3:23

Фарзандларингиз бу оламга нур келтирсин

MP3

Ассалому алайкум. Ҳар бир она фарзанди комил ва муваффақиятли инсон бўлиб етишиши учун ҳаракат қилади. Фарзанднинг дунёга келиб эришиши керак бўлган нарсаси обрў ва муваффақият эмас. Бу унинг бу оламга нур келтира оладиган фарзанд бўлишидир. Фарзандингиз қандай таълим олишидан қатъий назар, бир зумда зулматга ва қарама-қаршиликка айланиб қоладиган бу оламга нур бўлиши учун фарзандингизга қандай илҳом беришингиз мумкинлиги ҳақида ўйлаб кўришингиз лозим. Эътиқодни сақлаб қолиш осон эмас, айниқса у атрофингиздаги одамларнинг эътиқодидан фарқ қилса. Фарзандларингиз сизлар амал қиладиган қоидаларни доимо ёдда сақлашлари жуда муҳим. Бошқа одамлар уларнинг эътиқодларини муҳокама қилишларини ва бу нарса ҳар доим ҳам ёқимли ва адолатли бўлмаслигини фарзандларингизга айтинг.

Фарзандларингизга синфдошларига ўрнак бўлишни, нур бўлишни ҳамда ҳатто атрофдагилар бу йўлни нотўғри, деб ҳисоблаганларида ҳам бошқаларга тўғри йўлни танлашда ёрдам беришга ўргатинг. Шу билан бирга, фарзандларингизга уларнинг фикрига қарши чиққан инсонларни ҳам ҳурмат қилишга ўргатинг. Бошқалар уларга қандай муносабатда бўлишларини исташса, уларни ҳам бошқаларга ҳудди шундай муносабатда бўлишга ўргатинг. Болага унинг эътиқодини ҳурмат қилмайдиган ёки унинг фикрига қарши чиқадиган инсонларга дуч келганда ҳам ўз қадриятларини ҳимоя қилишни ўргатиш муҳим аҳамиятга эга. Ҳар доим ҳаммага бирдай ёқишнинг иложи йўқ. Ҳар доим ҳам ҳамма одамлар бизнинг фикримизга қўшилмайдилар. Бу ҳақиқат дунё яралгандан бери мавжуд. Атрофдагиларнинг қаршиликлари ҳамда зиддиятлардан қочишнинг иложи йўқ бўлгани учун бундай вазиятлардан фаҳрли ва муносиб тарзда чиқиб кетишни фарзандингизга ўргатишингиз керак.

Фарзандингиз билан ролга киринг. У билан бирорта саҳна кўринишини қўйинг. Унга шундай денг: “Тасаввур қил, синфдошинг сенга шундай деса: “Мен сен билан ўйнамайман, чунки мен яхши кўрган видео ўйинларни ўйнашингга уйингдагилар рухсат беришмайди. Менимча, ота-онанг сени биздан яхшироқ, деб ўйласа керак”. Сенингча, бу вазиятда унга қандай жавоб бериш мумкин?” Болага тайёр жавобни таклиф қилинг: “Мен билан ўйнашни истамаганингдан афсусдаман. Мен сен билан жон деб ўйнаган бўлардим. Биз қандайдир бошқа ўйин ўйнашимиз мумкин эди. Шунчаки, ота-оналаримиз ҳар хил қоидаларга амал қилишади. Бизнинг оиламиз сизларнинг оилангиздан яхшироқ ёки ёмонроқ, деб ўйламайман, шунчаки бизда тартиб шундай. Эҳтимол, бизда бўлмаган қандайдир қоидалар сизларнинг оилангизда бордир. Шунга нима қилибди? Фарзандингизга ўз ҳисларини баён қилишига имкон беринг.

Ўз ҳиссиётларини сиз билан бўлишиши учун уни илҳомлантиринг ва “Ҳа, нима учун бунчалик ҳафа бўлганингни тушунаман”, деб унинг ҳиссиётларини тан олинг. Фарзандингиз атрофдагилар билан мудоқотда таваккал қилиши ва кейин унинг муваффақияти ёки мағлубиятини бирга кўтариш учун, унга хавфсиз муҳитни яратинг. Агар унга қўрқмай таваккал қилишни ўргатсангиз, ёлғиз ўзи шундай ҳолатга тушиб қолганида нима қилишни билиб олади. Уйингизга болаларни ўйнашга чақиринг, уларнинг орасидаги муносабатни кузатинг ва мабодо вазият назоратдан чиқиб кетса, қандай тўғри ҳаракат қилишни ўргатиш учун ҳам уларнинг ёнида бўлинг. Ҳаммаси яхши, ортиқча ҳаракатларсиз ўтганида фарзандингизни мақтаб қўйинг. Фарзандингизга, мукаммал эмаслигини ва унинг кўнглини қолдиришлари мумкинлигини ва кўнгил қолишлардан чиқиб кетишни ўрганиш бу – улғайишнинг бир қисми эканини тушунтиринг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top