3:23

Маслахат 51

MP3

Ассалому алайкум хурматли радио тингловчи мухлислар сизлар билан Радио тўлқинлари орқали учрашиб турганлигимиздан мамнунмиз.Азизлар эфирда маслахат эшттириши. Хар биримиз болаларимизни келажак хаётда ўз ўрнини топишлприни истаймиз. Бу эса ўз ўзидан бўлавермайди. Ўйлаймизки хаммаси уларнинг ёшлигидан нимагадир ўргатишдан, ва нимагадир қизиқишларини оширишдан бошланади. Албатта хар бир ота она фарзандларини, ўзлари истаган холда кўришларини истайдилар. Ёки бўлмаса, ота она истаган касб эгалари бўлишларини хохлайдилар. Болангиз келажакда қандай касб эгаси бўлмасин. Энг аввало етук бир инсон бўлиши учун уларни ёшлигидан шунга ўргатиб боришимиз маъқулдир.

Бу эса бир оз бўлсада болага эркинлик беришни таълаб этади. Эркинлик деганимизда танлов масаласини назарда тутаяпмиз. Хар бир киши танлаш хуқуқига эгадир. Агар сиз фарзандингизни ўзи истамаган бир касбга юналтирсангиз. Ундан яхши бир натижа кутиш қийин. Мен шу ерда бир дўстимнинг гапидан мисол келтирмоқчиман. Ўша дўстимиз ёшлигидан врач бўлишни истаган экан. Лекин унинг ота онаси ўз фарзандларини келажакда буюк эконамист бўлиб етишишини исташган. Натижада фарзандлари эканомис хам бўлиб етишди. Унинг айтишича хозирги қилаётган иши у учун умуман ёқмайди. Лекин шундай бўлсада ўз ота онасини хафа қилгиси келмайди. Хурматли ота оналар бу гапимиздан шуни хулоса қилишимиз мумкинки.

Фарзандларимизни ўзлари қизиққан йўналиш бўйича йўналтирайлик. Агар улар хали ким бўлишларини танламаган бўлсалар, уларга тўғри танлов қилишлари учун ёрдамлашайлик. Хозирги кунда айрим болалар келажакда ким бўлишлари хақида кам ўйлашади. Натижади эса ота оналари нима деса шу бўлади. Тўғри ота онага қулоқ солишлари керак. Уларни фикрларини хурмат қилишлари керак. Лекин билимсиз врач бўлганда кўра, яхши машина тузатувчи уста бўлган яхшироқ бўлса керак. Хозир шундай бир пайтки ўз касбининг усталари қадирланади. Албатта хар бир ота она фарзандларини келажакда буюк бир таниқли инсон бўлишини истайди. Агар яхши бир касбни танласангизу, лекин ўз танлаган касбингиз ёки ишингиз бўйича яхши билимга эга бўлмасангиз, бировдан хурмат иззат кутиш қийин бўлса керак.

Оддий бир дурадгор бўлсангиз-ў, ўз ишингизни аъло даражада бажарсангиз тезда халқ орасида танилиш хеч гап эмас. Манашу оддий иш орқали машхур уста бўлиш хам мумкин. Хурматли радио тингловчилар бу бизнинг кичик бир маслахатимиз холос. Танловни эса сиз қиласиз. Азизлар Фарзандларимизни ёшлигидан тўғри қарор қилишга ўргатайлик. Уларни келажаги хақида хозирдан ўйлаб тўғри танлов қилишлари учун ёрдамлашайлик. Энг мухими, уларда нимагадир ёшлигидан қишиқиш уйғотайлик. Хурматли радио тингловчилар шунинг билан бугунги маслахат эшттиришимиз ўз нихоясига етди. Келгуси эшттиришларимизгача сиз тингловчилар билан хайрлашиб қоламиз.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top