3:48

Муқаддас Китобни ўрганамиз 26

MP3

Муқаддас Руҳ Худонинг Муқаддас Ёзувларни ёзишга илҳомлантирган алоҳида Шахсидир. Агар Тимўтийга мактубининг учинчи боби ўн олтинчи оятини ўқиб кўрсак шундай ёзилган. “Ҳеч бир пайғамбар ўзининг инсоний хоҳиши билан башорат қилган эмас. Бу азиз одамлар Муқаддас Руҳ томонидан ҳаракатга келтирилиб; Худонинг сўзларини гапириб берганлар”. Бундан ташқари 2-Бутрус биринчи боб йгирма биринчи оятида хам, шунингдек Таврот китобидан 2 Шоҳлар игирма учинчи боб иккинчи оят хам шу хақида гапиради.

Биз ўзимизнинг гуноҳкорлигимизни билишимиз учун бизга Муқаддас Руҳ керак эмасдай туюлиши мумкин. Бироқ У бизни гуноҳда ва Худо талаб қилган ва фақатгина Исо Масиҳда топиш мумкин бўлган солиҳликнинг батамом йўқлигида фош этиш учун ғоят зарурдир. Худди Унинг Ўзи бизга ибтидоси хочда бўлган нопоклар устидан ҳукм ҳақида ҳабар беради. Одамлар бундан кўпроқ алданадиган бошқа масала йўқ. Бизларнинг кўпчилигимиз ўзимиз ҳақимизда сазовор бўлишга лойиқ бўлганимиздан яхшироқ фикрдамиз. Фақат ўзимизнинг аччиқ тажрибамиздангина Нажоткорнинг бизга қанчалик керак эканлигини тушунамиз.

Унга ҳақиқий эҳтиёж сезмай ўзимизнинг нажот топишимиз учун Уни излаймиз! Шунинг учун биз Муқаддас Руҳга Унинг бизни гуноҳда фош этгани учун қанчалик миннатдор бўлишимиз керак! Акс ҳолда биз ўзининг касаллигини хаёлига келтирмайдиган, ўлим тўшагидаги одамга ўхшаб қолар эдик. Бундай одам ўзининг касали ҳақида билса, шифоланиш воситасини осонгина топар эди. Муқаддас Китоб ёрдамида Муқаддас Руҳ гуноҳкорда ишониш учун янги онгни ва Худонинг ҳақиқатини севиш учун янги юракни бунёдга келтиради.

Исо унга шундай жавоб берди: “Сенга ростини айтай: агар ким юқоридан туғилмаса, Худо салтанатини куролмайди. Бошқача қилиб айтганда, табиб касал одам учун қилган нарсани Муқаддас Руҳ гуноҳкор учун қилади. Стол устида дори турибди, бироқ уни қандай қилиб қабул қиши мумкин? Кимдир уни касал одамга бериши керак. Кўз олдимизда ҳалок бўлаётган жон турибди. Масиҳ – бу жоннинг Нажоткори, Оқловчиси. Ўзининг қонини хочда тўкиб, У бизнинг ўрнимизга тўлов тўлади. Бироқ гуноҳкор бу тўловга қандай қилиб эга бўлиши мумкин? Уни текин кечирим олиш йўлига қандай қилиб солса бўлади?

Масиҳ сотиб олган кечиримни биз Муқаддас Руҳ воситачилигида оламиз. Худонинг Руҳидан ва Унинг Каломидан туғилган лаҳзада одам Муқаддас Руҳ билан чўмдирилишни қабул қилади, у Масиҳнинг вужудига тегишли бўлади. Шунинг учун имонли одам Руҳ билан чўмдирилишини изламайди, чунки у уни аллақачон олган. “Биз ким бўлишимиздан қатъи назар – яҳудийми, юнонми, қулми, эркинми – ҳаммамиз бир бадан бўлиш учун ўша битта Руҳга чўмаганмиз ва ҳаммамиз ўша битта Руҳдан ичганмиз”. 1-Коринфияликларга мактуби 12боб13 оят.

Муқаддас Руҳ гуноҳкорни тирилтирибгина ва уни Масиҳнинг баданига чўмдирибгина қолмай, унинг ичига қиради ва у ерда абадий яшайди. У имонли одамни муҳрлаб қўйиб, шу билан унинг Худога тегишли эканлигини, унинг ҳеч нарсадан кўрқиши керак эмаслигини кўрсатади. Эфесликларга 1боб 13 оят.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top