3:51

Муносабат 2 қисм

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Аввалги суҳбатимизда Худо Каломини яхши билган аммо уни амалда кўрсатмаган инсонлар ҳақида гаплашган эдик. Бундайлардан Худога фойда йўқ. Улар Худо учун ҳеч қандай яхши иш қилмайдилар. Агар Худованднинг “Сизлар ҳам сабр қилинглар.”, деган амрини билсангизу, ўзингиз сабр қилмасангиз, унда сиз ўзингизни қандай имонлиман деб хисоблайсиз?! Исо Масиҳ ўз замонасидаги иккиюзламачиларга нисбатан айтган сўзларини бизга тегишли эмас деб ўйлардим. Аммо фақат Каломда ёзилганларини ёдлаш, билим орттириш ва бу ҳақида қуруқ сўзларни ўргатиш билан биз ҳам ўша фарзийларга ўхшаб қолар эканмиз. “… ичимлигингиздан чивинни сузиб оласизлар, аммо туяни бутунлигича ютиб юборасизлар! Ҳолингизга вой, эй тафсирчилар ва фарзийлар! Сизлар ккиюзламачисизлар! Сизлар пиёла-лаганингизнинг сиртини тозалайсизлар–у, аммо ичи очкўзлик ва худбинликка тўла. Эй кўр фарзий! Сен аввало пиёла ва лаганнинг ичини тозалаб ол, шунда уларнинг сирти ҳам тоза бўлади.

Narrator 2 Ҳолингизга вой, эй тафсирчилар ва фарзийлар! Сизлар иккиюзламачисизлар! Чунки сизлар оҳакланган қабрларга ўхшайсизлар: қабрларнинг ташқи томони чиройли, аммо ичи мурдаларнинг суякларига ва ҳар хил ифлосликларга тўла. Шу сингари, сизлар ҳам ташқи томондан бошқаларга тақводор бўлиб кўринасиз, аммо ичингиз иккиюзламачиликка ва гуноҳга тўла.” Масиҳ бизни ўзига бино қўйган тақводор бўлмаслигимиз учун, маъбаддаги икки киши ҳақидаги матални сўзлаб берган: Ўзларининг солиҳлигига ишониб, бошқаларни менсимайдиган баъзи одамларга Исо қуйидаги масални айтиб берди: “Икки одам ибодат қилгани Маъбадга киришибди. Уларнинг бири фарзий, иккинчиси солиқчи экан. Фарзий ўрнидан туриб, шундай ибодат қилибди: — Худойим, Ўзингга шукр! Чунки мен бошқаларга ўхшаб ўғри, жиноятчи, зинокор ёки манави солиқчидай эмасман.

Narrator 1 Мен ҳафтада икки марта рўза тутаман. Топганимнинг ўндан бирини ушр қилиб бераман. Солиқчи бўлса узоқда туриб, ҳатто осмонга ҳам қарашга ботинолмай, кўкрагига урганича: — Ё Худо, мен гуноҳкорга раҳм қил! — деб илтижо қиларди. Сизга айтаман: фарзий эмас, мана шу одам оқланиб уйига қайтди. Зотан ўзини ўзи юксалтирган одам камситилади, ўзини паст олган одам эса юксалтирилади.” Худонинг олдида бошқа одамлардан ўзимизни устун қўйишга ҳаққимиз йўқ. Чунки улардан ҳеч қандай устунлигимиз йўқ. “Лекин биз ҳали гуноҳга ботган чоғимизда, Масиҳ биз учун ўлди. Шу йўсинда Худо бизга бўлган Ўз меҳр–муҳаббатини намоён қилди.” Биз Худонинг севгисига ва тўловига арзимас бўлган пайтимизда, Худо биз учун тўлов тўлади. Ўзига тўқ жамиятда улғайганлар учун, Худонинг иноятини қабул қилиш осон эмас. Чунки улар, ҳеч нимага ва ҳеч кимнинг марҳаматига муҳтож бўлмасликка ўрганишган.

Narrator 2Ибодат ҳақида ҳам шундай дейишимиз мумкин. У ҳам худди тўлов каби бизга текин ва марҳамат этиб берилган. Биз ҳеч қандай ҳаракатларимиз билан Худога яқин бўлиш ва У билан мулоқот қилиш имконига эга бўлолмасдик. Ичимиздаги мағрурлик фақат ўзимизнинг фойдамизга ва ўзимиз учун ибодат қилишга етаклайди. Улар асосан, ишдаги ютуқлари, моддий бойлик ва яна бошқа “Бер! Бер!” лардан иборат бўлади. Аммо бундай ибодат Худони ҳақоратлайди. Ҳамма ибодатларимизда ўзимизга эмас Худога улуғлик излашимиз керак. Шундай пайт бўладики, қилаётган ишимиздан тўхтаб атрофга диққат қилиб қарасак, Худо бизнинг ҳаётимизда ишламаётганини кўрамиз. Эски Ахддаги Балъом ҳикояси бизнинг қанчалик кўр эканимизни кўрсатади. Бу пайғамбар ҳам фақат ўз фикрлари ва ҳаётига асосан яшарди. Худо эса унга ва у орқали бизга ҳам сабоқ берди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top