MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчи мухлислар. Сизлар билан радио тўлқинлари орқали учрашиб турганимиздан бағоят хурсандмиз. Азиз биродарлар, келинг Муқаддас калом ҳақида суҳбат юритсак. Муқаддас калом, яъни Библия Худо ер юзи тарихида нималар қилгани ҳақида сўз юритувчи асосий китобдир. Бу китоб Худонинг сифатлари ҳақида оддий сўзлардан эмас, балки Худонинг кимлиги ва У билан муносабатда бизнинг кимлигимиз ҳақида ўрганишимиз мумкин бўлган сўзлардан иборат.

Унда Худо ҳақида теологик ҳақиқатлар ёзилган эмас. Худонинг кимлигини биз фақат Унинг қилган ишлари орқалигина билишимиз мумкин. Муқаддас Битикларни ўқиган пайтимизда буни унутмаслигимиз керак. Бундан ташқари биз Муқаддас каломдан кўплаб инсонларнинг ҳаёти ҳақида ҳам ўрганамиз.Улар Худо ҳақидаги ҳикоялардир. Каломда ёзилган бошқа барча одамлар эса Унинг режаларини амалга оширишда хизмат қилган кишилардир. Азиз биродарлар, шу ўринда ўз-ўзидан бир савол туғилади. Яъни “нима учун Худо дунёни яратди?” деган савол. Азалда Худо осмон билан ерни яратди.

Бу сўзлар чуқур маънога эга. Албатта улар бизга борлиқдаги ўз ўрнимизни ва Худо олдида қай ўринда турганимизни тушунишга ёрдам беради. Атрофимиздаги кўриниб турган барча нарсалар, ҳатто биз кўролмайдиган нарсаларнинг ҳам бошланиши, яъни ибтидоси бор. Ҳамма нарсаларнинг бошида Худо турган эди. У ҳеч нарса яратилмасидан олдин ҳам бор эди. Борлиқда мавжуд барча нарсаларни Худо яратган. У яратиш манбаидир. Биз бу оламда борлигимиз учун ўзимизга, ота-онамизга ёки бобо-бувиларимизга шукур қилмасилигимиз керак. Биз фақатгина Худо туфайли мавжудмиз.

Худо дунёни яратган пайтида Унинг мақсади бор эди. У Ўз улуғворлигини кўрсатиш учун осмон билан ерни яратди. Азиз радио тингловчи биродарлар, Забур китобининг 96 боби 6 оятида: “Кўк Унинг адолатини эълон қилар, улуғворлигини барча халқлар кўрар”, — деб ёзиб қўйилган. Ибтидо китобининг 1 боби 1 оятдаги “осмон” сўзи “самовий олам” ёки “руҳий олам”ни билдиради. Биз биламизки, Худони ҳеч ким яратмаган. Бошқа ҳамма нарсалар Худонинг яратиш фаолияти туфайли вужудга келган. Худо самовий мавжудотларни ва самовий ҳокимиятларни ҳам яратганини биламиз, лекин улар ҳақида бизга айтишни маъқул кўрмаган.

Биз фақат шуни биламизки, Худо ерни яратган пайтида “осмонни” ҳам яратган эди. “Ер” – Худо яратганлари орасидаги материал қисимдир. Қолганлари эса биз яшаб турган материал дунёни тўлдириб туради. Иккинчи оятда ер “шаклсиз ва бўм-бўш” деб тасвирланган. Бу икки сўз муҳим аҳамиятга эга, чунки бу сўзлар Худо дунёда яратган нарсаларни тушунишимизга ёрдам беради. Шунинг билан азиз биродарлар, бугунги эшиттиришимиз ҳам ўз ниҳоясига етди. Сизлар билан хайрлашишдан аввал, сиз азизларга ўзимизнинг электрон почтамиз манзилини эслатиб ўтмоқчи эдик: dilkash@najot.com Яна радимомиз тўлқинлари орқали учрашгунча хайр, саломат бўлинг, азиз биродарлар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top