3:41

Муқаддас Китобни ўрганамиз 33

MP3

Келинг хурматли радио тингловчи мухлислар, бугунги эшттиришимиз орқали Раббимизнинг Никодим билан учрашуви ва сухбати хақида суз юритайлик.

Никодим яҳудийларнинг бошлиғи, обрўли фарзий ва устоз эди. Фарзий бўлганлиги учун у қонуннинг бажарилишига, диннинг барча талаб ва қоидалирига риоя қилинишига кучли эътибор берарди. Балки У солиҳ ва адолатли одам бўлган бўлса керак. Никодим Исонинг олдига очиқчасига кела олмагани учун, Унинг олдига кечаси келди. Чунки бу унинг жамиятдаги обрўйига тўғри келмасди. Яна бир сабаби у олий кенгашнинг аъзоси эди. Бундан ташқари у кечаси Масиҳ билан бемалол суҳбатлаша оларди, чунки кундузи Масиҳ доимо одамлар орасида бўларди.

Никодим Исони ҳурмат қилиб шундай деди: «Устоз! Сен Худодан келган бир муаллим эканингни биз биламиз…» Агар муқаддас китобни диққат билан ўқиган бўлсанги албатта шу оятни учратганингизга аминмиз. Никодимнинг мақтов сўзлари у ҳар қандай огоҳлантиришлардан озод эканлиги ва Масиҳдан таълим олишга тайёрлиги ҳақида гапирсада, Исони булар қизиқтирмасди. Шунинг учун Раббимиз дарҳол Ўз суҳбатдошининг асосий эҳтиёжига ўтди. Никодим ақлан ва диний томонлардан ютуқларга эришган бўлсада, у ҳеч қандай қониқиш ва тинчликка эга эмаслигини Исо кўрди. Балки Никодимга Осмон Шоҳлигига киришига ишончи етмагандир. Нима бўлганда ҳам у Раббимиздан таълим олишни истарди.

Исо Ўз меҳмонига Осмон Шоҳлигига киришни истаган одам янгитдан, яъни юқоридан туғилиши кераклигини айтди.Одам янгитдан туғилмас экан осмонга кира олмайди. Бундан ташқари, усиз ҳеч ким руҳий ҳақиқатларни «кўра олмайди», яъни тушунмайди.Кейинги юз йилликларнинг кўплаб одамлари сингари Никодим ҳам Исонинг сўзларини тушунмади. У буни тўғри маънода тушунди ва катта одам қандай қилиб жисмоний туғилиши мумкинлигини Раббимиздан сўради. Масиҳ сабр билан Никодимга ҳаётнинг иккита шакли, яъни жисмоний ёки танавий ва руҳий шакллари мавжудлигини тушунтирганди. Ерда яшовчи барча одамлар танавий туғилганлар ва улар ўзларининг ижтимоий ўрни, маълумоти, дини, маданиятидан қатъий назар бу жисмоний доирада охирги кунларигача қолишади.

Тана бу танадир ва у охиригача шундай бўлиб қолади. Тана мавжуд бўлмайдиган Осмон Шоҳлигининг руҳий доирасида яшаш учун одам юқоридан, яъни Руҳдан туғилиши керак. Исо сувни эслаб ўтиши, Яҳёнинг сувга чўмдириши – тавба қилиш билан боғлиқ бўлса керак. Бироқ янги ҳаётнинг ҳаракатлантирувчи кучи Муқаддас Руҳдир, Исо Уни шамолнинг эсиши билан тенглаштиради. Никодим ҳайрон ва хижолат бўлишдан кўра кўпроқ гаранг бўлиб қолди. Исроилнинг устози сифатида у,мажусийлар Худонинг олдида тўғри жойни эгаллашлари учун «қайта туғилишлари» ва яҳудийларнинг динига ўтишлари кераклигини биларди. Бироқ у нима учун фарзийлар ҳам шундай қилишлари кераклигини тушуна олмасди. Исо буларни тушунмагани учун унга танбеҳ берди. Ва У билганларини гапираётганини ва ҳаммаси ҳақиқат эканлигига уни ишонтира олди. Хурматли тингловчи худди Никодим Сингари хар биримиз учун юқоридан туғилиш катта ахамиятга эгадир.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top