3:37

Муқаддас Китобни ўрганамиз 39

MP3

Ассалому алайкум хурматли радио тингловчи мухлислар. Бугунги эшттиришимиз орқали Худованд бизларга очиб берган каломи орқали сизлар билан бўлишиш ниятидамиз.Бир Худонинг хизматчиси масиҳий бўлишга қарор қилиб, миссионерлар ёнига келган бир ҳинду ҳақида ҳикоя қилади. Мен ҳар доим аскар бўлганман, -деди у, менинг қўлим қонга беланган. Мен масиҳий бўлишим мумкиинми? Ҳиндуга Масиҳ ҳақида сўзлаб беришди ва Худо уни севишини ва Масиҳ унинг учун хам ўлганини айтиб беришди. Ҳинду шу ондаёқ ўзининг Масихга ишонганини айтди. Уни синаб кўриш учун миссионер: -Сени сочларинги қирқиб ташласам майлими?-деб сўради.

Ҳиндулар ўзларининг душманига қарши туришга доим тайёрликларнинг нишони сифатида сочлари уларнинг энди уруш сўқмоғига бошқа чиқмасликларининг белгиси эди.-Ҳа, уни кесиб ташлашинг мумкин. Мен энди ўзимнинг эски ҳаётимга қайтмайман, — деди ҳинду. Хиндунинг кокилни қирқиб ташладилар ва имонга кирган ҳинду уйга кетди. Йўлда унга эски дўстлари учраб, уни қаҳқаҳа отиб кулиб кутиб олдилар.-Кеча сен ботир эдинку — деб мазах қиларди улар, бугун сен – аёлсан.Ҳинду қаттиқ ранжиди. Уйига югуриб кириб, ўзини ерга отдию ҳўнграб йиғлаб юборди. Унинг хотини масиҳий эди.

Унинг ёнига келиб, хотини шундай деди:-Кеча бутун дунёда сени қўрқоқ деб аташга журъат қиладиган биронта одам йўқ эди. Сенинг учун ўлган Зот ҳақи сен, аввалари сиу қабиласи ҳиндуларига қарши жанг қилишга тўғри келган пайтлардагидай, ботир бўла оласанми? У шу ондаёқ сакраб оёққа турдира: -Ҳа, шундай ботир бўла оламан ва бўламан ҳам, — деди. “Мен Масиҳнинг кўп ботир хизматчиларини билар эдим, — деди миссионер, — бироқ бу хинду доҳийсидан ботирроқ одамни ҳеч қачон кўрмаганман”.Қуйидаги фарққа диққат қилинг: имонли одам масиҳий бўлиш мақсадида тақводор яшамайди.

Аксинча масиҳий бўлгани сабабли, муқаддасликдаги ҳаёти билан Худони рози қилмоқчи бўлиб тиришади. Қонун билан иноятнинг фарқи худди ана шунда. Қонун бундай дейди: “Агар Сиз тақводорликда, гуноҳсиз яшангиз, нажотга эга бўласиз. Акс ҳолда, дўзахда мангу қолишга маҳкумсиз”. Иноят бундай дейди: “Гуноҳ қилмай яшай олмаслигингиз сабабли Сиз лаънатисиз. Бироқ Худо Ўзининг Ўғлини Сизнинг ўрнингизга ўлиш учун юборди. Сиз Уни имон билан, қабул қилсангиз, нажотга эга бўласиз. Уни сева туриб, Уни ўз сўзингиз ва ишларингиз билан рози қилишга ҳарақат қиласиз. “… сизлар ҳам ўзларингизни гуноҳ қаршисида ўлик, лекин Раббимиз Исо Масиҳ билан бирлашган ҳолда Худо қаршисида тирик ҳисобланглар”.

Римликларга мактубининг олтинчи боби, ўн биринчи ояти. Муҳаббат – энг улуғвор Худонинг Ўғлини хочга михлаган дунёдан ва гуноҳдан ажралиб яшашга харакат қилинглар. Юқоридан туғилиш мўъжизаси шунчаки одамга Муқаддас Китобнинг улуғвор ҳақиқати ҳақида гапирилаётганида содир бўлмайди. Агар гап шунинг ўзидагина бўлса, Хушхабар воизининг хизмати фақат маърифат тарқатишдангига иборат бўлиб қолар эди. Бироқ Хушхабарнинг моҳияти бунда эмас! Буюк Зотни қабул қилиш керак. Уша Буюк Зот Рабби Исо Масиҳ эса– нажот бера олувчи ягона Зотдир.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top