Ассалому алайкум хурматли радио тингловчи мухлисларимиз. Сиз азизлар билан яна радио орқали учрашиб турганимиздан бағоят миннатдормиз. Микрофон олдида мен Ғолиббек. Азиз биродарлар, ёшлигимизда кўчада ўртоқларимиз билан ўйнаганимизда қизғанчиқ деган сўзни хар биримиз бир марта бўлса хам эшитганмиз. Сабаби кимдандир ниманидир қизғанган бўлсак ажаб эмас.
Айниқса бошқа дўстларимизда бўлмаган, нимагадир эга бўлсак, ўртоқларимиздан кимдир бир ушлаб кўришни илтимос қилганида унга нисбатан рад жавобини бериб ичимизда қандайдир енгиллик сезганимизчи. Ўйлайманки кўпчилигимизда шундай пайтлар бўлиб ўтган. Демак бугунги эшиттиришимиз қизғанчиқлик мавзусида боришини англаган бўлсангиз керак.
Хаётда хар хил воқеалар содир бўлиб туради. Масалан бировга хақиқатдан хам бериб бўлмайдиган нарсалар хам бор. Лекин кимдир сўраб келганида рад жавобини берсангиз, хафа бўлади. Ўйлашимча бу қизғанчиқлик эмас. Масалан шахсий машинингиз бўлса, кимдир қаергадир миниб бориб келишни сўраб илтимос қилиб келса қандай йўл тутардингиз, азиз тингловчи? Бир тарафдан қараганда бир темир нарса. Инсондан азиз бўлибди-ми?
Лекин шу техникани сиз хам неча йиллар емасдан, ичмасдан халол мехнатингиз эвазига сотиб олгандирсиз. Буни ўша келган инсон тушунармикан. Агар бирон бир автохалокат содир бўлсаю, кимдир жабирланса биринчи галда машина эгаси жавобгар хисобланади. Шунинг учун хам дўстимизга бор гапни тушунтириб рад жавобини берган яхшироқ деб ўйлайман.
Майли сиздан хафа бўлсин, лекин сиз тўғри йўл тутганингизни вақти келиб тушунишига аминман. Яна бир масала. Агар оила ўрта хол хаёт кечираётган бўлса, ота ёки она эртадан кечгача мехнат қилиб бозордан нимадир харид қилиб болаларими есин деб мева чева кўтариб келса-ю, фарзандларингиз уни кўчага ташиса. Бунда қандай йўл тутардингиз? Болангизга шу хақида айтсангиз, албатта болангиз сизни қизғаняпти деб ўйлаши аниқ.
Аслида хам шундайми? Бу масала бироз мушкилроқ эканлиги шундоқ хам кўриниб турибди. Балки болангиз ўзининг ночорроқ яшайдиган дўстини, шу сиз сотиб олган мева чевалар билан сийламоқчидир. Сиз бўлсангиз унга қаршилик қиляпсиз. Бу ерда хар иккаласи хақдек кўринади. Лекин Муқаддас Китоб шу масала бўйича нима дейди? Раббимиз Масих айтадики: эртага нима еб, нима кийамиз деб бош қотирманглар.
Хаммаси сизга ўз вақтида берилади дейди. Кимдир сендан куйлагингни сўраса, тўнингни хам ечиб бергин деб айтади Раббимиз. Азиз радио тингловчи, агар фарзандларингизнинг дўстлари хақиқатдан хам ночор оиладан бўлса иложи борича ёрдам берганингиз маъқул. Лекин бу ночорлик ўзларининг айби билан бўлса, ўзларининг дангасалиги туфайли бўлса, ўйлашимча сиз хақдирсиз. Шу билан бугунги эшиттиришимиз ўз нихоясига етди, хайр саломат бўлинглар.