Ассалому алайкум хурматли радио тингловчи мухлислар. Сизлар билан яна радио тўлқинлари орқали учрашиб турганимиздан бахтиёрмиз. Микрафон қаршисида эса мен Ғолиббек. Келинг хурматли радио тингловчи мухлислар бугунги эшттиришимиз орқали Юханно хушхабарининг автори хақида сухбат юритсак. Забадий билан Саломияни ўғли, ҳаворий Юҳанно, тахминан масиҳийлик эраси бошлангандан кейин туғилган. У ҳаворийлар орасида энг ёши бўлган бўлиши мумкин.
Шу билан бирга ўз оиласида ҳам энг кичиги бўлган бўлса керак. Байтсайдада ёки унинг атрофида яшаган Юҳаннонинг отаси Забадий ҳақида, фақат у балиқчилик билан шуғулланганлиги ва ўз ишчиларга эга бўлгани учун анча бой одам бўлганлиги маълум. Ушбу гапимизни тасдиғи сифатида Марк хушхабарининг 1: 20 оятини кўриб чиқишингиз мумкин. Юҳанно 19:25 га асосланиб баъзилар, Саломия Исонинг Онаси Марямнинг опаси бўлган деб ўйлайдилар, бундай бўлса Забадийнинг ўғиллари Раббимизнинг қариндошлари бўлишади.
Лекин буларнинг ҳаммаси тахмин холос. Забадийнинг ўлимидан кейин Соломия Раббимизни кузатиб юрган аёллар қаторида бўлган бўлса керак. Бу оиланинг Қуддусда уйи бўлган бўлса керак. Чунки Юҳанно хочга михланган Исонинг охирги хоҳишини бажариб Марямни шу уйига олиб кетган. Забадий Қуддусда балиқ савдоси билан шуғуллангани учун муқаддас шаҳарда танишлари бор эди ва Юҳанно олий руҳоний Каяфа билан таниш эди. Яҳудо Ишқариётдан ташқари бошқа ҳаворийлар сингари Юҳаннонинг келиб чиқиши Жалилага тақаларди.
Юҳанно Яҳё Чўмдирувчининг шогирдлари қаторида бўлган. У Чўмдирувчининг ваъзларини моҳиятини яхши узлаштирган эди. У ўз диқаттини Масиҳ ва Унинг гуноҳкорни оқлаш фаолияти ҳақидаги сўзларига қаратганди. У буни шунчалик кутар эдики, хатто Чўмдирувчининг, мана, Худонинг Қўзиси деган кўрсатмаси билан, Юҳанно ҳеч қандай иккиланишсиз Унинг ортидан боришига сабаб бўлди . Юҳанно Масиҳ билан суҳбатлашган дақиқадан бошлаб ўзини Худонинг Юборганига бағишлаган эди ва фақат Унинг ота-онасини ташлаб Унинг ортидан бориши ҳақидаги якуний амрини кутарди.
Юҳанно Нажоткор ҳаётидаги кўплаб воқеаларнинг гувоҳи бўлган. Раббимизнинг ердаги ҳаётининг охирги кунларида Юҳанно кўп тилга олинади. Бутрус билан унга Фисиҳ байрами таомини тайёрлаш буюрилган эди,зиёфатда у Исонинг бағрига бош қўйиб ёнбошлаган эди. Юҳанно олий руҳоний билан таниш бўлгани учун, Бутрусни унинг ҳовлисига олиб кирди. Юҳанно ўз Устозининг ортида ҳукмга ва Гўлготага бориб, хоч олдида турган ягона ҳаворийдир. Бу ерда у Раббимизнинг унга бўлган севгиси ва ишончининг янги исботини олди.
Хурматли радио тингловчи мухлислар, Юханно хақида кўп ўрганиш мумкин. Ўйлаймизки кейинги эшттиришларимиз орқали хам хаворийлар хақида ўз билганларимизни сизлар билан бўлишиб борамиз. Шу жойда бугунги сухбатимизга якун ясасакда, сизлар билан келаси эшттиришларимизгача хайрлашиб қолсак. Хайр омон бўлинглар.