3:38

Нима учун менинг ишларим жуда кўп?

MP3

Ассалому алайкум. Кўпчилик аёллар иш кўплигидан ва бошқа фойдали нарсаларга улгура олмаётганларидан шикоят қилишади. Аслида ҳар биримиз ўз-ўзимиздан, нима учун ишларим кўп, деб сўраб кўришимиз керак. Келинг, ҳақиқатга тик қараймиз: кўпчилигимиз ўта талабчан инсон бўлганимиз учун ўта талабчан ота-она ва ўта талабчан тарбиячига айланиб қолдик. Ҳаммиз қайта тикланиш курсларига боришимиз керак. Бундай курсларнинг барчасида «Ўз истакларингизни текшириб кўринг», деган бўлим бор. Бунда сизларга ёрдам бериш мақсадида бир нечта саволларга жавоб беришингизни тавсия қиламан. Нима учун оилангизни охири йўқ айланада югуришга мажбур қиляпсиз? Нима учун бундай аҳмоқона кун тартибига амал қилишга қарор қилдингиз? Наҳотки буни фарзандингиз қўшни ҳовлида яшайдиган «ақлли» боладан ортда қолмаслиги учун қилган бўлсангиз?

Балки фарзандингизнинг дунёқарашини кенгайтиришга уринаётганингизда бундан ҳам муҳимроқ нарсаларни кўздан қочираётгандирсиз? Оилангизнинг кун тартибида биронта бўш жой қолса, ўзингизни айбдор ёки дангаса, деб ҳисоблайсизми? Ўзингиз ёшлигингизда бирор нимадан маҳрум бўлганингиз учунгина фарзандингизга барча имкониятларни, ҳатто имкони йўқ нарсаларни ҳам беришни истайсизми? Имкониятингиз бўлгани учунгина қандайдир янги нарсаларга тез-тез рози бўласизми (сизнинг ота-онангизда эҳтимол бундай имконият бўлмаган)? Ота-оналар кўпинча маълум фанлар, спорт тури ёки санъатга қизиқиши бўлмаган фарзандларининг ҳаётлари орқали ўз орзуларини рўёбга чиқаришга уриниб, катта ҳатога йўл қўйишади. Эҳтимол, қизингиз пианино чалишни чиндан ҳам ёқтирмас, лекин сиз эса сизга қарши чиқолмайдиган даражада унга кучли босим ўтказяпсиз.

Эҳтимол, сиз ўғлингиз футбол ўйнашини истарсиз, лекин ўғлингиз дарсдан кейин ёки дам олиш кунлари балиқ овига боришни ёки чодир қуришни маъқул кўрар. Фарзандингиз скрипка чалишни ўрганишга бориш ёки спорт мусобақасида иштирок этиш ўрнига ўзи ўйлаб қўйган фикрларини амалга ошириш учун оқшомни ўзи истаганидек ўтказишни ҳоҳлашини айта оладими? Қўшимча машғулотлар фарзандимга ижобий таъсир кўрсатяптими? Қўшимча машғулотлар болага ўзига бўлган ишончнинг ортишига ёрдам беряптими ёки пасайтиряптими? Дам олиш вақти етарлими? Унда оила аъзолари билан бир дастурхон атрофида ўтириб, шошилмасдан, мазза қилиб тушлик қилиш имконияти борми? Болани узоқ муддатли курслар ёки машғулотларга ёздиришдан олдин фарзандингиз учун шу соҳа чиндан ҳам қизиқ эканлигига ишонч ҳосил қилиш учун бир нечта синов дарсларига қатнашишига рухсат сўранг.

Энди, оилавий ҳаётингизда нималар бўлаётганини ва нима учун шундай бўлётганини англаб етган бўлсангиз керак. Бундай турдаги санъат, спорт тури билан шуғулланиш ҳамда кўплаб тўгаракларга қатнаш – фарзандингизни руҳиятини кўратиш ўрнига унинг кўнглини чўктираётганини ҳам англаган бўлсангиз керак. Энди, оилангизнинг ҳаётини қандай кўришни исташингиз ҳақида, яъни бир-бирлари билан гаплашишдан ҳузур олишлари учун оилангизнинг ҳар битта аъзосида етарлича вақт бўлган ҳаёт ҳақида ўйлаб кўринг. Ҳар бир ишни ўз вақтида ва ўз жойида бажаринг, шунда нафақат бу ишларга улгурасиз, балки доимо шошиб юрадиган кишилардан кўра кўпроқ вақтингиз ҳам қолади. Энди, ўзингиз истаган мукаммаликка яқинлашиш учун келаётган ҳафтада ва яқин бир неча ой ичида оилавий ҳаётингизда нималарни ўзгартиришингиз мумкинлиги ҳақида ўйлаб кўринг. Нимадан воз кечишингиз мумкин? Нимага кўпроқ эътибор беришни истайсиз? Шунда ўзингиз истаган мукаммал ва ширин ҳаётга эга бўласиз.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top