4:17

Худованд хузуридаги хонтахта

MP3

“Ёвнинг кўз ўнгида менга дастурхон тузагансан, Хушбўй мой ила мойлагансан бошимни, Лим-лим тўлдиргансан косамни”.

Ассалому алайкум азиз аёллар. Сизлар билан ўтган сафар хар куни Муқаддас Рухга тўлиб туриш хақида сухбатлашган Эдик. Биз бу қоронғу дунёда нур сочиб туришимиз учун доимо Муқаддас Рухга тўла бўлишимиз керак. Бизнинг ичимиздаги Муқаддас Рух доимо ёниб туришимизни таъминлайди. Аммо бугун яна хам қизиқроқ мавзу хақида сухбаталашамиз. Биласизми аёл кишининг юраги бу Худонинг макони бўлиши керак. Бунинг учун эса бизнинг юрагимиз Муқаддас Рухга тўла бўлиши керак. Худонинг хузурида хонтахта сиз учун қизиқ бир мавзу бўлади. Хонтахтанинг нимага кераклигини эса сухбатимиз давомида билиб оласиз. Чиқиш 25 боб 23 – 30 оятларда хонтахта хақида кўрсатмалар берилган. Шахсан Худонинг Ўзи хонтахтанинг қандай ясалиши хақида Мусога йўл-йўриқ берган. Чиқиш китоби 25 боб 23-30 оятларда Худованд Мусога шундай дейди: «Акас ёғочидан хонтахта ясат. Хонтахтанинг узунлиги икки тирсак, эни бир тирсак, бўйи бир ярим тирсак бўлсин. Хонтахтани тоза олтин билан қоплатиб, четларига айлантириб олтин гулчамбар ясат. Яна хонтахтанинг атрофии бўлйлаб тўрт энли қилиб олтин билан қопланган тахта қилдириб, уни хонтахта оёқларига махкамлат. …Хонтахтага қўйиладиган лаган, пиёлалар, шароб назр қилиш учун кўза ва косалар ясат. Бу буюмларни тоза олтиндан ясат. Менинг хузуримдаги хонтахтада доим муқаддас нонлар турсин. ”Худо айтган хонтахта учун эса махсус акас ёғочи ва олтин ишлатилган Бу хонтахта маъбад ичида бўлиб унинг устида доимо нонлар туриши керак эди. Биздаги хонтахта сўзи, ибронийчада “емак” “дастурхон” деган маъноларни билдиради. Биласизми хонтахта ўша пайтларда хам сухбатлашадиган ва яқин муносабатда бўладиган жой бўлган. Биз хам уйимизга келганлар билан хонтахта атрофида ўтириб сухбатлашамиз, тўғрими? Дастурхонга турли хил ноз-неъматлар қўямиз, аммо асосийси мулоқот. Агар яна хонтахтанинг ясалишига қайтадиган бўлсак, сизлардан бир нарсани сўрашимга тўғри келади. Нима учун хонтахтага ёғоч ва олтин ишлатилган? Ёғоч бу инсоннинг рамзи, олтин эса илохийликни билдиради. Худо ва одамлар нон турган хонтахтада мулоқотга киришадилар. Биласизми менимча хонтахта устидаги нон Исо Масихнинг рамзи бўлса керак. Чунки Худо билан одам ўртасида хонтахта устида нон туради. Хаётимиза назар ташлайдиган бўлсак, биз билан Худонинг ўртасида Исо Масих воситачи бўлди. У орқали биз Худо билан ярашдик. Яна хонтахтанинг тузилишига қарайдиган бўлсак хонтахтанинг атрофи химояланганликни билдиради. Чунки ясатилгандаги хажмда унинг эни 45 сантиметр, яъни қўл чўзса бўладиган даражада. Агар биз хонтахта атрофида Худованд билан бирга сухбатлашсак, бутунлай химояланган бўламиз. ЧУнки Унинг қўлидан бизни хеч ким олиб қўёлмайди. Юханно 10 бобда хам Масих: “Хеч ким уларни Менинг қўлимдан тортиб ололмайди”, — деган эди. Ишаё пайғамбарнинг китобида шундай ёзилган:«Сион айтади: «Худованд мени ташлаб қўйди, мени унутди. ” Она ўз қучоғидаги гўдагини унутадими, ўзи дунёга келтирган фарзандига юраги ачимайдими? Она ўз фарзандини унутса хам, Мен сизларни унутмайман. Мен сизларни кафтимга ёзиб қўйганман.” Азизлар бу сўзларни тинглаганингизда ёки ўқиганингизда Худовандимизнинг бизга нисбатан чексиз мухаббатини хис қилмайсизми?! Унинг бехад мархамати ва иноятидан таъсирланмайсизми? Бундай Худога қандай қилиб, итоатсизлик қиламиз?! Баъзида юрагимиз Худонинг бойликлари ўрнига дунёнинг арзимас ва ялтироқ бойликларига интилади. Аммо кўзларимиз атрофга ва хаётга хушёр боққанида Худовандимиз дарвоза олдида бизни интиқлик билан кутаётганини кўрамиз. У бизни Унга қайтишимизни бетоқатлик билан кутади. Бугунги сухбатдан хулосамиз хар куни юрагингиз тўридаги хонтахта атрофида Худованд билан мулоқотга киришинг, Унга жуда яқин бўлинг. Шунда душман сизни тузоғига тушира олмайди. Худовандни таниб билиш йўлида, сизга омонлик тилаймиз.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top