг катта муҳтожликлардан бири имонлиларнинг бир-бирларига ҳамда атрофдагиларга илоҳий севгиси кўрсатишдир. Кўпчилик вазиятга қараб иш кўриш керак, дейди.

Бундайлар, яхши ёки ёмон нарсалар бўлмайди, вазиятнинг ўзи нима қилиш кераклигини кўрсатади, деб ҳисоблайдилар. Бундайлар Римликларга мактуб 13:8 – оятни таъкидлашади: “Ҳеч кимдан ҳеч нарса қарздор бўлманглар. Фақат меҳр-муҳаббатни ҳам фарз, ҳам қарз деб билинглар, чунки ўзгани яхши кўрган одам Худонинг қонунини бажарган бўлади”. Лекин улар ҳеч қачон 9 – оятни ўқиб кўришмайди. У ерда Павлус: “Зино қилманг”, “Қотиллик қилманг”, “Ўғирлик қилманг”, “Бировнинг мулкига кўз олайтирманг”, деган. Бу нимани англатади? Булар севувчи Худо бизга амрлар берганини англатади. Агар сиз кимнидир чин юракдан севсангиз, сиз уни ўлдирмайсиз ёки унинг нарсасини ўғирламайсиз. Худо сизни севган севги билан бошқаларни ва албатта ўзингизни ҳам севинг. Қўлингиздан келганча ҳаракат қилинг, ундан ортиғини эса Худовандга қўйиб беринг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top