Масиҳийлик хақидаги Хабар чин эканлигига ва итоат қилиш мажбурий эмаслигига одамларни ишонтириш учун белги қолмадими? Имонлининг янгидан туғилишининг ўзи мўъжиза эмасми? Хурматли тингловчи сизнинг ишларнингиз қандай кетяпти? Сиз одамларни қайси томонга йўналтиряпсиз? Итоат қилмасдан имон келтиришнинг фойдаси йўқ. Худо бизнинг ҳар кунлик эҳтиёжларимизни қондириши билан Ўз кучини намоён қилади.Худованд сиз ҳақингизда ҳаммасини билишини унутманг. Исо ердаги ҳаёти вақтида қайта ва қайта Унинг ҳукмронлиги дунёнинг барча қатламларига тарқалаётганлигини кўрсатган. Бу Масиҳнинг Худо билан мужассам эканлиги ҳақида гувоҳлик беради.
Унинг барча буйруқлари аниқ ва кечиктирилмасдан бажарилиши керак, чунки бутун ер ва осмондаги ҳокимият Унга берилган. Бундай итоаткорлик ишончнинг намоён бўлишидан даракдир. Масиҳга инониш ҳақида гапириб туриб ва Унинг иродасини назарга илмаслик, бу иккиюзламачиликдир. Лўқо китобинин олтинчи боби, қриқ олтинчи оятида шундай ёзилган жой мавжуддир.“Ё Раббим, ё Раббим” деб чақирасизлар-у, аммо aйтганларимни қилмайсизлар?» Келинг хурматли радио тингловчи мухлис шу жойда бир хаётий мисол келтириб ўтайлик. Таниқли хизматчи, Филиппин оролларидаги миссионерлик бекатида ваъз ўқиди. Тингловчилар унинг Масиҳни қабул қилишлари ҳақидаги таклифига эътироз билдирганлари учун у жуда хафа бўлди.
Миссионерлар унга, изланаётган қалблар ўз жамоатларидан қўрққанлари учун очиқчасига бундай қила олмасликларини тушунтирдилар. Бу воизхонга алоҳида шароит яратиб берилди. У бирор бир миссионернинг уйи олдида қоронғу тушгандан кейин ташқарига чиқиб ўтирарди ва шундай қилиб келганларнинг юзини кўрмасдан, уларнинг илтимосларини тингларди ва уларга маслаҳатлар берарди. Кўп одамлар шу йўл билан Нажоткорни танидилар. Йигирманчи асрнинг воизхони билан содир бўлган бу воқеа бир неча йил олдин Қуддусда содир бўлган воқеага қандайдир ўхшаб кетади. Исо Фисиҳ байрамини нишонлаш учун Қуддусга келган эди ва маъбадга ташриф буюргандан кейин халқнинг диққатига сазовор бўлди.
У куни билан У ҳақида кўпроқ билишни истаган қизиққон одамлар орасида бўлди. Кечаси фарзийларнинг бошлиқларидан бири, Исроилнинг устози, Исо билан суҳбатлашиш учун Унинг олдига келди. Исо Масиҳ унга осмонга киришнинг ягона шарти, янгитдан яъни қайта туғилиш кераклигини айтди. Дин ҳақида гаплашишни яхши кўрадиган, лекин суҳбат Худонинг хоҳишига, яъни унинг ҳаёти Худога тегишли бўлишига келганда у ҳақида гапирмайдиган одамларни биласизми? Кўпчилик одамлар масиҳийлик билан қизиқишади, лекин уни қабул қилишга қўрқишади. Уларда кўпинча чуқур, қондириб бўлмайдиган хоҳишлар бўлади, бироқ қандайдир сабабларга кўра улар Худога энг узоқ, яширин йўллар билан яқинлашишни хоҳлайдилар. Кўпинча хаётда шундай одамларга дуч келишимиз бу хақиқатдир. Бундай одамлар кўпинча ташқаридан бўладиган хужумлардан бироз чўчиб туришади. Лекин хар биримиз шуни анниқ билишимиз лозимки, Нажот йўлини кўрсатган Худованд, сабр тоқат беришга хам қодир.