3:15

Маслахат 42

MP3

Ассалому алайкум хурматли радио тингловчи дўстлар. Эфирда маслахат эшттириши. Хурматли тингловчилар ўйлаймизки бугунги эшттиришимиз хар биримиз учун қизиқарли бўлади. Келинг,бугунги маслахатимизни бир савол орқали сизларга маълум қилсак. Сизларнинг фикрингиз қандай? Агар биз хақиқатдан хам, хар томонлам кимдандир устун бўлсак шу билан фахирланишимиз яхшими ёки йўқми? Албатта бу саволга жавоб бериш бироз мушкилроқ. Сабаби биз хақиқатдан хам кидандир хар томонлама устун бўлсакда, лекин буни яширсак ёки тан олмасак. Агар ўзимизни устунлигимизни кимгадир айтсак бу мағрўрлик бўлади.

Худованд эса мағрурларга қарши. Албатта хар иккисида хам эхтиёт бўлиш мақсадга муовфиқ бўларди. Агар бизнинг устунлигимиз хақида бошқалар гапирса бу унчалик катта муаммо эмас. Лекин барибир эхтиёт бўлганимиз яхши. Чунки бировни мақтовлари орқали мағрўрлик аста секин ўсиб бориши мумкин. Агар сарёғни қуёшга қўядиган бўлсак у бирданига эримайди. Албатта у аста секин эрий бошлайди. Кимларнингдир сизни мақташи хам худди шундай бўлиши мумкин. Бу эса аста секин мағрурликни пайдо қилади. Ўзимизни кимдандир устунлигимизни билсак шуни ўзи етарли. Доимо ким бўлишимиздан қаъти назар камтарлик бу энг яхши фазилатдир.

Албатта бизлардаги барча қобилятларни Худованд берган. Бунинг учун биз Ундан миннаддор бўлишимиз керак. Агар сиз спортчи бўлсанги ва спортда ғолиб чиқсангиз хурсанд бўлиб бошқаларга шу хақида айтиб беришингиз мумкин. Ўйлаймизки бунда хеч қандай муаммо йўқ. Агар бизда нимагадир кучли ишонч бўлса ва шу қилган ишимиздан ўзимиз хурсанд бўлсак бу яхши. Айрим пайтларда шуни гувохи бўламизки, кимдир ўз ишини аъло даражада бажаради ёки спортнинг қайсидир тури бўйича ғолиб бўлади. Энди у кишини юз кўзига қарасангиз худдики у мақтанмаётгандай ёки аксинча ўзи қилган ишидан кўнгли тўлмагандай қилиб кўрсатади.

Ўйлаймизки бу хам мақтанишнинг яширин турларидан бири. Биз хар биримиз хар қандай жойда хам табий бўлиб кўринишга харакат қилишимиз лозим. Юқоридаги саволимизга шундай деб жавоб берсак тўғри бўлар эди. Биз агар бошқалардан устун бўлсак, ўзимизни бошқалар билан солиштирмаганимиз маъқул. Бу бизни кўп нарсалардан сақлайди. Агар кимдир сизга комплемент айтса оддийгина қилиб рахмат деб қўйган маъқул. Биз доимо бир нарсани ёдимизда сақлашимиз керак. Балки биз ниманидир кимдандир яхши бажаришимиз мумкин. Бу дегани энди биз хаммадан устун бўлдик дегани эмас. Қачондир кимдир бизнинг ўрнимизни эгаллашини ёдимздан чиқармаслигимиз керак. Энг яхшиси бу камтарлик деб хисоблаймиз. Азиз дўстлар шунинг билан бугунги эшттиришимиз ўз нихоясига етди. Келгуси эшттиришларимизгача хайр саломат бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top