3:26

Дармоним йўқ демак қоним йўқ

MP3

Ҳозир экологияси бузилган минтақаларда анемия камқонлик касаллиги кўплаб қайд этилмоқда. Бундай хасталикка дучор бўлганларнинг ранги синиқ, зафаърон тортган бўлади. Тинкаси қуриб тез чарчайди, боши гангиб, оғрийди. Беморнинг кўнгли турли ҳил овқатларни тусаб, бўр ва оҳак егиси келади. Таъми ўткир, шўр таомларни хуш кўради. Организмда В12 белгили дармондори етишмаслиги қон ҳосил қилувчи фолат кислота танқислиги туфайли қондаги эритроцитлар миқдори камаяди. Камқонликнинг бундай кўринишида тил ачишиши, ич кетиши, касаллик ўтказиб юборилганда асаб тизимининг зарарланиши кузатилади. Бемор юрганида оёғи чалкашиб гандираклайди, баданида чумоли ўрмалагандек сезги пайдо бўлади.. қисқаси камқонлик кенг тарқалган ҳасталик бўлиб, фақат биологик таҳлиллардан сўнг шифокорлар назорати остида даволанилади. Маълумотларга қараганда , аҳолининг қирқ фоизига яқини шу ҳасталик турлари билан оғрийди. Камқонликда тўйимли, оқсилга бой маҳсулотлар, гўшт, тухум, сузма ва дармондориларга бой табиат неъматлари билан озиқланиш тавсия этилади. Беморнинг овқатига таркибида қон ҳосил қилувчи моддалар бўлган сабзавот, резавор ва меваларни киритиш лозим. Қадимда табиблар камқонлик дардига чалингаларга янги сўйилган соғлом бузоқ қонидан чорак пиёладан ичиб туришни тавсия этишган. Шунингдек жигар ва барра гўштлари ҳам фойдали. Мой қаймоқ, сут каби маҳсулотлардан имкон қадар кўпроқ фойдаланиш лозим. Бу борада қултумлаб ичиш яхши самара беради. Чунки сутни бир йўла ичиш меъдани озорлантиради ва қабзиятни келтириб чиқаради. Камқонлик туфайли келиб чиқадиган дармонсизликни соғлом мол ёки қўй жигари ҳам бартараф этади. Уни қиёмига олиб бормасдан сели билан топлаб ёҳуд буғда пишириб истеъмол қилиш керак. Тутдан тайёрланадиган шиннидан кунига уч маҳал бир ош қошиқдан ичиб туриш кўзи ёриган аёлларга қувватбахш таъсир кўрсатади, организмни бардошли қилади.

Чучук бодом мағзини қанд ёки шакар билан ҳовончада туйиб, талқон кўринишида ейиш камқонликда дармон бўлувчи табиий восита ҳисобланади.Тоза арғувон, асал, майиз ва ёнғоқ мағзидан тенг миқдорда олиб, ҳовончада обдон эзиб аралаштирилади. Мазкур аралашмадан кунига уч тўрт маҳал ош қошиғида истеъмол қилиш камқонликда наф беради. Чарос ёки норбуваки Навли узум мевалари асосида шароб тайёрлаб етилганидан сўнг кунига уч маҳал ичиб туриш кишига дармон бағишлайди. Камқонликка бавосил, ичдан бемаврид қон кетиши, тасмасимон гижжалар, нурланиш ҳам сабаб бўлиши мумкин. Бунда шифокор маслаҳати билан даволанган маъқул. Шунинг учун оналарга иложи борича фарзандларининг соғликларига, уларнинг ичида гижжалар ёки бирор ҳил қуртлар бўлмаслигига эътибор беришларини маслаҳат берамиз. Бугунги кунда камқонликка қарши курашиш энг долзарб мавзу бўлгани учун бугунги суҳбатимиз сизларга фойдали бўлди деган умиддамиз.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top