3:30

Берувчи бўлинг

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон. Худонинг фарзанди бўлиш ва Унинг марҳаматлари ва ваъдаларидан баҳраманд бўлиш қандай яхши! Аммо фарзанд сифатида Худонинг нурини кўрсатиш ҳам сиз билан бизнинг вазифамиздир. Баъзан-баъзан тўхтаб ўйлаб кўришимизга тўғри келади. Мен чиндан ҳам Худонинг менга берган амрларини тўғри бажаряпманми? Худонинг кўзи олдида тўғри яшаяпманми? Қанчалик даражада саҳий бўляпман? Бу саволлар ўзимизни яхшироқ кўришимизга ёрдам беради. Орамизда Масиҳнинг номи улуғлансин. Худованд Ўз Каломида шундай дейди: Шундай экан, Худойимиз сизни Ўз чақириғига лойиқ топсин, Ўз қудрати билан сизларнинг барча яхши ниятларингизни рўёбга чиқарсин, имон билан қилган ишларингизни амалга оширсин, деб биз сизлар учун ибодат қиламиз. Раббимиз Исонинг номи орангизда улуғлансин, сизлар эса Худойимиз ва Раббимиз Исо Масиҳнинг нояти билан У орқали улуғланинглар, деб ибодат қиламиз. (2 Салоникаликлар 1:11-12).

Narrator 2 Худо Ўз улуғворлигини Ўзининг инояти орқали кўрсатишни мақсад қилгани ажойиб хабардир. Шубҳасиз, Худо Ўз ғазабининг қудрати орқали улуғланади (Римликлар 9:22), бироқ Худо улуғланиши учун биз Худонинг иноятини татиб кўришимиз кераклиги Янги Аҳдда бир неча марта айтилган. Худонинг иноятини татиб кўрган инсонлар, унинг қанчалик ажойиблигини биладилар, Худога бўлган севгилари ошади яна энг муҳими бу иноятни бошқалар ҳам татиб кўришларига ҳаракат қиладилар. Павлус шундай қилди. 2Салоникаликлар 1:11-12 оятларда берилган ибодатда бу қандай иш бериши ҳақида ўйлаб кўринг. Павлус имон билан қилган ишларимизни Худо амалга ошириши учун ибодат қилган. Қандай? Бу ишларимиз “Худонинг қудрати орқали” амалга ошиши учун ибодат қилган. Яъни, улар “имон билан қилинган” бўлиши керак.

Narrator 1 Нима учун? Исо биз орқали улуғланиши учун. Бу эса берувчи одамнинг улуғланишини билдиради. Худо бизга қудрат берган. Худо улуғланади. Бизнинг имонимиз бор; У эса қудрат беради. Биз ёрдам оламиз; У эса улуғланади. Мана шу нарса бизни камтар ва бахтиёр бўлишимизни таъминлайди, Уни эса улуғланишини ва ҳукмдорлигини сақлаб қолади. Павлуснинг айтишича, Масиҳнинг бундай улуғланиши “Худойимиз ва Раббимиз Исо Масиҳнинг иноятига кўра” амалга ошади. Яхши ишлар қилишимиз учун Худонинг қудратига таянишимиз ҳақидаги Павлуснинг ибодатига Худонинг жавоби – иноятдир. Ният қилган ҳайрли ишларингизни амалга оширишга сизни қодир қилган Худонинг қудрати иноятдир. Биз ўз кучимиз билан хайрли ишлар қила олмаймиз. Эҳтимол, баъзиларимиз қанчадир муддат қила олармиз, аммо Худонинг қудратига таянмаганимиз учун буни узоқ вақт давом эттира олмаймиз.

Narrator 2 Бундан ташқари, Худонинг қудратига таянмай қилинган хайрли ишлар, унга шараф келтирмайди. Худонинг қудрати биз учун берилган иноят. Бу орқали биз Худо биз учун аввалдан белгилаб қўйган хайрли ишларни қила оламиз. Бу билан Худо улуғланади ва биз ҳам У орқали улуғланамиз. Бу нарса Янги Аҳдда қайта-қайта исботланган. Сизни қодир қилувчи инояти учун Худога ишонинг ва ёрдам олганингизда У улуғланади. Биз ёрдам оламиз. У эса улуғланади. Биз Худодан олган ёрдам билан бошқаларга ёрдам берамиз, Худо яна улуғланади. Мана шунинг учун Масиҳийча суҳбатлар эмас, балки Масиҳийча ҳаёт кечириш иноятдир. Суҳбатлашиш ва биродарга оғир дамда маслаҳат бериш осон, ҳақиқий масиҳийча яшаш, Худодан олган ёрдамингиз ва баракатингизни бўлишиш Худонинг иноятидан татиб кўрганингиздан далолат беради. Энди эса бундан бошқалар ҳам баҳраманд бўлиши учун ҳаракат қиляпсиз.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top