3:13

Одамзод ва Ҳайвон 2

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдли тингловчи. Ўтган сафарги суҳбатимизни тинглаган бўлсангиз, инсон ва ҳайвон ўртасидаги ҳайратланарли ўхшашликлар ҳақидаги маълумотларни эътиборингизга ҳавола қилган эдик. Бугун ҳам кучли ҳайрат билан мана шу суҳбатнинг давомини тақдим этамиз. Диққат билан тингланг. Барча ҳайвонларда бировнинг нарсасини олиб қўйиш истаги кучли. Тортиб олиш, майда ўғрилик ва гадойчилик қилиш итларга хос экан. Гориллалар – эса бундай пасткашликка боришмайди. Уларнинг бошлиқлари қўл остидагилардан қимматли совғалар олишга одатланишган. Уларда алмашув инстинкти ривожланган бўлиб, қарғалар сингари алмашиш пайтида доим алдашга ҳаракат қилишар экан. Улар аввалдан жуда айёр режалар тузиб, «ҳамкор»ини чув туширишни пухта ўйлаб олишар экан.

Narrator 2 Уларнинг нимасидир одамларни эслатмаяптими? Мана, бировнинг мулкига кўз олайтириш, ўғрилик, талон-тарож қилиш, порахўрлик, фирибгарлик фақатгина ҳайвоний нафс қули бўлишнинг оқибати эканлиги исботланиб турибди. Муҳаббат қурбонсиз бўлмаслиги ҳаммамизга аён. Бу ҳақиқатни бешиктерватарлар мисолида ҳам кўриш мумкин экан. Бешиктерватарнинг урғочиси «эркаклар кушандаси» деган номни олган. Эркак ҳашарот узоқ вақт гўзал ва жисмонан ўзидан анча катта бўлган урғочисининг кўнглини олишга уринади. Сўнг урғочи олийжаноблик қилиб, «қийналиб кетган» эркакка розилик беради. Бечора қўнғиз севги оғушида маст бўлганда, урғочи уни «ямламай ютиб юборади». Баъзан урғочи қўнғиз бир кунда еттитадан ортиқ ҳашоротни «бахтли қилиши» мумкин экан.

Narrator 1 Одамлар орасида ҳам аёл ва эркак муносабатлари ўта мураккабдир. Баъзи аёллар ҳам ўз турмуш ўртоқларини «еб битирадиган» вазиятлар ҳам учраб туради. Баъзан эса аксинча, аёллар кўпроқ жабр тортади. Ҳайвонларда ўлим ҳақида тушунча бўлмайди. Қурбақа ва қўнғизларда ўзини ўликка ўхшатиб, қотиб қолиш одати бор. Машҳур Фаранг табиатшуноси Жан- Анри Фабрнинг фикрича, бу стрессга бўлган қайта жавоб бўлиб, ўзига хос гипноз таъсири бўлиши мумкин. Умуман, ҳайвонларда ўз жонига қасд қилиш фикри бўлмас экан. Уларда, аксинча яшаш учун курашиш ҳаётнинг асосий мазмуни ҳисобланади. Онгли одамзод эса ўлим ҳақида тасаввурга эга. Бизни доим ўлимдан кейинги ҳолат қизиқтириб келади. Қизиқувчанлик, иложсизлик, қўрқув баъзан бизнинг яшашга бўлган қизиқишимизни сўндиради.

Narrator 2 Сичқонлар ўлик мушук атрофида байрам қилишмайди. Ҳайвонларда бир одат бор эканки, одамлар ҳам улардан ўрнак олса бўлади. Тажовуз, хавф йўқолгач, улардаги нафрат ҳам сўнар экан. Одамларда эса ўзгачароқ. Масалан, айрим кимсалар бошлиқ ёки кишиларни ўз йўриғига юргиза оладиган инсон оламдан ўтса, хурсанд бўлишади. Инсондаги бу ҳолатни мушукларга ўхшатиш мумкин. Улар ҳам ўзига кун бермайдиган жонзот ўлса қувонар экан. Хуллас, ҳайвонлар одатларига қараб, ўзингиз ҳулоса чиқаринг. Баъзи-баъзида ўз хатоларимиз ҳақида ўйлаб, уларни тўғрилашга ва чин инсондай яшашга ҳаракат қилишни бошлаш керак. Акс ҳолда ҳайвондан қандай фарқимиз қолади. Бундай антиқа суҳбатларни фақат бизнинг www.najot.com сайтимиздан топасиз.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top