3:21

Махсус сайланган ва чорланган хаворий

MP3

Салом азизлар. Каломнинг донолиги деб номланган дастурга хуш келибсиз. Бугундан бошлаб биз сизлар билан Каломдан муҳм ўрин эгаллаган ҳаворий Павлуснинг Римликларга йўллаган мактуби ҳақида сўз юритамиз. Хаворий Павлуснинг Римликларга ёзган мактуби – гуноҳга ботган инсониятга бўлган Худонинг таъсири ҳақидаги китобдир. У, гуноҳкор қалбга шифо берувчи Раббимиз Исо Масиҳнинг Ҳушхабарини ёяди. Римликларга мактубни ўрганар эканмиз, у ердаги оятлардан, айнан хазрати Исо бутун мактубнинг асосий ва марказий мавзуси эканини кўрамиз. Биринчи ўринда Масиҳ бўлса, иккинчи ўринда эса Хушҳабар тургани яққол кўзга ташланиб туради. Учинчи ўринда эса, бутпарастларга Хушхабар етказган хаворий Павлусдир. Хўш, хаворий ўзи ҳақида нима дейди? У ўзи ҳақида қуйидаги сўзларни айтади: “Худонинг Инжил Хушхабарини етказмоққа махсус сайланган ва ҳаворийликка чорланган Исо Масиҳнинг қули – Павлусдан салом.” (Римликлар 1). Хаворий Павлус, бу ерда ўзи ҳақида “Хушхабарни етказмоққа махсус сайланган ва ҳаворийликка чорланган” демоқда.

Ҳа, айнан хаворий Павлус, қолган расулларга ўхшаб Худо томонидан танлаб олинган хизматчи бўлган. Худо, Павлусни хали дунёга келмасидан олдин танлаб олган эди. Бу ҳақда Галатияликларга йўлланган мактубдан билиб олишимиз мумкин. Чиндан ҳам, Худойимиз мўжизакор Худодир. Унинг ишларига ва режаларига инсониятнинг ақли етмайди. Биз айнан шундай ажойиб Худога хизмат қиламиз. Худойимиз шу қадар ажойибки, бирон бир ишни ёки режани амалга ошириши учун, дунёга келишимизни кутиши шарт эмас. У сизни ёки мени аллақачон, хали дунёга келмасимиздан олдин танлаб олган. Айнан шу нарса хаворий Павлусга ҳам тегишли. Унинг туғилиши, Гамалиил қўлида ўқигани, фарзийлар орасидаги обрўвси ва хаттоки масиҳийларни бошида қувғин қилгани ҳам, Павлусни хизматга тайёрлашдаги Худонинг режаси бўлгандир.

Вақти келганида Худо хаворий Павлуснинг оёғи остидаги ўра эшигини очиб юборади ва у ўша ўрага тушиб кетади. Лекин кейинчалик, Худо ҳаворий ҳаётидаги хизмат дарвозаларини очиб юборади. Айнан шундай йўлни, Худо барча имонлиларнинг ҳаётида ишлатади. Хўш, биз хаворий ҳақида гапириб келяпмиз, лекин хаворий ўзи ким? Римликларга йўлланган мактубнинг биринчи боб, бешинчи оятда Павлус, “Шундай қилиб, Раббимиз Исо Масиҳ номидан барча халқларни имонга бўйсундирайлик, деб Худо Унинг исми ҳақи бизга иноят қилди ҳамда ҳаворийликни ато этди.” – деб айтади. Ушбу оят хаворий ҳақида айтиб, уни халқларни имонга бўйсундирувчи одам демоқда. Ўн тўртинчи оятда эса, у “Мен юнонлару варварлар, олимлару жоҳиллар олдида қарздорман. 15 Шундай қилиб, Римдаги сизларга ҳам қўлимдан келганича, Инжил Хушхабарини етказишга тайёрман”, деб айтади. Павлус, барча одамларга хазрати Исо ҳақидаги Хушҳабарни етказиш истагида бўлган. Чунки, хар бир одам, хар бир қалб нажотга мухтож эканини хис қилган. Айнан шайтон қуллигидан озод қилувчи нажотни, Худонинг севгисини инсонларга етказишни мақсад қилган одам ҳақиқий хаворийдир. Бордию, сизнинг қўлингизда ракни даволовчи дори бор. Сиз уни яшириб қўярмидингиз? Йўқ албатта. Сиз бу шифо берувчи воситани барча билан бўлишишни истаган бўлар эдингиз. Ушбу ҳаёт сирини ҳам, хаворий Павлус барчага етказишни истаб яшар эди. Хайир, омон бўлинг. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top