3:37

Муқаддас Китобни ўрганамиз 34

MP3

Юқоридан туғилиш ва Худо оиласининг аъзоси бўлиш учун ўз гуноҳларига тавба қилиш ва Масиҳни ўз юрагига Худо деб, шаҳсий Нажоткор сифатида қабул қилишдир. Бусиз одам гуноҳдан қутила олмайди, гуноҳнинг жазоси эса абадий ҳаёт эмас – ўлимдир. Бу хақида муқаддас китобнинг Римликларга мактуби 6 боби 23 оятида гапирилади. Лекин Худо дунёни шунчалик севдики, гуноҳкорларнинг ўрнига ўлиш учун Ўзининг ягона Ўғлини берди. Шу орқали янгитдан туғилиш учун замин яратди. Бу Худонинг буюк инъоми Унга ишонганларнинг барчасига берилади.

Хар бир инсон Исо Масиҳни ўз Нажоткоридек қабул қилса, у янгитдан туғилади ва Худо оиласининг фарзанди бўлади. Янгитдан туғилиш одамга нафақат абадий ҳаётни, балки мутлақо янги, ўзгарган ҳаётни ато этади. Бу — Осмон Шоҳлигидаги руҳий ҳаётдир. 2Коринфияликларга мактубининг 4 боби 18 оятида айнан шу хақида хар биримизга эслатилган. Исо Масиҳнинг ерга келишидан мақсади – одамларни ҳукм қилиш эмас, балки уларни қутқаришдир. Чунки Худованд хар бир инсонни Ўзи билан жаннатда кўришни истайди. Бироқ Унинг таклифини рад этганлар абадий ҳукм қилинадилар.

Афсуски, кўпчилик уларга таклиф қилинган нажотни рад этадилар, чунки бундай одамларда нопоклик ва ёмонлик мавжуд бўлиб, улар бу нарсаларни яхши кўрадилар. Исо Ўз шогирдлари ва қизиқувчан одамлар қуршовида Яҳудия бўйлаб узоқ саёҳатга йўл олди. У йўлда воизлик қилиб ва одамларни сувга чўмдирди. Яҳё Чўмдирувчи эса ўз хизматини Самарияда олиб борган бўлса керак. У эса Масиҳ келганлиги ҳақидаги хабарни тарқатарди ва одамларни тавба қилдириб сувга чўмдирар эди. Яҳёнинг баъзи бир издошлари Исонинг юксалаётганлигига эътибор берганлари бежиз эмас. Улар одамларнинг барчаси Масиҳнинг кетида боришаётганига шикоят қилишарди.

Яҳё Чўмдирувчи бунга жавобан Худога бўлган ҳақиқий ва тўлиқ ишончини кўрсатди. У амалга оширган хизматларнинг барчаси Худодан эди. У ҳеч қачон ўзини Масиҳ ўрнига қўймаган, у фақатгина Масиҳ келганлиги ҳақидаги хабарни тарқатувчи жарчи эди холос. У тўйга келган меҳмонларни ўзига жалб қилувчи куёв эмас, фақатгина куёвнинг ёнида туриб ҳаммасини жой-жойига қўядиган ва кейин энг узоқ бурчакдаги жойни эгаллайдиган куёвнинг дўсти эди холос. У бу вазифасидан хурсанд эди ва Раббимиз машҳур бўлгани сари унинг машҳурлиги пасайиб борарди.

«Масиҳ улғайиши, мен эса пасайишим керак» деб ёзади мўқаддас китоб. Унинг юраги қувончга тўлган эди. Худонинг ишларини чин юракдан бажаришга тайёр туриш, ҳақиқий руҳийликнинг белгисидир. Исо «юқоридан келган Зот» эди, Яҳё эса «ердан бўлганди». Исо ҳақиқий самовий Каломга эга эди ва қонун бўйича «ҳаммадан устун» бўлиши керак. Лекин шундай бўлсада, кўпчилик Унинг гувоҳлигини тан олмайди. Унинг гувоҳлигини тан олганлар эса Худонинг ҳақиқийлигини тасдиқлайди. Худди шу сингари хар бир Масихга ишонувчи киши Раббимизни буюклиги ва нажоткорлигини тасдиқлаши керак. Уни Худо эканлигини хар қандай шароитда хам тан олиш, бизни янада Ўзига яқинлаштиради.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top