Муқаддас Китоб Исо Масиҳнинг том маънода Худо эканлиги ва Унинг муқаддас Учликнинг бир Шахси эканлиги ҳақида таълим беради. Муқаддас Китоб Исо Масиҳнинг илоҳий табиати ҳақида сўзлайди. Ёзувларда Масиҳнинг илоҳийлигини кўпгина исботлари бор.Унга берилган илоҳий исмлардан ташқари, — мисол учун, Эммануэл исмидан ташқари, Ёзувларда Исо Масиҳнинг Худо эканлиги ҳақида тўғридан тўғри ишоралар хам бор. Масалан Юханно 1 боб 1 оят “Азалда Калом бор эди. Калом Худо ҳузурида эди, Калом – Худо эди”. Бу оят бизга Худонинг Ўғли худди Отасидай мангу, худди ота Худодай шахс ва Худо эканлигини билдиради. У хам Худода бўлгани каби барча хусусиятларга эгадир. Муқаддас Китоб Масиҳнинг дунё яратилишидан олдин бўлган ва ўзгармас Шахс эканлиги ҳақида хабар беради. Бу хақида бизга Ибронийларга мактубининг 13 боби 8 ояти яна бир бор эслатиб ўтади.
“Исо Масиҳ кеча, бугун ва абадий худди Ўшанинг Ўзидир” Бундан ташқари, Исо Масиҳда ҳеч бир тирик жонзотга хос бўлмаган хусусиятларнинг борлиги хам айтиб ўтилган. У барча нарсага қодир ва ҳамма нарсадан хабардор Худодир. У дунёнинг яратилишида қатнашган деб бемалол айтиб ўтишимиз хам мумкин. Чунки Муқаддас каломнинг турли жойларда Худонинг Ўғли Исо Масиҳ хам Яратувчи эканлиги ҳақида айтилади. Масалан “Борлиқ У орқали бор бўлган, Усиз ҳеч нарса бор бўлган эмас. Неки бор бўлган бўлса, У орқали бор бўлган. Ушбу оятни биз Юҳанно китобининг 1 боби 3 оятида ўқиймиз.Шунингдек каломнинг бошқа жойларида хам шу хақида гапиради масалан: Колос. 1:16 ва Иброн. 1:2 оятларни мисол келтиришимиз мумкин. У барча гунохларни кечира оладиган Худодир.
Марк баён этган Муқаддас Хушхабарнинг 2-бобида биз Раббимиз Исо шол одамга унинг гуноҳлари кечирилганлигини айтганида, уламолардан баъзилари:
“ ўзларича гуноҳларни ёлғиз Худодан бошқа ким ҳам кечира олади?” деб Ғазабланганларини ўқишимиз мумкин. Балки қайсидир жихатдан улар ҳақ эдилар, бироқ уларнинг ягона хатоси Исонинг Худо эканлигига ишонмаганларида эди.Чунки Раббимиз Ўзининг гуноҳларни кечиришга ҳақи борлигини аллақачон исбот қилган эди. Исонинг меҳрибон эканлигига ишонган хар бир киши, Унинг Худо эканлигига хам ишонаолиши керак. Муқаддас Китобдаги Исо Масиҳнинг илохийлиги ҳақидаги таълимот асосида ётган далиллар шулардир. Қушларни қаттиқ совуқдан асраб уйга киришга кўндирмоқчи бўлган одам ҳақида эски бир масал бор.Бу масал шундай бошланади. Қушларнинг совуқдан ҳалок бўлишларига оз қолган эди, бироқ уйга киришдан бош тортар эдилар, чунки одамдан кўрқар эдилар.
Қушларни қутқаришга уринган одам фақат ўзи қушга айланиб ва улар билан қуш тилида алоқа қилгандагина шу ишни амалда бажара олиши мумкинлигини тушунди. Лекин у киши бундай қила олмади, натижада қушлар ҳалок бўлди. Юханно мактубидаги ушбу оят бизларга шу хақида гапираяпти.“Калом инсон қиёфасига кирди ва биз аро маскан қилди” Раббимиз Исо эса инсонлар билан бемалол гаплаша олиши учун инсон қиёфасига кириб, бизнинг гунохга тўлиб тошган дунёмизга ташриф буюрди. Аслида эса У Худо эди. У барча ишларни биз абадий хаётга эришишимиз учун амалга оширган эди.