3:24

Бошқаларга муносабат 03

MP3

Ассалому алайкум Азиз радио тингловчилар. Сизлар билан яна эфир орқали учрашиб турганлигимиздан бағоят мамнунмиз. Азиз тингловчилар бизларнинг бошқа инсонларга бўлган муносабатимиз қанчалик мухим ахамиятга эга, шу тўғрисида бироз ўйлаб кўрганмисиз? Бизларнинг хар биримиздан Худованд, бошқа инсонларга ,яқинларимизга, Қўни қўшниларимизга нисбатан яхши муносабатда бўлишимизни истайди. Муқаддас китоб бўлмиш инжилда матто китоби бор. Шу китобнинг еттинчи бобида бошқаларга бўлган муносабатларимиз хақида жуда ажойиб гаплар ёзилган. Жумладан шундай деилади:

“ Бошқаларни хукм қилманглар, сиз хам махкум бўлмайсиз.Сизлар қандай хукм қилсангиз, сизга хам шундай хукм ўтқазилади”. Албатта шу оятларни ўқиганимизда бошқаларга нисбатан қилган барча ишларимиз ёдимизга тушади. Худованд шу оят орқали айтмоқчики, Хукм қилиш бизларга берилмаган. Фақатгина Худованд бу ишни амалга ошириши мумкин. Агар кимдир сизни мазах қилса ёки устингиздан кулсачи? Бундай пайтда нима қилиш лозим. Албатта кимдир айтиши мумкин мен дарров уни тазирини бериб қўярдим деб. Тўғри биз хар биримиз ўзимизни ва яқинларимизни доимо химоя қилишимиз керак. Лекин, бу дегани уруш жанжал билан эмас. Аксинча тўғри йўл билан, яхши гаплар билан.

Чунки Раббимиз Исо Масих айтади: агар кимдир сенинг ўнг юзинга урса, чап юзингни хам тутиб бер-деб. Албатта бундай қилиш айниқса эркак киши учун бироз қийин бўларди. Лекин ноилож, агар Раббимизни севсак ва ўша инсонга нисбатан яхши муносабатни кўрсатмоқчи бўлсак баъзи пайитларда ортга чекинишга мажбўр бўламиз. Албатта биз бировга айниқса сизга нисбатан ёмонлик қиладиган инсонларга ўзимиздаги бўлган яхшиликларимиз ва мехрибончилигимиз орқали яхши муносабатларимизни кўрсатишимиз мумкин. Агар сизда бу қийинку деган савол пайдо бўлган бўлса сиз хақсиз.

Албатта бизга ёмонлик қиладиган инсон бизни ёмон кўрганлиги учун шундай ишларни амалга оширади. Лекин, Раббимиз берган куч орқали хамма нарсани қила оламиз. Биз фақатгина айрим нарсаларга таянган холда кимгадир яхши муносабат қилишимиз кеарк эмас. Бизнинг бировга нисбатан қиладиган яхши муносабатларимиз доимо табий равишда бўлиши керак. Энг мухими биз яхши муносабат учун инсонларни танлашимиз керак эмас. Худованд кўз ўнгида барча инсонлар бирдек бўлгани каби. Биз учун хам барча инсонлар бирдек бўлиши лозим. Акс холда биз иккиюзламачилардек бўлиб қоламиз. Азизлар яхши муносабатни албатта оиладан ўз яқинларимиздан бошлашимиз керак. Агарда яқинларимизни севсак уларга яхши муносабат қилсак Худованд бошқалар учун хам яхши муносабатда бўлишимизга ёрдам беради. Хурматли тингловчилар, шу ерда эшттиришимизни якунлаб сизлар билан хайирлашамиз. Хайр саломат бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top