4:03

Инжил дарси 41

MP3

“Мана сизлар ҳам бир вақтлар ёмон ишлар қилиб, ярамас фикрда бўлиб, Худога бегона ва душман эдингизлар. Энди эса Масих Ўзининг инсоний баданини қурбонликка бағишлаб,Ўз ўлими орқали сизларни Худо билан яраштирди.” Худо билан алоқанинг узилиши, гуноҳ ва қулоқ солмаслик орқали бизни Худодан узоқлашишимизни англатади. Ёзувларда бу руҳий ўлим деб ҳисобланади. Одам ва Ҳаво гуноҳ қилишлари биланоқ, уларнинг Худо алоқалари узилди. Энди улар уялмай ва қўрқмай Худонинг ҳузурида тура олмасдилар.Худди шундай Муқаддас Худо ҳам гуноҳга чидаб тура олмас эди! Бу хақида биз Ибтидо китобининг 3 боби 24 оятида ўқишимиз мумкин.“У одамзодни ҳайдаб юборди-да, ҳаёт дарахтига боридиган йўлни қўриқлаш учун Адан боғининг шарқий томонига карубларни ва айланадиган алангали қилинчи қўйди” Худованд энди улар билан аввалдагидек гаплаша олмас эди.

Одам Ато билан Момо Хаво Худодан ажралиб қолдилар, ва шундан буён одамлар Худодан руҳан айирилган хисобланади. Ҳозирги кунда эса улар Воситачи бўлмиш– Исо Масиҳдан ташқари бошқа йўл орқали Худо билан алоқани тиклай олмайдилар. Агар кимдир айб иш қилмаса жазонинг бўлиши мумкин эмас. Гуноҳларимиз учун жавобгарликни Худо бизнинг ўзимизга юклайди. Биз худдики айбдор деб топилган ва жазога ҳукм қилинган жиноятчиларга ўхшаймиз. Бу дегани бизлардан ҳар биримиз, агар Раббимиз Исо Масиҳга ишониб, имон орқали юқоридан туғилмаган бўлсак, аллақачон ҳалок бўлганмиз. Чунки Муқаддас китоб шу хақида бизларга Юханно китобининг 3 боби 36 оятида анниқ айтиб турибди: “Унга ишонган одам ҳукм қилинмайди. Унга ишонмаган одам эса аллоқачон маҳкум бўлган, чунки у Худонинг ягона ўғли Исмига ишонмаган”. “Кимки Худо Ўғлига ишонса, абадий ҳаётга эришади. Ўғилга ишонмаган одам эса ҳаёт кўрмай, Худонинг ғазабига учрайди”. Бу дунёдаги ҳамма офатлари гуноҳ оқибатида содир бўляпти.

Агар дунёда биринчи гуноҳ бўлмаганида биз ҳеч қачон ғам, ҳасрат ва ўлимни билмас эдик. Бу дегани ҳар қандай гуноҳкор инсон доимо бахтиқаро дегани эмас. Забур китобининг куйловчиси, бу дунёда кўпчилик ҳолларда нопокларнинг равнақ топаётганини кўриб безовта бўла бошлади. Лекин Худонинг Руҳи унга “анашундайларнинг хотимаси ҳақида Забур китобининг 72 саносида айниқса 17 оят орқали эслатиб ўтади. Руҳий ёки жисмоний ўлим гуноҳнинг оқибатадир. Павлус ўз мактубларининг бирида, Одамнинг содир этган гуноҳи қандай қилиб ўлимнинг ҳукмронлик қилишига олиб келганлигини кўрсатади. Балки шу сабабдан хам ҳаттоки гуноҳ қилишга улгурмаган гўдаклар ҳам ўлади. Жисмоний ўлим – жоннинг ва руҳнинг бадандан ажралишидир. Айнан инсонлар учун худди душмандек бўлиб қолган шу гунох Раббимиз Исо қайта тирилтириш ишига якун ясанганида батамом йўқ қилинади. Бу ҳақда биринчи Коринфликларга мактубнинг 15-бобида сўз боради.

Бундан ташқари Римликларга мактубида:“Гуноҳнинг эвази – ўлим, Худонинг инъоми эса Раббимиз Исо Масиҳ қиёфасидаги абадий ҳаётдир”деб ёзилганини ўқишимиз мумкин. Манашу оятлар жазонинг абадийлигини шак-шубҳасиз исботлайдилар ва буни инкор этиш мумкин эмас. Агар Худо мангу бўлса ва нажот топганларнинг ҳолати ҳам абадий бўлса, гуноҳкорларнинг жазоси ҳам абадий бўлиши керак.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top