Ассалому алайкум. Эшитиш билан тинглаш орасида фарқ борлигини ҳаммамиз яхши биламиз. Тинглаётган қулоқнинг аҳамиятини Флорида Университетининг социологлари Жорж Уорхайт ва Чарлз Хольце III ҳам яна бир бор таъкидлашган. “Улар дўстлар ҳамда оила аъзолар билан мулоқот қила олмаслик тушкунликка тушиш ҳавфини ҳозир сиз бошингиздан ўтказаётган ташвишли ҳолатларнинг сонидан ёки туридан ҳам кўпроқ оширишини кўрсатадиган тадқиқотлар ўтказишди. Тадқиқотлар шуни кўрсатдики, ҳатто кўплаб ташвишларни бошдан кечирган инсонлар ҳам агар шахслараро мустаҳкам муносабатга эга бўлсалар, бу ташвишларни осонгина енгиб ўтишга қодир бўладилар. Англаб етганингиздек, тадқиқотдан маълум бўлдики, эр ёки хотини бўлмаган инсонлар депрессияга кўпроқ мойил бўлиши аниқланди”. Эшита олиш қобилиятининг ҳар хил даражалари мавжуд.
Доктор Огсбургер ўзининг “Эшитиш ва сизни эшитишлари учун етарли даражада ҳамдард бўлиш” китобида ҳар бир даражага шундай изоҳ берган: “Инсон ўз манфаатлари йўлида фойдаланиши учун далиллар, маълумотлар ҳамда тафсилотларга эга бўлиш, иқтибос келтириш ёки бошқа мақсадлар учун сизни тинглаши, шу билан бирга ҳеч қандай ҳамдардлик билдирмаслиги ҳам мумкин. Ёки сизга ачингани учун сизни тинглаши мумкин. Ўзига ачинишларидан завқланиш – бошқаларнинг ҳамдардлиги ҳисобига мағрурланиш демак. Ачинишдан ҳамдардликка ўтиш – умуман бошқа нарса. Оддий хушомад умуман ҳамдардлик бўлмаслиги мумкин. Ёки кимнингдир йўқолиб қолгани ҳақидаги ҳабарни тарқатиб юрган одамнинг гапларини эшитиб, йўқолган одам ҳақида миш-миш тарқатиш суҳбат учун яхши мавзу, деб ўйлаб, бошқаларнинг азобини ва уларнинг орасидаги масофани кўпайтириши мумкин. Бу эса умуман ҳамдардлик эмас.
Ёки сизга нисбатан ҳеч қандай ҳамдарликни ҳис қилмасдан мажбурият, касбга оид одат ёки шунчаки яхши кўриниш учун сизни тинглаши мумкин. Ҳамдардлик – шунчаки қулоқ тутишдан афзалроқ. Хуллас, одатга кўра тинглаш умуман ҳамдардлик эмас. Ёки қизиқувчанлигидан, бошқа инсоннинг ҳаётий сирлирига қизиққанидан тинглаши мумкин. Ҳамдардлик – ҳайратдан кўзларни катта очишдан афзал. Ҳасис қулоқлар ёки кўзлар умуман ҳамдардликни ҳис қилмаслиги мумкин. Ёки бўлмаса, қутқарувчи каби қўлида тиббий қутича билан “ёрдам” беришга тайёрдек эшитиши, ҳар гапда далда бериши, қўллаб-қувватлаши мумкин. Ҳамдардлик – ёрдам бериш ва қўллаб-қувватлаш дегани. Ёрдам бериш истагининг ўзи умуман ёрдам бермаслиги мумкин. Сизнинг ҳамдардлигингиз юқорида айтиб ўтилганларининг барини ўз ичига олиши керак.
Айтилаётган сўзларга диққат қилиш, самимий ҳайрихоҳлик, ўша инсон стресс туфайли бўрттириб гапирганда ҳам мулоқотни давом эттиришга тайёр бўлиш, объективликка олиб келадиган шахсий манфаатнинг йўқлиги, ўша инсон қандай бўлса шундайлигича кўришга тайёр бўлиш, имконият туғилиши билан чин юракдан ёрдам беришга қарор қилиш – буларнинг бари самимий ҳамдардликни ўз ичига олади, бироқ буларнинг ҳаммаси ҳамдардликнинг марказий элементи орқали тушунилади ёки аниқланади. Шундай қилиб, агар инсон шеригини диққат билан тинглай олмаса, албатта сукут сақлаш билан тугамайди. Кўп ҳолларда бу нарса суҳбатнинг жонланишига олиб келиши мумкин. Ҳар доим у ёки бу тарзда мулоқот қилишимизни тушунишимиз лозим. Бошқача айтганда, ҳатто сукут сақлаш ҳам мулоқот ҳисобланади. Янада яқинроқ ва ишончли муҳит яратишга эришиш ҳал қилувчи омил ҳисобланади. Лекин тинглаш маҳоратимизни оширувчи усулларни ўрганиш ҳаммамизга керак.