2:29

Худони рад этиш

MP3

«Сенинг руҳингдан қаерга ҳам кетар эдим? Сенинг ҳузурингдан қаерга қочиб бораман?» (Заб 138:7).

Ассалому алайкум. Қалбимизнинг туб-тубида ҳар доим нимадир Худога муҳтож эканлигини билдириб туради. Қалбимизда ўша Худога муҳтожликни ҳис қилган пайтимизда ҳам негадир унга эътибор қилмасликка ҳаракат қиламиз. Бироқ Худовандни рад этаётганимизни кўриш осон эмас. Умуман олганда Худо фарзандлари Худо билан бирга бўлишни хоҳлашлари табиий эмасми? Шундай бўлишига қарамай, аввалги суҳбатимизда айтганимиздай, кундалик ҳаёт ташвишлари, бир-икки марта ташқаридан олган жароҳатларимиз бизни Худога яқинлашишимизга ҳалал беради. Баъан Худодан ҳафалигимизни ҳис қиламиз, бироқ айнан нима учун ҳафа бўлганимизни эслай олмаймиз.

Шунинг учун ҳам Худони ўзимиздан узоқроқ масофада сақлашга ҳаракат қиламиз. Оғзимизда Худо деймиз-у, дилимиз Унга яқинлашмайди. Бу нарса қалбимизда содир бўлаётганини англаганимизда, худди Исо Масиҳ эшигимиз ортида туриб, тақиллатаётгандай бўлади. У эшигимиз ортида туриб тақиллатаяпти-ю, биз очмаяпмиз. Худони ўзимиздан узоқда сақлашимиз бу ҳудди Исо Масиҳга «Менинг уйимга келганинг яхши аммо ичкарига кирита олмайман. Яхшиси ўша ерда тура қол» — дегандай бўлади.

Нега Худодан узоқлашамиз? Нега Уни рад этамиз? Бунга турли хил сабаблар бор. Қуйида ўша сабаблардан бир нечтасини санаб ўтаман. Балки ўзингизда мана шу сабаблардан бирини топарсиз?!

биз ўзимизни айбдор ҳис қилиб, У билан юзма-юз келишдан уяламиз ёки қўрқамиз

Ундан ҳафа бўлганимиз учун ҳам Унга яқинлаша олмаймиз

Ундан жаҳлимиз чиққан ва У бизни камситгандай туюлади

У биздан бажара олмайдиган ишларни буюради ва ўша ишларни бажара олмаймиз деб қўрқамиз.

Бу мен таҳмин этаётган бир неча сабаблар ҳолос. Балки сизнинг кўнглингизда бундан ҳам бошқа жараён кечаётгандир. Балки Худодан узоқлашишингизнинг сабаби бошқадир. Нима бўлганда ҳам биз ўз-ўзимизни оқлашга жуда уста бўлганимиз учун ҳам Худодан узоқлашиш жуда осон. Баъзан Худодан узоқлашиб қолганимизни ўзимиз ҳам сезмай қоламиз.

Калом ўқиб ўтирганимизда кўзимиз ёнимизда турган бирор бир журналга тушади. Ҳаёлимиз ўша журналдаги бирор бир сўзга ёки суратга чалғиб кетади. Шундан сўнг Каломни эмас ўша журнални ўқигимиз келиб қолади. Журнални қўлимизга оламизда, шуни ўқиб бўлгач, Калом ўқишга қайтаман, дея ўз-ўзимизга сўз бериб, журнал ўқишга тутинамиз. Аммо ўша куни Калом ўқимаганимиз кейин ёдимизга келади.

Бошқа ҳолатларда эса Худога яқинлашиш учун яна бир баҳонани ўйлаб топамиз. Ўз-ўзимизга «Ҳозир жуда бандман»- деймиз. Бугун қиладиган ишларим кўп, эртага ўқирман, деймиз. Аммо бизнинг «эртагамиз» ҳеч ҳам тугамайди.

Агар сизда ҳам шундай ҳолатлар бўлса, калом ўқишингизга ҳалал берадиган нарсалар рўйҳатини тузинг ва уларни Худога ибодатингизда топширинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top