3:36

Иброхим ва Худованд.

MP3

Ассалому алайкум хурматли радио тингловчи мухлис. Сизлар билан мен Ғолиббек. Инсоннинг аҳволи ноилождек туюлади. У ўз гуноҳлари учун тўлов тўлай олмайди. Бироқ, гуноҳлари учун ҳақ тўламай инсоннинг ҳалок бўлиши муқаррар ва у абадий ҳалок бўлади. Бироқ Худо меҳрибон. У гуноҳкорнинг ҳалок бўлишини истамайди. Унинг ҳукми — ажойиб ишдир. Бундай мураккаб муаммонинг ечими борми? Ҳа, албатта бор.Ўринбосар қурбон имконияти Эски Аҳднинг яхши таниш бўлган парчасида тасвирлаб берилган.

Бу Иброҳим ўзининг ягона ўғли Исҳоқни қурбонга бериб, имоннинг синалиши ҳақидаги ҳикоядир: “Бу ҳодисалардан сўнг Худо Иброҳимни синаб, унга: Иброҳим! -деди. Лаббай! — деди у. Худо: -Ўзинг севадиган ягона ўғлинг Исҳоқни олиб Муриё ерига кет. У ерда Мен сенга айтадиган тоққа чиқиб, ўғлингни қурбон қил, — деди. Иброҳим эрта билан туриб, эшагини эгарлаб, қурбонлик куйдириш учун ўтин ҳам майдалади-да, қулваччалардан иккитасини ва ўғли Исҳоқни ўзи билан олди, Худо унга айтган жойга қараб равона бўлди.

Уч кун юришгандан кейин Иброҳим нарига бир кўз ташлади, ўша жойни узоқдан кўрди. У йигитларига: — Сизлар эшак билан бу ерда ўтириб кутиб туринглар. Мен ўсмир билан у ёққа бориб сажда қилиб, яна ёнингизга қайтиб келамиз, — деди. Иброҳим қурбон куйдиришга ярайдиган ўтинни ўғли Исҳоқнинг елкасига ортди. Ўт ва пичоқни эса ўзи қўлига олиб, икковлари бирга жўнаб кетдилар. Шу орада Исҳоқ отаси Иброҳимга: — Отажон! – деди. – Лаббай, ўғлим ,- деди у. – Мана, ўт бор, ўтин бор, лекин қурбон қўзиси қани? — деб сўради. Иброҳим: -Ўғлим, қурбон қўзисини Худо Ўзи беради, — деди.

Шундай қилиб, икковлари йўлда давом этдилар. Худо Иброҳимга айтган жойга келганларида, у қурбонгоҳ тиклаб, ўтинни қалади. Сўнг ўғли Исҳоқни боғлаб, уни қурбонгоҳ устига, ўтинларнинг устига ётқизди. Иброҳим пичоққа қўл солиб, ўғли Исҳоқни бўғизламоқчи бўлган ҳам эдики, бирданига осмондан Худованднинг фариштаси унга хитоб қилди: -Иброҳим! Иброҳим! –Лаббай, — деди у. Фаришта: — Ўсмирга қарши қўл кўтарма, унга ҳеч ёмонлик қилма. Мен энди биламанки, сен Худодан қўрқасан, яккаю ягона ўғлингни ҳам Мендан аямадинг, — деди.

Иброҳим бир орқасига бурилиб қараса, чакалакда шохлари ўралиб қолган қўчқорни кўрди. Иброҳим бориб, қўчқорни олиб келди ва уни ўғли ўрнига сўйиб куйдирди. Бу жойга Иброҳим “Худованд таъминлайди” деган ном берди. Бинобарин бугун ҳам: “Худованд тоғида таъминот бор”, деб айтишади”. “Иброҳим бориб, қўчқорни олиб келди ва уни ўғли ўрнига сўйиб куйдирди”. Бироқ бу инсон муҳтож бўлган ўринбосар қурбоннинг тимсолигина, холос. Қўзининг ўлими инсон учун етарли эмас. Бу маънода ушбу тимсол, қурбон қандай келтирилишини кўрсатилиши билан қимматлидир.

Агар ўринбосар қурбон инсонга нажот бериш учун қўлланилса, инсоннинг ўрнини ким босиши керак? Инсонни оқлаш учун кимнинг қурбони етарли? Бу саволга фақатгина Раббимиз Исо Масих деб жавоб бериш мумкин. Хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top