3:34

Муқаддас Китобни ўрганамиз 40

MP3

Ҳар бир одам қачон бўлсада бу ўта муҳим қарорни яъни Исо Масихни ўз юрагига қабўл қилганми йўқми тушиниб етиши мумкин. Шундай пайтлар келиши мумкинки хар бир инсон Худовандга қачондир мухтож бўлади. Балки кимдир ўзининг хаёти давомида гунохкорлигини тушуниб етар. Кимлардир эса нимагадир мухтож булган пайтларида айримлар эса, хаётининг оғир дамларида Худованд ёрдам бергин деган гапларни эсласа ажаб эмас. Ўйлаймизки кўпчилик шундай синовлар келган пайтида ёки гуноҳ юкки тоқат қилиб бўлмас даражада оғир бўлган, имоннинг оддийгина таъсири остида тавба қилиб Рабби Исо Масиҳга ишонган дамлар бўлган ё бўлмагинини билади.

Агар Сиз ҳали қарорни қабул қилмаган бўлсангиз, қаршингизда жуда муҳим саволлар пайдо бўлади: “Сиз бу қарорни хозирнинг ўзида қабул қиласизми? Сиз тавба қилувчи гуноҳкор сифатида Худонинг Ўғли қошига келиб, Уни ўзингизнинг Эгангиз ва Нажоткорингиз деб тан олиб, бошига тож кийдирасизми? Сиз ўзингизни Унинг қўлларига топширасизми?” “Шундай қилиб, биз Масиҳ учун элчилик қиляпмиз, Худо биз орқали инсонларга мурожаат этяпти. Биз Масиҳ номидан ёлворяпмиз: Худо билан ярашинглар” Иккинчи Коринфликларига мактубининг бешинчи боби йигирманчи ояти айнан шулар хақида бизга гапиради. Ҳеч қандай алоҳида белгилариз Сиз жимгина бошингизни эгиб, Худога ўзингизнинг гуноҳкор эканлигингизни айтишингиз мумкин.

Сиз Масиҳни ўзингизнинг шахсий Нажоткорингиз деб қабул қилиб, абадий ҳаёт инъомига эга бўлишингиз мумкин. Худонинг бенуқсон Каломининг кучи шарофати билан Сиз шу ондаёқ нажотга эга бўласиз. Масиҳга ишонишнинг таъсирини никох маросими мисолида кўришимиз мумкин. Келиндан : “Сиз бу одамни қонуний эрим деб қабул қиласизми?” деб сўрадийлар. У: “Ҳа” – деб жавоб беради. Бундай дея тўриб, у одамни қабул қилади ва ўзини унинг қўлларига ишониб топширади. Масиҳга ишониб биз Уни ягона Худовандимиз ва Нажоткоримиз деб қабул қиламиз ва ўзимизни бу дунёда ҳам, абадиятда ҳам Унинг қўлларига ишониб топширамиз.

Исо нажотни эшикдан киришга ўхшатади : “Мен эшикман Ким Мен орқали кирса, нажот топади”-деб айтади Раббимиз Исо Масих.

Масиҳга ишона туриб, биз ўзимизнинг оқланишимиз учун ягона ва етарли тўлов сифатида Унинг қилган ишларига суянамиз. Қарор қилиш вақти келди. Сизга бундан кейин ҳеч қачон бошқа имконият берилмаслиги мумкин. Аввалги баҳона ва эътирозларни унутинг. Ўзингизни четга олманг. Ҳеч қандай иккиланишсиз қалбингиз эшигини очинг ва Худовандни киритинг. “Манна, Мен эшик олдида туриб, тақиллатяпман. Кимда-ким овозимни эшитиб эшикни очса, Мен унинг ёнига кираман; Мен у билан, у Мен билан кечки овқатни баҳам кўрамиз” Ваҳий 3:20. Юрагингаз эшигини Масиҳга очканингиздан кейин Сизнинг қилишингиз керак бўлган биринчи ишингиз – Худо Сизга нажот бергани учун Унга миннатдорчилик билдириш. Сиз Худовандга ибодат қилган пайтингизда оддий сўзлар билан энг мухими ўзингиз билганингизча мурожат қилинг. Энг мухими сиз айтаётган сўзлар чин юракдан бўлса Худовандга хуш ёқади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top