MP3

Ассалому алайкум. Бугун суҳбатимизнинг бош қаҳрамони Изабел. У ким дейсизми? Суҳбатимизни диққат билан тингласангиз у аёл ҳақида кўпроқ маълумотга эга бўласиз, ундан ташқари Изабел замирида ўз камчиликларимизни кўрсак ҳам ажаб эмас. Қани бошладик, бўлмаса. Ахаб эрамиздан аввалги 875 йилдан 854 йилгача Исроил давлатида ҳукмдорлик қилган. У ўзидан олдинга шоҳлардан кўра сал кўпроқ 22 йил ҳумронлик қилди. У ўзидан аввалги ўтган шоҳларнинг энг қабиҳи эди. У Сидонликлар шоҳи Этбаалнинг қизи Изабелга уйланиб, худо Баалга хизмат қилиб, унга сажда қила бошлади.

Гапингизни бўламан, узр. Мен шу ерда айнан Изабел ҳақида гапириб ўтмоқчийдим. Изабел ҳукмдорлик қилишни яхши кўрадиган, ахлоқсиз, бебош, кекчи аёл эди. Ўзлари сиғинадиган Баал худосининг ашаддий мухлиси эди. У Исроилнинг қабиҳ шохи Ахабга тегиб олгач, уни ҳам ўз Худосига сиғинишга мажбур этди. Аслида Ахаб шусиз ҳам турли тепаликларга ва бутларга сиғинарди. Уни художўй шоҳ бўлган деб бўлмайди. Исроилнинг тирик Худоси ҳақида эшитиб, билиб туриб, шундай қабиҳликлар қилган шоҳ осонгина худо Баалга сиғиниши мумкин эди.

Демак эркак кишининг айниб кетишига аёл киши сабабчи бўлар экан-да?! Бироқ ҳозир суҳбатимиз Ахаб ҳақида эмас Изабел ҳақидадир. Илёс «Мен айтмагунимча, шу йилларда на шудрин тушади, на ёмғир ёғади», — деди. Бу гаплари учун Изабел аввалдан ёқтирмай келган Илёсни баттар ёмон кўриб қолди. Уни ўлдириш учун одамлар юбориб, уни доимо таъқиб қилди.

Аммо бу Изабелнинг ҳаётидан ўрганишимиз мумкин бўлган асосий воқеа эмас. Изабел тайин қилган Баалнинг пайғамбарлари ва Илёс орасида антиқа мусобақа бўлиб ўтди. Илёс уларга олов ёқмай қурбонлик қилайлик, кимнинг Худоси ҳақиқий бўлса, унинг ўзи осмондан олов юборади, — дейди. Баалнинг пайғамбарлари қанчалик уринишмасин, улар олиб келган қурбонлик ёнмади. Илёс эса қурбонгоҳ ва қурбонлик устига сув қуйдириб, қурбонгоҳга яқин келиб, хитоб қилди:

Эй, Иброҳимнинг, Исҳоқнинг ва Исроилнигн Худоси – Эгамиз. Бугун сенинг Исроилда Худо эканлигинг, мен эса Сенинг қулинг эканим аён бўлсин. Менга жавоб бер. Мана бу халқ Сенинг Худо эканингни, уларнинг дилини ўзингга мойил қилувчи эканингни билсин. Ўша заҳоти Эгамиз олов юборди. Олов куйдиришга аталган қурбонликни, ўтинларни, тошларни ва тупроқни ямламай ютиб юборди. Хандақдаги сувни ҳам олов тортиб кетди. Бу ҳодисани кузатиб турган халқ юз тубан мук тушиб, Худога сажда қилишди.

Сизнингча малика Изабел бу нарсаларни кўрмаганми? Албатта кўрган. Унинг ўзи ҳам ўша мусобақада иштирок этган бўлиши аниқ. У Баалнинг соҳталигини, Исроил Худосининг тирик ва ҳақиқий Худо эканлигини мана шу мўъжизадан ҳам билиб олиши мумкин эди. Бироқ унинг қайсарлиги, такаббурлиги, Худога ишонишига йўл қўймади. Яна Илёсни таъқиб қилишда давом этаверди. Худо эса Изабелни бу қилмишини жазосиз қўймайди. Агар бу ҳикояга қизиқиб қолган бўлсангиз Муқаддас Китобнинг 3-4 Шохлар китобини ўқиб кўринг. Худо бизнинг ва бошқаларнинг ҳаётида ишлар экан, унга бўлган ишончимиз ортиши керак, акс ҳолда Изабелга ўхшаб қолишимиз мумкин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top