3:48

Муқаддас Китобни ўрганиш 05

MP3

Ассалому алайкум хурматли радио тингловчилар. Сизлар билан радио орқали дийдор учрашиб турганимиздан миннаддормиз. Келинг, азизлар Муқаддас китобни ўрганиш мавзусидаги эшттиришимизни бошласак. Хурматли тингловчилар Муқаддас Китоб бошидан то охиригача битта китобдай ўқилиши хар биримизга яхши маълум.Чунки Худованд унинг ягона муаллифидир. Муқаддас Китоб бизга яхлит ва жуда аниқ қилиб берилган. Муқаддас Китоб ҳеч қачон ўзгармаган ва ўзгармайди ҳам, чунки унинг муаллифияратувчимиз, ягона Худовандир. Хурматли тингловчилар агар Забур саноларини кўздан кечирадиган бўлсак 118 боби 89 оятида шундай ёзилган ажойиб сўзларга кўзимиз тушади.“ Эй Худованд, Сенинг каломинг абадийдир, у фазода маҳкам ўрнатилгандир”.

Муқаддас Китоб – бу ҳар биримиз учун Худонинг шахсий мактубидир десак хам бўлади. Бу эса– биз қачонлардир кимлардандир оладиган мактублардан хам энг муҳими ва энг қадирлисидир. Хурматли радио тингловчилар энди шу ерда бир савол туғилади. Нимага сизлар ва мен учун Муқаддас Китобни ўрганиш шунчалик зарур? Агар шу саволга ўзимиз жавоб берадиган бўлсак, жавобимиз шундай бўлади. Муқаддас Китоб – бу бошқа қиммат бохо китоблардан хам қимматроқ бўлган ўзгача китобдир. У ҳар қандай китобдан фарқ қилади. Чунки бу китоб яъни Муқаддас Китоб, бизга Худо ҳақида гапиради. Муқаддас Китоб, Худо биз тўғримизда нима ўйлаётганини ва Унинг фикрича биз кўпроқ нимага муҳтож эканимиз ҳақида бизга гапиради. Муқаддас Китоб жуда муҳим, чунки у ҳар биримизга берилган Худонинг мактубидир!

Хурматли дўстлар келинглар Муқаддас Китобни бирга ўрганайлик ва у хар бир ер юзида яшаётган инсонларга нималар хақида гапираётганини тушунишга харакат қилайлик. Худо ким Ўзи? У қанақа? Биз Уни қандай билишимиз мумкин? Биз Худони Унинг Ўзидан билиб олмоқчимиз. Бунинг учун эса, У Ўз Каломида Ўзи ҳақида нима айтганини ўқиб тушуниб олишимиз мумкин. Нима учун биз Ҳудо ҳақида билишимиз зарур? Чунки Худованднинг Ўзи бизларга Ўзи хақида билиб олишимиз учун имконият бермоқда. Албатта бу имкониятнинг барчаси, Муқаддас китоб орқалидир. Мана шунинг учун хам Муқаддас китобни ўрганишимиз зарурдир. У ҳақида билишимизни хоҳлайди! Еремиё китобининг 9 боби 24 оятида Худованд шундай деб айтади: “Бироқ мақтанган, Мени билиб тушунгани билан мақтансинки Мен ҳукмронман, Мен ер юзида илтифот, ҳукм ва ҳақиқат яратувчиман; чунки биргина шу Менга мақбул бўлмоқда, дейди Худованд”

Бу оят бизга шуни айтадики, Худони билиш бу, биз амалга оширадиган ва энг севимли нарсаларимиздан хам муҳимидир. Фақат Худованд абадийдир. Ҳамма нарсанинг бошланиши бор. Фақат Худо ибтидосиз; У чексиз; Худо абадий. Дунёда бирор нарса пайдо бўлишидан олдин Худо бор бўлган, ҳозир ҳам бор ва ҳар доим бўлади. Худо йўқ бўлган вақтнинг ўзи йўқ. Унинг бошланиши йўқ.. У яратилмаган эди. У ҳар доим яшаган. У ҳар доим бор бўлган ва доимо шундай бўлади. Худо мавжуд бўлмаган вақт ҳеч қачон бўлмайди. Худо хеч қачон ўлмайди. У абадий. У ҳар доим бор! Келинг азизлар, шу ерда сухбатимизга якун ясаб сизлар билан хайрлашайлик. Хайр соғ ва омон бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top