3:50

Барча инсонлар гунохкордир- 8

MP3

Айнан ГУНОҲ деб аталмиш ҳақиқат Худонинг ўз марҳамати билан нажот режасини тузишига сабаб бўлди. Инсон қалбида ёвузликнинг мавжудлиги юқоридан туғилиш заруратини келтириб чиқаради. Агар инсон муқаддас бўлса, унга нажот керак бўлмас эди. Гуноҳ ҳақида фикр юрита туриб, унга ўзимизнинг нуқтаи назаримиздан эмас, Худо нуқтаи назаридан қараш жуда зарурдир. Худо муқаддасдир, Бу хақида муқаддас китобдан кўплаб оятлар келтиришимиз мумкин. У мўқаддас бўлганлиги учун гунохни ёмон кўради. Биз, аксинча, ўз гуноҳларимиз сабабли сўқирмиз. Биз хурофотга ботганмиз. Биз гуноҳга енгил-елпи қараймиз. Худо ҳар қандай гуноҳни кўради, ҳатто у яккаю ягона бўлса ҳам.

Биз эса минглаб гуноҳларимизни сезмаймиз. Биз бирон чизиқнинг эгрилигини уни тўғри чизиқ билан солиштиргандагина кўрамиз. Ва гуноҳни ҳам биз уни Худонинг мутлоқ муқаддаслиги билан солиштиргандагина кўра оламиз. Худонинг кўз ўнгида гуноҳ – фикрдами, сўздами ёки ҳатти-ҳаракатларимизда бўлмасин, мезонга тўғри келмайдиган нарсадир. Бу эса яхшилик қилишни ҳохламасликдир Ёқуб 4:17. Биз гуноҳ нималигини билишимиз учун Худо бизга иккита алоҳида мезон берган. Биринчиси Қонун, ёки биз уни ўнта амр деб атаймиз, булар Чиқиш китобида ёзилган. У мутлоқ баркамолликни тақозо қилади. Уларга тўла-тўкис амал қилиш гуноҳсизликни билдиради. Шунинг учун улар – Худо шуҳратининг, яъни Унинг мутлоқ муқаддаслигининг ифодасидир.

Иккинчиси, Худонинг севикли Ўғли Раббимиз Исо Масих бегуноҳдир. У гуноҳни билмаган. Бу хақида 2-Коринфияликларга мактубининг 5:21оятида ўқишимиз мумкин. У ҳеч қандай гуноҳ қилмаган. Унда хеч қандай гуноҳ йўқ. Бу Инжилда бегуноҳ Зот ҳақидаги хақиқатни,мужассамлигини билдиради. Биз ўз хаётимиз даврида, ҳаётимизда Унинг ҳаётига мос келмайдиган ҳамма нарсада хақиқатдан гуноҳкормиз. Худонинг муқаддас зиёси нуқтаи назаридан барча инсонлар – гуноҳкор. “ Ҳамма гуноҳ қилган ва Худонинг улуғворлигидан маҳрумдир”-деб айтади Римликларга мактубининг 3 боби 23 оятида. Энг аввало биз туғилганимиздаёқ гуноҳкор бўламиз. Одамларнинг отаси булмиш Одам ато гуноҳ қилди ва шунинг учун унинг болалари гуноҳкор бўлди.

“Битта одам дастидан дунёда гуноҳ пайдо бўлди, гуноҳдан эса ўлим пайдо бўлди ва бутун инсонларга ўтди. Маълумки, ҳамма гуноҳ қилган” Римликларга 5:12. Қашшоқ оилада туғилган болаларга қашшоқлик мерос бўлади. Худди шундай, гуноҳкор оилада тўғилган одам, гуноҳга шубҳасиз мойил бўлиб, гуноҳкор табиатга эга бўдади. Бу хақида Забур китобининг 57:4 оятида эслатиб ўтилган. Биз – кундалик ҳаётимизда гуноҳкормиз. Тўғри, баъзилар ҳаддан ташқари гуноҳ қиладилар ва бошқаларга қараганда бузуқроқ гуноҳкордирлар. Бироқ, шунга қарамай, ҳатто биттагина гуноҳ инсоннинг гуноҳкор эканлигини ва ҳамма гуноҳ қилганини исботлайди. Баъзи одамлар ўзларини, мен ҳеч кимни ўлдирмадим ҳеч нарса ўғирламадим, деб тинчлантирадилар. Расман, бу шундай. Бироқ улар ўзлари ўйлаганларидан анча баттарроқдирлар. Маккор ва ўта аҳлоқсиз бўлмиш, бузуқ ички табиат деб аталмиш ёвузлик бор, деб айтади Еримиё китобининг 17:9 ояти.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top