3:41

Бутун донолик Худо томонидан берилган — 2

MP3

Одамнинг ақли – бу унинг фикрлаш қобилиятидир. Худованд ақлга эга бўлгани сабабли, У одамларни ҳам Уни билишга қобилиятли қилиб ақл-идрок билан яратишни режалаштирди, ва шундай қилиб яратди. Бир эслаб кўрайлик. Муқаддас китоб бизларга айтадики биринчи одам, Бутун хайвонларни номлаб чиқди. Бунинг учун эса анчагина ақл заковат талаб этилар эди. Яратувчимиз эса ушбу хизматни Ўзи яратган Одам Атога ишониб топширган эди.

Демакки Одам Атони Худованд хақиқатдан хам жуда доно қилиб яратган экан. Худованд одамга гапиришни хоҳларди. Одам ҳам Унга яъни Худовандга гапиришини жуда хоҳларди. У одам билан нафақат сўз, балки У ёзган Муқаддас Китоби орқали мулоқот қилишни хоҳларди. Худованд, одам Унинг хизматини бу ерда бажариши учун унга қобилият беришни хоҳларди. Энг муҳими эса, одам Худони билиши учун Худованд унга ақл-идрок берганидир. Одамнинг ҳис-туйғулари яъни (эмоцияси) – бу унинг ҳиссиётларидир.

Эмоциялар тўғрисида гапирганимизда, биз ўзимиздаги қувонч, қайғу, севги, ғазаб ва бошқа ҳиссиётлар ҳақида гапирамиз. Баъзида одамлар, эмоциялар – бу яхши эмас деб ўйлайдилар. Бироқ эмоциялар жуда зарур ва катта ёрдам кўрсатади. Худованд эмоцияларни ўзимизнинг фойдамиз учун берди. Муқаддас Китоб, Худованд ҳам эмоцияларга эга бўлганини бизга кўрсатади: У жуда меҳрибон ва севадиган, аммо ёвузликка У қаттиқ ғазабланади. Худонинг мисолида биз кўряпмизки, эмоциялар – бу яхши. Худованд севади, нафратланади, қайғуради ва қувонади.

Худованд ҳис-туйғуларга (эмоцияларга) эга бўлгани учун, У одамни ҳам ҳис-туйғулар билан яратишга қарор қилди. Худованд одамни севишни режалаштирди, шунинг учун У, одам ҳам Уни севолишни хоҳларди. Одам Худони севолиши учун Худованд унга эмоцияларни берди. Одамнинг иродаси – унинг танлаш қобилиятидир. Ақл-идрок ва ҳиссиётлардан ташқари Худованд одамга иродани берди; у энди нима қилишини ёки нима қилмасликка қарор қилоладиган бўлган эди. Шунинг учун Худованд одамни қарор қиладиган қилиб яратишни режалаштирди.

Худованд, одам Уни севишга ва бўйсунишга қарор қилоладиган қилиб яратишни режалаштирди. Одам Худони билиши учун Худованд унга ақл-идрок берди. Одам Худони севолиши учун Худованд унга эмоцияларни берди. Ва одам Худога итоат қилиши учун Худованд унга иродани берди. Одам Худонинг ишини ерда қилолиши учун уни Худо суратида яратишни Худованд режалаштирди. “Шундай қилиб, Худо одамни Ўз суратида, илоҳий суратда яратди. Ўша пайтда Худованди Карим ернинг тупроғидан одамни ясаб, унинг димоғига ҳаёт нафасини пуфлади.

Шу йўсинда одам тирик жон бўлди” Ибтидо 1:27. Худованд биринчи эркак ва аёлни яратди. Муқаддас Китоб бизга бу ҳақида очиқдан-очиқ айтади. Худованд уларни яратди! Бошида Худованд эркакни яратди, кейин эса, эркак яратилгандан сўнг, Худованд ўша куни эркак учун аёлни яратди. Худованд эркакни “Одам Ато” деб номлади. Худованд эркак танасининг ҳамма қисмларини яратгандан сўнг, эркак ҳали ҳаёт эмас эди. Шундан сунг Худо биринчи инсонга хаёт бағишлади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top